Home / 2023 / Fevral (page 3)

Monthly Archives: Fevral 2023

ИХТИЛОФ ДИНИМИЗГА ЗАРАРДИР

Ўзининг Каломи шарифида «Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг», деб марҳамат қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. «Ихтилоф қилманглар! Яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин!», деган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Ҳар бир масалани Қуръон ва ҳадис орқали батафсил баён қилиб, бизларга фақатгина амал қилишнигина қолдириб кетган уламоларимизга …

Batafsil

ИФТИХОРИДДИН БУХОРИЙ – ЕТУК ФАҚИҲ АЛЛОМА

Мовароуннаҳр диёри ўз бағрида кўплаб забардаст уламолар, фуқаҳолар ва муҳаддисларни етиштирган. Муқаддас ислом дини кириб келиб мустаҳкам томир ёйган кезлардан то ислом уйғониш даврининг сўнги асрига қадар юртимиздан диний ва дунёвий соҳаларда пешқадам бўлган қомусий алломалар ҳамда етук уламолар етишиб чиқдилар. Уларнинг ҳар бирлари ўз соҳалари билимдони бўлибгина қолмай, фаннинг …

Batafsil

Ўзбекистон-Миср: ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш сари янги қадамлар

Кеча, 19 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бошқа масъуллардан иборат делегация Миср Араб Республикасига жўнаб кетган эди. Делегация вакиллари, шу куннинг ўзида, Мисрнинг “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари шайх …

Batafsil

ИХТИЛОФДАН САҚЛАНАЙЛИК!

Инсоннинг оиласи тинч, яшаб турган манзил-макони осойишта экан унга оила равнақи, фарзандларининг таълим-тарбияси, келажаги ва истиқболига олиб борувчи барча омилларга муяссар бўлажак. Бундан ташқари, жамиятда ҳаёт кечираётган одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр-мурувватларининг самимий бўлиши асосан хотиржам бўлишга боғлиқдир. Шу маънода Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларининг бирида тинчлик …

Batafsil

ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ МУАММОСИ

Ота-боболаримиз, аждодларимиз, айниқса илм-фан борасидаги алломаларимиз кишиларнинг камолоти масаласига  алоҳида эьтибор берганлар. Улар инсоннинг ўз­-ўзини англаши, жамиятда ўз ўрнини топиши, ижтимоий­психологик тараққий этиб боришини узоқ йиллар давомида ўрганишган. Форобий – «Маълум халқ ва бутун инсоният тўплаб келган маънавий-миллий мероси, «руҳлар»и, яъни шахсларнинг маънавияти, онги миллийлашиб, бир-бири билан қўшилиб боради» [3] …

Batafsil

Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди. Бу мадраса 500 йиллик тарихга эга. Ундан кўплаб олимлар, имомлар, муфтийлар етишиб чиққан. Лекин ўтган асрда унинг мақоми ўрта махсус билим юрти даражасига тушиб қолган эди. Биноси ҳам зах тортган, китоблар етишмасди.   Шавкат Мирзиёев 2017 йилда бу ерга келиб, аҳволни …

Batafsil

ОЯТЛАР БИЛАН ҲУКМ ҚИЛМАГАНЛАРНИ КОФИРГА ЧИҚАРИШ МАСАЛАСИДА УЛАМОЛАРНИНГ ҚАРАШЛАРИ

Ислом дини инсонларни илм, ҳамжиҳатлик ва аҳилликка чорлайди. Улар орасида жоҳиллик, фирқаланиш ва ўзаро келишмовчилик келтириб чиқарадиган ҳар қандай ғоя, қараш ва чақириқларни кескин қоралайди. Ахборот асри бўлмиш ҳозирги кунларда ҳар хил радикал ва экстремистик ғоя эгалари мусулмонларни ўн тўрт асрдан бери амалда бўлиб келган тўрт фиқҳий мазҳаб уламоларининг асарлари …

Batafsil

МАРКАЗГА МАШҲУР АСАР НУСХАСИ КЕЛТИРИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига муҳаддислар султони қаламига мансуб “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг 3 жилддан иборат араб ва индонез тилларидаги нусхаси олиб келинди. Китоблар Марказга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана томонидан тақдим этилди. Алисжабана хоним ўтган йилнинг …

Batafsil

ТУРКИЯЛИК ҲАДИСШУНОС ОЛИМЛАР – МАРКАЗ МЕҲМОНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Анқара Йилдирим Боязид университети катта илмий ходими Алиасқархон Қосимов ҳамроҳлигида Туркия Республикасининг Диний ишлар вазирлиги фатво ҳайъати раиси, Анқара университети профессори, Илоҳиёт факультетининг ҳадисшунослик бўлими мудири Энбия Йилдирим ва Орду университети доценти Юнус Язичи ташриф буюрди.   Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларга бу ерда олиб …

Batafsil