Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Индонезиянинг Сунан Калижага давлат ислом университети ўртасида меморандум имзоланди. Шу муносабат билан Индонезия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сити Руҳаини Жуҳаятин хоним иштирокида элчихона биносида тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда элчи хоним икки томонлама маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш ва академик ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлигини таъкидлаб, …
БатафсилТуркиялик докторант Хожа Муҳаммад Порсо меросини ўрганади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига халқаро стипендия дастури доирасида галдаги хорижлик тадқиқотчи – Туркиянинг нуфузли Дижла университети Илоҳиёт факультети докторанти Мустафо Алагўзўғли илмий амалиёт ўташ учун келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов қабулида амалиётчи илмий режалари ва изланишларидан кўзлаган асосий мақсадлари билан ўртоқлашди. Мустафо Алагўзўғлининг илмий изланишлари нақшбандия таълимотининг йирик намояндаси, …
БатафсилХоразм илмий муҳити ёпиқ бўлмаган, аксинча фаол мулоқот майдони вазифасини ўтаган
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг Наманган минтақавий филиали доценти, тарих фанлари номзоди Зафар Нажмиддинов “Ўрта …
БатафсилДелегация аъзолари вазир билан учрашди
Жазоирда сафарда бўлган Ўзбекистон делегациясини Жазоир Халқ Демократик Республикаси Дин ишлари бўйича вазири, Жазоир жоме масжиди мажмуаси раҳбари шайх Муҳаммад Маъмун Қосимий Ҳасаний расмий қабул қилди. Ағвот шаҳрида ўтказилаётган Халқаро тасаввуфий само маданий фестивали доирасида кечган ушбу учрашувда анжуман дирекцияси вакиллари ва хорижлик олимлар ҳам иштирок этдилар. Мулоқот давомида Имом …
БатафсилМанбашунослик ва илмий интеграция: Жазоирда буюк ватандошларимизнинг нодир қўлёзмалари аниқланди
Жазоир Халқ Демократик Республикасида илмий сафарда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари икки мамлакат илмий-академик доиралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Қасантина (Константина) шаҳрида жойлашган Амир Абдулқодир номидаги Ислом илмлари университетига ташриф буюрди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, илмий ходим Саъдуллохон Бобохўжаев, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази масъул …
БатафсилИмом Бухорий мероси – бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик мактаби
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига 21 май куни Индонезиянинг Сунан Калижага давлат ислом университети делегацияси ташриф буюрди. XV-XVI асрларда Ява оролида яшаб ўтган, мамлакат халқи алоҳида эъзозлайдиган “Тўққиз валий”дан бири саналмиш Сунан Калижага маҳаллий аҳоли орасида исломни кенг ёйган, диний таълим баробарида маҳаллий анъана ва қадриятларни тарғиб этишга, маданият ва …
БатафсилМаърифий мулоқотлар ва ўзаро амалий тажриба алмашуви
Жазоирда ўтаётган XII Халқаро сўфийлик тароналари маданий фестивали ва халқаро илмий симпозиум доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегацияси хорижлик олимлар ва илмий доиралар вакиллари билан қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказмоқда. Анжуманнинг шўъба мажлислари ва бошқа тадбирлари асносида Италиянинг Неапол университети ректори Роберто Тоттоли, ироқлик таниқли ёзувчи ва журналист Аҳмад …
Батафсил“Девони ҳикмат” қўлёзмалари — халқларимиз маънавий бирлиги ва илмий тафаккури кўзгуси
Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти “Азрет Султан” (“Ҳазрати Султон”) миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ҳузуридаги Яссавийшунослик марказида 19 май куни “Аҳмад Яссавийнинг қўлёзма мероси” мавзусида халқаро вебинар ташкил этилди. Анжуманда Қозоғистон вакиллари қаторида Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон ва Тожикистон олимлари иштирок этиб, Хожа Аҳмад Яссавий асарлари қўлёзмаларини тадқиқ этиш масалаларини муҳокама қилди. Вебинарда Имом …
Батафсил“Жазоир меҳмони”да халқаро медиа мулоқот
Жазоирда ўтаётган XII Халқаро сўфийлик тароналари маданий фестивали ва халқаро илмий симпозиум доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Ш.Умаров Жазоир марказий телевидениесининг “Жазоир меҳмони” номли дастури учун махсус интервью берди. Унда Марказ вакили Ўзбекистон билан Жазоир ўртасидаги маданий-маърифий алоқалар, хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …
БатафсилИслом – инсонийлик, билим ва маърифат фалсафаси: Жазоирда янги китоб тақдимоти
Жазоирнинг Ағвот шаҳрида ўтказилаётган XII Халқаро сўфийлик тароналари маданий фестивали ва халқаро илмий симпозиум доирасида алоҳида аҳамиятга молик тадбир – ироқлик таниқли адиб ва шарқшунос, Тошкентдаги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, доктор Аҳмад Жасим Зубайдийнинг “Маънавият – Янги Ўзбекистоннинг Зуҳро юлдузи. Ислом – инсонийлик, билим ва маърифат фалсафаси” номли …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





