Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 15)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

وصيت نامه (Васиятнома)

№ inv. MR 46/II Муаллиф. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асарда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг Али розияллоҳу анҳу ва саҳобаларга васиятлари, рўзани тутиш ниятлари, Қуръони тиловати дуолари ҳамда маййитни қабрга қўйиш дуолари келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала. (в. 9а). Асар боши (в. 9а) : وصيت نامه پيغبر صلى الله عليه وسلم امیر المؤمنین علی …

Batafsil

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 24 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Batafsil

وزن اعلال (Вазну эълол)

№ inv. MR 146/VII Муаллиф. Муаллиф номаълум. Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиш усуллари, иллат (касал) ҳарфларнинг вазнларини араб тили сўзларида ишлатиш қоидаларига оид мавзулар ёритилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 77б). Асар боши (в. 77б) : فعل يفعل نحو ضرب يضرب ضربا مصدر بمعنى زون فر يفر فرارا … …

Batafsil

قواعدى قرآن (Қавоиди Қуръон)

№ inv. MR 192/IV Муаллиф. Муаллиф номаълум. Тажвид. Рисолада тажвид қоидалари (идғом, изҳор, вақф қоидалари ёритиб берилган. Рисола тугалланмаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 85а). Асар боши (в. 85а) : قواعدى القرآن است الحمدالله رب العالمین والعاقبة  للمتقين والصلوة  والسلام على رسوله محمد وآله واصحابه اجمعين … Асар сўнги (в. 86а) : …

Batafsil

الحاشية على حاشية الخيالى على شرح التفتازانى على عقائد النسفى (Ҳошия аъла ҳошият ал-Хаяёли аъла шарҳ ал-Тафтазоний аъла ақоъид ал-Насафий)

№ inv. MR 67 Муаллиф. Муҳаммад Қосим ибн Муҳаммад Солиҳ Баҳарзий Бухорий Фатҳабодий (асарни ёзган йили1032/1623 й.). Ақоид. Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳ ёзган. Бу шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо …

Batafsil

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 143/III Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …

Batafsil

التركيب عوامل مائة (Ат-таркиб авомил миа)

№ inv. MR 186/II Муаллиф. муаллиф номаълум Грамматика. Асар Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.)нинг “ал-Авомил” асарини грамматик таҳлил қилган. Ушбу асар араб тилидаги боғловчиларга бағишланган. Муаллиф боғловчиларни ўн уч қисмга бўлиб, келишик, феъл замонлари ва феъл замонларини билдирадиган феълларда боғловчиларни ҳаракатларини таҳлил қилиб ёритиб берган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала …

Batafsil

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 42/I Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асарда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало даштида имом Ҳусайннинг Язидийлар …

Batafsil

حضرت على قصه سى (Ҳазрат Али қиссаси)

№ inv. MR 95/I Муаллиф. Муаллиф номаълум. Қисса. Асар назмда бўлиб, Бобо Равшан деган кишининг Пайғамбаримиз (с.а.в.)га учрашиши учун йўлга чиққанлардан бошланиб, Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври (656-661 й.), ажам юртлари ва Куфа шаҳарларини фатҳ этишлари, шунингдек, кўрсатган қаҳрамонликлари баён қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, …

Batafsil

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 196 Муаллиф. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …

Batafsil