Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 9)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 161 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 12-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 11 (“Ҳуд”) суранинг 6-оятидан бошланиб, 12 (“Юсуф”) суранинг 52-ояти билан тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : وما من دابة فى الارض الا على …

Batafsil

حكاية (Ҳикоя)

№ inv. MR 193 Муаллиф номаълум. Ҳикоя. Асар бир неча ҳикоялардан иборат бўлиб, унда Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва халифа ҳамда шайхларнинг давридаги олимларнинг ҳаёти ҳақида маълумотлар келтирилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : … زيرا كه جندان مال كرد اورده از هلال و هرام كه حساب ازوبران شادى مكنى …

Batafsil

وصيت نامه (Васиятнома)

№ inv. MR 105/II Муаллиф номаълум. Дуо.Муаллиф томонидан 1288/1871 йилда Саййид Имроннинг ҳаж сафарида содир бўлган воқеалар, Сайид Имроннинг аввал Мадинада Пайғамбар (с.а.в.)нинг равзаи муборакларини зиёрати вақтида у оли зотнинг васиятларини эшитганлари, кейин ҳаж қилиш мақсадида Маккага сафар қилганликлари ҳикоя қилинган. Рисолада васиятноманинг хислатлари ва фазилатлари битилган. Шунингдек, васиятнома бир …

Batafsil

مخمس و غزل لر (Мухаммас ва ғазаллар)

№ inv. MR 133/III Муаллиф номаълум. шеърият. Туркий шоирлар бўлмиш: Хиромий, Соиб, Жомий, Навоий, Бедил, Биби Зайнаб, Хўжа Исмат Бухорий, Адо, Фано, Султон Ҳусайн Мирзо  ва бошқаларнинг ғазалларидан парчалар ва мухаммаслар келтирилган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 274б) : مخمس لر سرم اسا شدم لذنی کس مستانه جدا / خعدوش کشم …

Batafsil

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 1/I Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Batafsil

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 171 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 22-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 33 (“Аҳзоб”) суранинг 31-оятидан бошланиб, 36 (“Ёсин”) суранинг 27-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в.1б) : ومن يقنت منكن لله ورسوله وتعمل صالحا نؤتها اجرها …

Batafsil

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 38 Муаллиф. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. …

Batafsil

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 108/V Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …

Batafsil

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 44 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” “Фотиҳа” сурасининг охирги ояти, Қаҳф, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, …

Batafsil

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 146/III Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср …

Batafsil