Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР

ҚЎЛЁЗМАЛАР

مبدء نور (Мабдаи нур)

№ inv. MR 476/II Муаллиф. Бобораҳим Мулла Вали ўғли Машраб (1640-1711 й.). Шеърият. Бобораҳим Машраб ҳазрат Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асаридан илҳомланиб, унга ўхшатма тариқасида “Мабдаи нур” тасаввуфий ва ахлоқий-таълимий достонини яратган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 29а) : … جان الم زده من مصطفى دين اوزكه كشيم يوق       …

Батафсил

مليكه دل ارام قصه سى (Малика Дилором қиссаси)

№ inv. MR 476/I Муаллиф. Муаллифи номаълум. Қисса. Асар мифологик эртак типидаги қисса-достонлар сирасига кириб, мазмунан фалсафий ва панд-насиҳат туркумида акс эттирилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 1а). Асар боши (в. 1а) : اما راويان اخبار و ناقلان  و محدثان وداستان كين و خوش جنان خرمن سخن انداغ روايت قيلورلاركيم …

Батафсил

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 475 Муаллиф. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. …

Батафсил

شرح تصريف العزى (Шарҳу тасриф ал-иззий)

№ inv. MR 473/III Муаллиф. Муаллиф номаълум Грамматика. Асар Абулфазоил Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (ваф. 655/1257 й.)нинг “Тасриф ал-иззий” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига оид қоидалар форс тилида шарҳланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в.88а). Асар боши (в. 88а) : الحمد الله رب العالمين ثنا و ستايش ثابت …

Батафсил

شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

№ inv. MR 473/II Муаллиф. Муаллифи номаълум Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV аср) нинг  араб тили морфологиясига оид “Тасрифул афъол” номли асарига форс тилида, савол-жавоб тарзида ёзилган шарҳдир. Унда феълларнинг тусланиши, сарф қоидалари мисоллар ёрдамида батафсил ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 8б) : Асар боши (в. 8б) …

Батафсил

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 473/I Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). …

Батафсил

چهار ديوان امير على شير نوائى (Чаҳор девон амир Девони Навоий)

№ inv. MR 471 Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501й). Шеърият.. Асарда Алишер Навоий ғазаллари жамланган бўлиб, ундаан 335 та ғазали ўрин олган. Девоннинг умумий номи “Хазойин ул-маоний” (“Маънолар хазинаси”) бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун “Чор девон” деб ҳам аталган. Девон шоирнинг бутун ҳаёти давомида ёзилган шеърларини қамраб олган, …

Батафсил

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 470 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асарда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало даштида имом Ҳусайннинг …

Батафсил

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 468/III Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала …

Батафсил

الحاشية على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла ал-ақоид ал-Азидийя)

№ inv. MR 468/II Муаллиф. Инаятуллоҳ ибн Неъматуллоҳ Қозий Ҳанафий Бухорий (1780-1857 й.) Ақоид. Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Шайх Охунд номи билан қозилик лавозимида ишлаган. Муаллиф бу асарни ёзишда асарнинг муқаддимасида Юсуф Қорабоғий, Ҳалхолий, Муҳамад Шариф Ҳусайниий каби устозларини асарларини тадқиқ этгандан сўнг ушбу шарҳни ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган бўлиб, …

Батафсил