Home / 2019 / Noyabr (page 5)

Monthly Archives: Noyabr 2019

Марказ илмий ходимлари – Навоийдаги семинарда

Юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, осойишталикни таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида чин инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришда диний-маърифий соҳа ходимларининг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда расмий дин вакилларидан эса юксак билим ва тажриба талаб этилади. Шу боис сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳани …

Батафсил

16 НОЯБРЬ – ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК КУНИ

БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонлаб келинади. Ўзбекистонда ҳам ушбу санани нишонлаш яхши анъанага айланган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташаббуси билан Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб, жорий йилниг 11–16 ноябрь кунлари юртимизда …

Батафсил

Марказ директори халқаро конференцияда иштирок этди ва маъруза қилди

15 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё-умумий уйимиз” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуманда юртимиздаги қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар мутасаддилари ва илмий доиралар вакиллари, шунингдек,  халқаро нуфузли ташкилотларнинг етакчи мутахассислари иштирок этди.  Хусусан, Россия Федерациясининг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, чет элда яшаётган ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик ишлари бўйича федерал …

Батафсил

Марказ тадқиқотчилари Туркия грантлари асосида таҳсил олиши ва илмий иш қилиши мумкин

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикасининг Хориждаги турклар ва қардош халқлар бошқармаси (ЙТБ) раҳбари Абдуллоҳ Эрен 15 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди. Абдуллоҳ Эрен ташрифини Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси зиёратидан бошлади. Бу ерда муҳаддислар султони ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг меҳмон …

Батафсил

شرح الفوائد الضيائية (Шарҳ ал-фавоиди аз-зиёийя)

№ inv. MR 3/VIII Муаллиф. Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад. Грамматика. Асар “Фавоиди аз-зиёийя”да келган оятлар, ҳадислар, байтлар ва масалларнинг манбаларини кўрсатиб бериш билан бирга уларни шарҳ ҳам қилган. Ушбу асарни Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад Моварауннаҳрга ташриф буюрганида ундаги аҳли илмнинг “Фавоиди аз-зиёийя” даги оятлар, ҳадислар, байтлар ва масалларнинг манбалари кўрсатилмаганлиги сабабли унга …

Батафсил

Ўзганинг ҳаққига хиёнат қилма

Аллоҳнинг бир сифати “Шакур” яъни банданинг озгина қилган яхшилигига кўплаб яхшиликлар ила жавоб қилгувчи зот маъносидадир. Зеро фарзандининг Имом Бухорийдек бўлмоғини орзу қилмайдиган ота-она бўлмаса керак. Бу эса Аллоҳнинг марҳамати ҳамда Шакур сифатининг у бахтли ота-оналарда намоён бўлган, бизга маълум жиҳатидир. Қиёмат кунида фарзандлари сабабли уларнинг бошлари узра нур таратиб …

Батафсил

Қуръони карим билан ҳадиси қудсий орасидаги фарқ

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло Ўз изни иродаси ила охир замон бандаларига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Пайғамбар қилиб юборди. Аввал ўтган барча Пайғамбарлардан фарқли ўлароқ ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссаломни бутун башариятга омматан ва коффатан пайғамбар бўлишини ирода қилди. Жами нозил қилинган самовий китоблар ўз даври ва маълум бир қавмлар учун илоҳий …

Батафсил

ИЛМ АҲЛИНИНГ ЖОНКУЯР УСТОЗИ

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг (ЎзА) тегишли Низоми ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги қарорига биноан www.uza.uz сайтининг илм-фан бўлими (электрон журнал) ташкил этилган. Бу бўлим илмий доиралар учун техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, ҳуқуқ ва тиббиёт каби соҳаларда олиб борилаётган тадқиқотлар, илмий-назарий …

Батафсил