Home / 2019 (page 20)

Yearly Archives: 2019

عين العلم (Айн ал-илм)

№ inv. MR 92/IV Муаллиф. Муҳаммад ибн Усмон ибн Умар Балхий (ваф. 800/1397 й.). Фиқҳ. Аллома мутаккалим, тилшунос, тасаввуф илмининг етук ҳинд олимидир. Асар диний қонун-қоидалар (тавба, рўза, ҳаж, ҳадислар) бошқа мавзуларни 10 та бобга бўлинган бўлиб, шунингдек, таом ейиш, ухлаш, сафарга чиқиш, тўй ва маросимлар ўтказиш одоби ва усулларини ҳам …

Batafsil

Малайзияда ҳам Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази очиладими?

Аввал хабар берганимиздек, бугун Марказга Малайзия Бош вазирининг махсус вакили, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марзуки Яхья ва Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқуллодда ва Мухтор Элчиси Хенди Ассан бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар дастлаб, муҳаддислар султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Шундан сўнг, мажмуа ёнида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бунёд …

Batafsil

 Марказга малайзиялик мартабали меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда

Бугун Марказга Малайзия Бош вазирининг махсус вакили, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марзуки Яхья бошчилигидаги делегациянинг ташрифи кутилмоқда. Ташриф доирасида мартабали меҳмонлар дастлаб, муҳаддислар султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиши, шунингдек, халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, илмий жамоа билан учрашуви режалаштирилган. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Малайзия-жануби-шарқий Осиёдаги мамалакат. …

Batafsil

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки йил муқаддам Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбараси обод қилинган эди. 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.   Мазкур қарор асосида Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Унда ислом дини, жумладан, ҳадис …

Batafsil

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни мамлакатга қайтариш борасида амалга оширирилган тадбирлар

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда маданий бойликларни асраб авайлаш, уларни келажак авлодларга муносиб етказиш ишлари амалга оширилди. Бу даврда нафақат мамлакатимизда мавжуд маданий бойликлар ўрганилди, балки, ўз вақтида турли йўллар билан хорижга чиқиб кетган маданий бойликларимизнинг юртимизга қайтарилиши бўйича ишлар амалга оширилди. Натижада, бу борада кўзга кўринарли ютуқлар қўлга киритилди. 2016 йилдан …

Batafsil

Диний-маърифий йўналишдаги мақсад ва режаларимиз ҳамоҳангдир!

Мардон Гунеш – Германиянинг Оснабрук университети Ислом теологияси институти профессори Биз бир неча кундан буён Ўзбекистондаги диний муассасалар, тарихий обидаларни томоша қилмоқдамиз. Таассуротларимиз бир олам. Саёҳатимиз давомида Тошкентда янгидан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цвилизацияси марказининг қурилиш жараёнини кузатдик. Халқаро ислом академиясида педогок ходимлар ва талабалар билан учрашдик. Ушбу жараёнларни кузатиб соҳа …

Batafsil

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 93/II Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса.Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси, шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ ва …

Batafsil

Президент Сурхондарёга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан бевосита танишиш, саноат корхоналарини кўздан кечириш, янги лойиҳаларни белгилаб бериш мақсадида 17 октябрь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Манба:president.uz

Batafsil