Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوانی غياث الدين (Девони Ғиёсиддин)

ديوانی غياث الدين (Девони Ғиёсиддин)

№ inv. MR 89/I

Муаллиф. Ғиёсиддин.

Шеърият.Асарда назмий усил билан Аллоҳ таолонинг гўзал исми сифатлари, иймон баёни, фаришталар баёни, пайғамбар алайҳиссаломнинг сифатлари  ва мўъжизалари, Меърож воқеаси каlби мусулмон киши билиши лозим бўлган ислом динидаги рукн ва масалалар баён қилинган. Шунингдек, ақидавий, фиқҳий, одоб-ахлоқга оид масалалар ҳам ёритилган.

Нусха тўлиқ эмас:

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

 سيباس ستايش عددين فرزن    ثنا وتحيات خدادين فردين

اوشل خالق افلاك غه           عزيز جان يران بركف حاك غه …

Асар сўнги (в. 76б) :

… بيلمام نه اوچون روضه سيني قيلدينك ير اوزره            اول عرشده جاي مصفاي محمد

 Библиография ; ККСП № 695-709.

 Настаълиқ. 76 варақ. (в. 1б-76б) ; (2 устун шаклда) 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´85 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ, яшил рангли картон, таъмирланган.

 Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари тушиб қолган, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …