Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 55)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

Ат-Танқиҳ ал-усул (Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ) التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига …

Batafsil

شرح الوقاية

Муаллифи – Шарҳ ал-виқоя, (= Шарҳ ал-виқоя фи масоили ал-ҳидоя),  Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми …

Batafsil

شرح العقائد العضدية (Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя)

Муаллифи. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.).  Ақоид. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.)нинг “Ал-ақоид ал-Азудийя” асарига шарҳ ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ.

Batafsil

العقائد العضدية

Муаллифи – Ал-Ақоид ал-Азудийя, Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.) Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ.

Batafsil

رسالة الارواح Рисолат ал-арвоҳ

Муаллифи – номаълум. Ақоид. Қуръони каримда келтирилган оятлардаги қабр азоби фаришталари Мункар ва Накир саволларига жавоблар ҳамда инсоннинг ҳаётлик пайтида қилган ибодати, яхши сўзи ва амаллари азоб фаришталаридан тўсиқ бўлиши ҳақида баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас.

Batafsil

چهار كتاب (Чаҳор китоб )

Муъаллифи: Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё …

Batafsil

القصيدة الفائحة في تجويد الفاتحة (Ал-қасидату-л-фоиҳа фи тажвиди-л-фотиҳа)

Муъаллифи: Шамсуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий (в. 31а) (ваф.780/1379 й.). Тажвид. Асар Қуръон каримни тўғри талаффуз қилиш ва қироъат қилиш қоидалари батафсил ёритилиб берилган. Нусха тўлиқ.

Batafsil

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия (в. 1б) (= ал-фавоиду ал-вофия би-ҳалли мушкилат ал-кофия (в. 1б)) الفوائد الضيائية بشرح الكافية (الفوائد الوافية بحل مشكلات الكافية) Муъаллифи: Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.). Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.)нинг “Кофия” асарига  ёзилган шарҳ. …

Batafsil

اربعين حديثا (Арбаъийна ҳадис)

Арбаъийна ҳадис (Чиҳл ҳадис) اربعين حديثا   (جهل حديث) Муъаллифи: Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (в. 63б) (1414-1492 й.).  Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (сав)нинг халқ орасида машҳур бўлган ҳадисларидан қирқ донаси арабий матни билан келтирилиб, унинг таржимаси форс тилида назмий услуб билан келтирилган. Нусха тўлиқ. Асар тили: Араб-форс. Басмала (в. 63б) : Асар …

Batafsil

اشعة اللمعات في شرح مشكاة (Ашиъат ал-ламъот фи шарҳи мушкат)

Ашиъат ал-ламъот фи шарҳи мушкат (= Таржимату ва шарҳу ли-Мишкат ал-масобиҳ бил-форисия) اشعة اللمعات في شرح مشكاة (ترجمة و شرح لمشكاة المصابيح بالفارسية) Муъаллифи: Абдулҳақ ибн Сайфиддин ибн Саъдуддин ибн Оға Муҳаммад Диҳлавий (958/1551-1052/1643), (в. 1б). Ҳадис.  Валидиддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Умар Хатиб Табризий (ваф. 741/1340) нинг “Мишкат ал-масобиҳ” асарига …

Batafsil