№ inv. MR 428/IV Муаллифи. Ҳофиз Жалолиддин Абдураҳмон ибн Абу Бакр Суютий (1445/1505 й.). Ҳадис. Асар 40 бобдан ташкил топган бўлиб, ҳар бирида 10 тадан жами 400 та одоб-ахлоққа оид ҳадислар жамланган. Ундаги ҳадислар маъно жиҳатидан бир-бирини тўлдириб келган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 163б). Асар боши (в. 163б) : الحمد لله …
Батафсилاربعين حديث (Арбаъин ҳадис)
№ inv. MR 428/III Муаллифи. Абу Закарийё Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий (1234/1277-78 й.) Ҳадис. Асар ҳадис илмига оид бўлиб, 42 та ҳадисни ўз ичига олган. Ундаги ҳадислар саҳиҳ бўлиб, бобларга ажратилган. Уларнинг аксарияти Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида мавжуд бўлган ҳадислардан ташкил топган. Нусха …
Батафсилشمائل النبی (Шамоил ан-набавий)
№ inv. MR 428/II Муаллифи. Абу Исо Муҳаммад Исо ибн Савра Термизий (ваф. 892 й.) (в. 79б). Ҳадис. Асар Муҳаммад алайҳис саломнинг ҳаётлари, сифатлари, ахлоқлари, юриш-туришлари, гапиришлари, умуман, у зотнинг сийрат ва шамоилларига тааллуқли бўлган ҳадислар тўплами. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 79б). Асар боши (в. 79б) : الحمد لله وسلام علی …
Батафсилشرح مطالب المصلى (Шарҳ Матолиб ал-мусолли)
№ inv. MR 338/I Муаллифи. Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳи бўлиб, унда таҳорат ва намозга оид фиқҳий масалалар батафсил ёритилган. Асар Марказий Осиёда асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة والسلام على …
Батафсилالتنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)
№ inv. MR 449 Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом …
Батафсилالنقاية (Ан-Ниқоя)
№ inv. MR 450/II Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …
Батафсилالحصن الحصين من كلام سيد المرسلين (Ал-ҳисн ал-ҳасин мин калом сайд ал-мурсалин)
№ inv. MR 428/I Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жазарий (1350-1429 й.). Ҳадис. Мазкур асар саҳиҳ ҳадислар асосида тузилган дуо ва зикрлар тўпламидир. Уни асрлар давомида мусулмонлар орасида ўқиш одат бўлиб келган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : لا اله الا الله عدة للقائه اللهم …
Батафсилالمجالس الواعظين و رياض المزكرين (Ал-Мажалис ал-воиъзин ва риёз ал-музаккирин)
№ inv. MR 287/I Муаллифи. Мавлоно Калон Самарқандий. Ҳадис-тасаввуф. Асар зикр баҳсига бағишланган бўлиб, 13 мажлисга бўлинган. Уларда қуръон оқтлари ва ҳадислар асосида дўзах, унинг аҳли ва жаннат, жаннат аҳлининг таърифи каби масаллар ҳикоя, рубойи ва байт шаклида ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1а). Асар боши (в. 1а): الحمد …
Батафсилهفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)
№ inv. MR 388 Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, …
Батафсилديوان حافظ (Девони Ҳофиз)
№ inv. MR 315 Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.). Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир …
Батафсил