Home / 2023 / Fevral (page 2)

Monthly Archives: Fevral 2023

ЖАЛОЛИДДНИН РУМИЙНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА ИЛМИЙ МEРОСИНИ ЎРГАНИШНИНГ АЙРИМ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад ибн Баҳовуддин Валад ал-Балхий Румий номи билан жаҳонга донг таратган алломанинг тахаллуси борасида ҳам фан оламида бир қатор гипотезалар мавжуд. Мавлоно туғилган жойи нисбатига кўра «Балхий», дўсти Шамс Табризий хотирасига «Табризий» ва яшаш маконига кўра «Румий» тахаллуслари остида ижод қилди. Бу номлар орасида эса у кўпроқ Румий …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилинг доим Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлиб турсин», дедилар». Имом Термизий ривояти.

Batafsil

МИЛЛИЙ ТАРИХИМИЗНИНГ ЯНГИ ТИМСОЛИ ёхуд Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид мулоҳаза ва тавсиялар янграган анжуман

Пойтахтимизда “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид долзарб масалалар” республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида Фанлар академияси вицепрезиденти Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, тарихчи, археолог, шарқшунос, музейшунос олимлар, соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар иштирок этди. …

Batafsil

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 203 Муаллиф. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, …

Batafsil

АДАШГАН ОҚИМЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШДА КАЛОМ ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ

Барчамизга маълумки, Ислом дини ҳақида билимларини ошириш мақсадида ўқиб-ўрганаётган, хусусан интернет тармоғидан фойдаланаётган юртдошларимиз, айниқса ёшларнинг сони ортиб бораяпти. Аммо, ана шу сайтларнинг барчасида ҳам ақидавий масалаларда бизнинг диёримизда анъана бўлган Мотуридия ақидасига мувофиқ фикрлар берилмайди. Ақида масалаларида етарли билимга эга бўлмаганлар ўзлари билмаган ҳолда Мотуридия ақидасига хилоф бўлган масалаларда …

Batafsil

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида ”Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифат дини” мавзуида маърифий тадбир ташкил этилди. Марказ директорининг ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Муҳаммадиев, бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев, филиал директорининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар …

Batafsil

АБУ АБДУЛЛОҲ АҲСИКАТИЙ (ваф.644/1246)

Аҳсикат шаҳри Буюк Ипак йўли ривожида муҳим ўрин тутган. У санъат, маданият, илм-фан, адабиёт, ҳунармандчилик соҳаси қадим замонлардаёқ ривожланган марказлардан бири бўлган. Милоддан аввалги II-I асрларга оид Хитой ёзма манбалари ва араб сайёҳлари Мақдисий ва Истаҳрийларнинг (VIII-IX аср) маълумотларида: “Ахсикат уч қисм Шаҳристон, Работ, Арки аъло подшоҳ қароргоҳидан иборат. Шаҳарнинг …

Batafsil

خطبة حضرت الادم (Хутба ҳазрат ал-Одам)

№ inv. MR 74/I Муаллиф. Муаллиф номаълум. Қисса. Асар Қуръони Каримдаги оятлардан келтирилган қиссалардан ташкил топган бўлиб, муаллиф қиссада тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган Унда Одам а.с. ва Момо Ҳавво, Иброҳим ва Сора, Юсуф ва Зулайҳонинг никоҳлари ҳақида ҳикоятлар ҳамда никоҳ ояти келтирилиб, уни шарҳ ва …

Batafsil

МАҲМУД ЛОМИШИЙНИНГ “ТАМҲИД” АСАРИДА “АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ” МАСАЛАСИ

Калом илмидаги мавзулар орасида қиёматда Аллоҳ таолони кўриш масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. Тарихда адашган тоифалар томонидан турли талқин қилинган мазкур мавзу бўйича аҳли сунна вал жамоа нақлий ва ақлий далиллар асосида ўз қарашини илгари сурган. Бу борада мутакаллим Маҳмуд Ломиший ўзининг “Тамҳид” асарида шундай дейди: “Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига …

Batafsil

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 85 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 7-8 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 5 (“Моида”) суранинг 83-оятидан бошланиб, 7 (“Аъроф”) суранинг 87-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : واذا سمعوا ما انزل الى الرسول ترى …

Batafsil