Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Франциянинг “College de France” олий ўқув муассасаси ва Тиллар ва цивилизациялар университети кутубхонаси (BULAC) билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусидаги халқаро семинар-тренинг 21 апрель куни ўз ишини муваффақиятли якунлади. Машғулотларнинг сўнгги куни иштирокчилар учун қўлёзмашуносликнинг энг мураккаб ва қизиқарли жиҳатларини кашф …
БатафсилИкки муқаддас масжид вакиллари – Марказда
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Саудия Арабистони Подшоҳлиги Икки муқаддас масжид Дин ишлар бошқармасининг илмий тадқиқотлар ва кутубхоналар бўйича масъул раҳбари, доктор Аҳмад бин Фаҳд Шувайъир бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди. Ташриф давомида делегация аъзолари Марказ музейи ва кутубхонаси фонди билан яқиндан …
БатафсилФранциялик экспертлар навбатдаги гуруҳ билан иш бошлади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 20 апрель куни “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусидаги халқаро семинар-тренингнинг иккинчи босқичи ўз ишини бошлади. Ўтган ҳафта мазкур ўқув курсининг биринчи гуруҳ учун машғулотлари муваффақиятли якунланиб, эндиликда тингловчилар жамоаси учун тренингига старт берилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа ўтган йилги тажрибанинг мантиқий давоми бўлиб, юртимиздаги …
БатафсилМарказда канадалик олим тадқиқотларини бошлади
Имом Бухорий халқаро стипендиясининг навбатдаги совриндори, Канада ислом маданияти институти директори, доктор Аҳмад Бадра илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳузуридаги қабулда амалиётчи ўз изланишларининг мақсад-вазифалари билан ўртоқлашди. Учрашувда, шунингдек, икки муассаса ўртасида илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбатдан сўнг …
БатафсилНазарий билимлар амалиёт билан мустаҳкамланди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил қилинган «Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари» мавзусидаги семинар-тренингнинг иккинчи куни сермазмун амалий машғулотларга бой бўлди. Тадбирнинг бу босқичида асосий эътибор тингловчиларнинг мустақил тадқиқотлари ва қўлёзма манбалар билан бевосита ишлаш жараёнига қаратилди. Дастурга мувофиқ, Франциялик эксперт Франс Ришар қўлёзмашуносликнинг назарий асослари юзасидан якуний хулосалар бергач, …
БатафсилҚўлёзмашунослик соҳасидаги халқаро семинар ўз ишини бошлади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 16 апрель куни “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида навбатдаги ўқув семинар-тренинг старт олди. Унда мамлакатимиз олимлари, тадқиқотчилар, реставраторлар, шунингдек, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоизки, мазкур илмий тадбир анъанавий характерга эга бўлиб, ўтган йили ўтказилган семинарнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Ушбу …
БатафсилМарказга жорий йилнинг илк стипендиати келди
Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг жорий йилдаги илк совриндори, Туркиядаги Карабук университети тадқиқотчиси Айшенур Кумас илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Амалиётчи директор Шовосил Зиёдов қабулида бўлиб, Ўзбекистондаги изланишларидан кўзлаган мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Туркиялик тадқиқотчи ўз илмий ишида “Саҳиҳайн” (Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг ишончли тўпламлари) асосида ёзилган ва …
БатафсилХалқаро илмий тадбирлар туркумига старт берилди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифатпарварлик дини” мавзусидаги халқаро онлайн илмий семинарлар туркуми йўлга қўйилди. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади минтақада ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, халқаро илмий-маърифий мулоқотни кучайтириш ҳамда диний радикаллашув ва экстремизм каби таҳдидларга қарши …
БатафсилИЛМНИНГ ИЛҒОР НАМОЯНДАЛАРИ АНЖУМАНИ
11 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий етакчи илмий-академик муассасалар раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутассаддилари ICESCO, IRCICA, TURKSOY, Туркий маданият ва мерос жамғармаси, Туркия Қўлёзмалар муассасаси, Туркия Фанлар академияси …
Батафсил“Исломда маданий мулоқот ва дипломатиянинг аҳамияти”
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида шу мавзуга бағишланган маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Унда АҚШдаги Цивилизациялар алмашуви ва ҳамкорлик фонди (CECF) президенти Имом Муҳаммад Башар Арафот ҳамда америкалик тадқиқотчи ва машҳур публицист Жон Кизер Марказ илмий ходимлари, Ҳадис илми мактаби раҳбарияти ва талабалари билан бугунги глобаллашув даврида диний бағрикенглик ва маданий …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





