Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 44)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

АМЕРИКАЛИК ҲАМКОРИМИЗ ТАБРИГИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Америка Қўма Штатларининг Тинчлик институти Бош дастур менежери доктор Бармак Пажвак (Dr.Barmak Pazhwak Senior Program officer Asia Center) дан табрикнома келиб тушди. Америкалик ҳамкоримиз қутлов мактубида  Марказ ходимларини, умуман, бутун Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги куни билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, сиҳат-саломатлик ва …

Batafsil

Хорижий ислом тадқиқот марказлари ва университетлари раҳбарлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига катта қизиқиш билдирмоқда

Истиқлолнинг ўтган даври мобайнида юртимизда миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, аждодларимизнинг муборак номларини тиклаш, уларнинг ҳаёти ва ижоди,  бой тарихий илмий меросини ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса бу борадаги эзгу ишлар сўнгги йилларда янада кенг қулоч ёйди. Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида …

Batafsil

Россиялик машҳур шарқшунос олим Ефим Резван Марказда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Россия Фанлар академиясининг Буюк Пётр номидаги Антропология ва этнография музейи директорининг ўринбосари Ефим Резван иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Арабшунослик ва исломшунослик соҳаларининг билимдони ҳисобланган россиялик тарих фанлари доктори, профессор Ефим Резван айни пайтда Manuscripta Orientalia журналига ҳам раҳбарлик қилади. Унинг …

Batafsil

Зиё зиёлиларни жамламоқда

“Ўзбекистон – Буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги доирасида 25 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Асрлар қаъридан таралаётган ёғду» мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси ўтказилди. Халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Б.Абдуҳалимов очиб, ҳафталик унинг доирасидаги тадбирларда хориждан нуфузли меҳмонлар, таниқли олим …

Batafsil

ИБХИТМ билан Испания илмий тадқиқотлар маркази ўртасида илмий алоқалар ўрнатилиши муҳим

Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги  ҳаж ва умра зиёрати “Атлас менара” компаниясининг директори Абдулазиз ва компания менежери Осиё Жабарий ИБХИТМга ташриф буюрди. Уларни марказ директори Ш.Зиёдов ва директор ўринбосари Ш.Умаровлар кутуб олиб марказ фаолияти билан яқиндан таништирди. Шунингдек, бугунги кунда илмий ходимлар томонидан амалга оширилаётган илмий ишлар, таржима ишлари ва ҳамкорликда …

Batafsil

Мисрлик олим билан видеоучрашув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказида 8 август куни Мисрнинг Ал-Азҳар университети ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби Муҳаммад Назир Ийад билан видеоконференция бўлиб ўтди. Марказ мутахассислари, олимлар, Ҳадис мактаби мударрислари иштирок этган тадбирни Марказ директори Ш.Зиёдов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси …

Batafsil

Марказ илмий ходимлари ва Афғонистон уламолари ўртасида суҳбат бўлиб ўтди

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига Афғонистон Ислом Республикасидан меҳмонлар ташриф буюрдилар. Саккиз кишидан иборат меҳмонлар таркибида Афғонистоннинг Қундуз, Таҳҳор ва Бадахшон вилоятлари вакиллари бор эдилар. Улар орасида Таҳҳор вилоятининг муфтийси ҳожи Муҳаммад Юсуф жаноблари, мамлакатдаги Парвон давлат университетининг профессори доктор Муҳаммадилло Баҳодир, Таҳҳор вилояти давлат университетида устозлик қилувчи …

Batafsil

ИҲТ бўлими бошлиғи Аҳмад Ал Ҳамдийнинг Марказга ташрифи

Бугун марказимизга Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) нинг мустақил инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияси баённома ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Аҳмад Ал Ҳамдий (Ahmad Al Ghamdi) жаноблари ташриф буюрди. Ташриф давомида ИҲТ дан келган меҳмонлар жамоаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан танишдилар ҳамда бу ерда олиб борилган ва олиб …

Batafsil

Ҳамкорликка оид учрашувлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси шу кунларда Туркиядаги нуфузли университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари билан тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида мазкур давлатда бўлиб турибди. Кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти бош директори Проф. …

Batafsil

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Туркиядаги ҳамкорлари кўпаймоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегатцияси шу кунларда Туркиядаги нуфузли университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари билан тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида мазкур давлатда бўлиб турибди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2018 йил 2 июль куни Туркиядаги нуфузли олийгоҳлардан Сабаҳитдин Заим Университети  ректори профессор Меҳмет Булут ва Ибн Халдун Университети  ректори профессор Режеб Шентурк …

Batafsil