Аввал хабар берганимиздек, бугун Самарқандда хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги доирасида ўтказилаётган «Асрлар қаъридан таралаётган зиё» мавзусидаги исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси бошланиш арафасида. ИБХИТМ Матбуот хизмати
БатафсилMonthly Archives: Avgust 2019
МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ҚАТНАШЧИЛАРИ МАРКАЗДА ҲАМ АНЖУМАН ЎТКАЗАДИ
“Ўзбекистон – Буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги доирасида 25 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Асрлар қаъридан таралаётган нур» мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси ўтказилади. Анжуманда IRCICA, UNESCO каби халқаро ташкилотлар ва қатор давлатлардаги фанлар академиялари вакиллари, нуфузли ислом тадқиқот марказлари олимлари, нодир …
БатафсилИБХИТМ билан Испания илмий тадқиқотлар маркази ўртасида илмий алоқалар ўрнатилиши муҳим
Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги ҳаж ва умра зиёрати “Атлас менара” компаниясининг директори Абдулазиз ва компания менежери Осиё Жабарий ИБХИТМга ташриф буюрди. Уларни марказ директори Ш.Зиёдов ва директор ўринбосари Ш.Умаровлар кутуб олиб марказ фаолияти билан яқиндан таништирди. Шунингдек, бугунги кунда илмий ходимлар томонидан амалга оширилаётган илмий ишлар, таржима ишлари ва ҳамкорликда …
БатафсилДунёнинг энг яхши аёллари ҳақида 10 ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Солиҳа аёл, яхшилик (хайрли амал) қилмайдиган минг кишидан яхшироқдир”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаннатга кирган аёллар ер юзида қилган яхши ишлари (хайрли амаллари) учун ҳурлардан устун ва чиройли бўладилар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар аёл ҳар куни беш вақт намоз ўқиса, Рамазон ойида …
БатафсилОдоб – ёшлар кўрки ва бахтли келажак асосидир
Ислом динида ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор берилган. Шунинг учун ҳам ёшлар тарбиясини қачондан бошлаш керак деган саволга оила қуришдан олдин, яъни онасини (ёки отасини) танлашдан аввал деб жавоб берилади. Муқаддас динимизда фарзанд ҳали дунёга келмай туриб, унинг кимлар орқали дунёга келиши мумкинлигига эътибор берилади. Бўлғуси она ёки ота туғилажак фарзанд …
БатафсилМаърифат – маънавий ҳаётнинг кўзгуси
Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий тараққиёти маънавий ҳаёт билан чамбарчас боғлиқ. Инсон маънавий ҳаётининг кўзгуси маърифатдир. Мустақил тараққиёт сари одимлаб бораётган Ўзбекистонимизда бу соҳага дастлабки қадамларни ташлаган пайтдан бошлаб алоҳида диққат-эътибор берилмоқда. Мозийга назар солсак, ҳар бир давр учун маърифат халқларнинг маёғи бўлган. Азалдан ахлоқий нормалар диний эътиқодлар билан биргаликда инсон онгида …
Батафсилأصول الفقه (Усул ал-фиқҳ)
№ inv. MR 60/IV Муаллиф. Умар ибн Абдулазиз ибн Мазеъ Бухорий (ваф. 536/1141 й.). Фиқҳ. Муаллиф – Ҳисомиддин Умар ибн Абдулазиз ибн Мазеъ Бухорий. Салжуқий Санжар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр бош муфтийси бўлиб, “Садр ал-Шаҳид” номи билан аталади. Аллома Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим бўлган. Асар ислом ҳуқуқи …
Батафсил“Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мавзусидаги мерос ҳафталиги иш бошлади
Жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мавзусидаги мерос ҳафталиги иш бошлади. Ҳафталик доирасида ўтказиладиган тадбирларда таниқли шарқшунос олимлар ўз маърузаси билан иштирок этади. Дастурнинг энг муҳим воқеаси академик Эдвар Ртвеладзе раҳбарлигида Кампиртепада олиб борилган тадқиқотлар меваси бўлган Оксиана Искандарияси билан танишувдир. …
БатафсилТУРКИЯЛИК ТАЛАБАЛАР ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИДА
Юртимизда аждодларнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, муқаддас қадамжоларни тиклаш ва ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қисқа вақтда Халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилгани ва уларнинг халқаро миқёсда нуфузи ортиб бораётгани бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаларидир. Хусусан, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий …
Батафсил“Миллий тикланиш” Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида иккита тадбир ўтказади
“Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгаши Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда 23 август куни Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, “Жонажон Ватаним, мангу бўл омон!” шиори остида «Ватаним, шеъримда куйлайман сени!» деб номланган шеърият кечасини ўтказади. Партия вакиллари ва ижодкорлар, ёш ҳаваскор ёзувчи ва …
Батафсил