Ер юзида инсоният обод ва фаровонлиги учун самодан нозил қилинган илоҳий дин ислом, ҳақиқатан тинчлик ва эзгулик динидир. Бу диннинг икки буюк манбаси: Қурони карим ва муборак ҳадисларни ўқиб ўрганган, улар билан танишиб чиққан ҳар қандай киши исломнинг қандай дин эканини билиши аниқ. Муқаддас китоб Қуръони каримда “Батаҳқиқ, (Биз) одам …
БатафсилMonthly Archives: Yanvar 2022
“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” НИНГ МАҚДИСИЙ НУСХАСИ
Мамлакатимизда ислом маданияти ва маърифатини ўрганиш, татбиқ этиш аждодларимизнинг илмий меросини ўсиб келаётган авлодга етказиш учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва тарихий манбаларни ўрганаётган тадқиқотчилар қайси мавзуни ёритишидан қатъи назар, уни кенгроқ ва янги маълумотлар билан тўлдириб, асосий манбага таянган ҳолда иш олиб боришга ҳаракат қилади. Тадқиқотчиларимиз мустақилликнинг дастлабки давридан Ўзбекистон …
БатафсилИМОМ МОТУРИДИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ ИСЛОМ ИЛМ-ФАНИДА ТУТГАН ЎРНИ
Ислом оламида катта нуфузга эга бўлган имом, фақиҳ, калом илмининг мотуридийлик ақидавий мазҳаби асосчиси Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандий бўлиб, у Самарқанднинг Мотурид қишлоғида таваллуд топган. Туғилган йиллари ҳақида тарихий манбаларда қатъий маълумот йўқ, лекин тақрибий ёки тахминий саналар берилган. Масалан, унинг аббосий халифалардан …
Батафсил“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” АСАРИГА ҲАНАФИЙ УЛАМОЛАР ЁЗГАН ШАРҲЛАР
Маълумки, Мовароуннаҳр диёридан соҳаларда жаҳон цивилизацияси ва ислом тамаддуни равнақига ҳисса қўшган кўплаб уламолар етишиб чиққан. Улар асарлари ва хизматлари учун ислом оламида таниқли унвонлар билан машҳур бўлган. Истиқлол йилларида юртимиз заминида яшаб ижод этган олим ва мутафаккирларнинг маънавий меросини ўрганиш, тадқиқ этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш давлат сиёсати даражасига …
Батафсил“УМРА – 2022”: Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!
Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчиларга кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган. Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди. Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба …
БатафсилАЛОУДДИН УСМАНДИЙ – МОТУРИДИЙЛИК МАКТАБИ ДАВОМЧИСИ
Мотуридийлик Имом Абу Ҳанифа қарашларининг Абу Мансур Мотуридий (ваф. 333/944 й.) томонидан ривожлантирилиб, тизимлаштирилган ва асос солинган ақидавий мазҳабдир. Бунга кўра, мотуридийлик ва ҳанафийлик ўртасида жуда яқин алоқа мавжуд. Шу билан бирга мотуридийликнинг асоси ҳанафийлик экани борасида уламолар якдил фикрдалар. VIII аср бошидан эътиборан ҳанафийлик Хуросон, айниқса, Самарқанддан тортиб Мовароуннаҳрнинг барча …
БатафсилИслом цивилизацияси маркази: шонли тарихдан буюк келажак сари
Умра зиёратчилари учун муҳим эслатма!
Азиз зиёратчилар! ✅Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш “Tawakkalna” ва “Eatmarna” мобил дастурлари орқали амалга оширилмоқда. ❗️Шунга кўра, Сизлардан, сафардан олдин ушбу мобил иловаларни қуйидаги ҳаволалар орқали смартфон телефонингизга юклаб олишингизни сўраймиз: Ҳаволалар: «Andriod» дастури учун: 🔹Tawakkalna: https://play.google.com/store/apps/details?id=sa.gov.nic.tawakkalna&hl=ru&gl=US 🔹Eatmarna: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.sejel.eatamrna&hl=en_US&gl=US …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур», дедилар».* * Унга кўп ажр ва савоб бериш учун уни мусибатлар билан синайди. Имом Бухорий ривоят қилган.
БатафсилАБУ БАРАКОТ НАСАФИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФИҚҲИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Мустақилликка эришганимиздан кейин юртимизда кўплаб соҳаларда ислоҳотлар ўтказилди. Аждодларимиздан қолган буюк меросни ўқиб-ўрганиш, илмий таҳлил қилиш, муқаддас қадамжоларни қайта тиклаш каби эзгу мақсадлар ила қилинаётган ишларнинг саноғига етиш қийин. Ана шундай эзгу ва хайрли ишлардан бири Марказий Осиёнинг буюк алломаларидан бири ҳисобланган ватандошимиз Ҳофизиддин Абу Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн …
Батафсил