Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 50)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 209/IV Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …

Батафсил

اربعين حديث (Арбаъийн ҳадис)

№ inv. MR 217/VI Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501 й.). (в. 70б). Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) нинг халқ орасида машҳур бўлган ҳадисларидан қирқ донаси арабча матни билан келтирилиб, унга туркий тилда назмий услуб билан таржима ва муножотлар битилган. Нусха тўлиқ : Асар тили. Араб-туркий. Басмала (в. 66б) Асар боши …

Батафсил

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 234 Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу …

Батафсил

رياض العاشقين (Риёз ал-ошиқин)

№ inv. MR 68/III Муаллиф. Рофеъуддин Абулфазл Ашраф ибн Абу Али Ҳусайн Табризий. Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига бағишланган бўлиб, унда панд-насиҳат, тариқатининг ҳилқалари ва уларнинг маърифат, тариқат, камолот йўллари, одоби ҳақида бўлиб, шартли равишда саккизта боб ва кўплаб ҳикоятлар, шеърлар асосида баён қилинган. Нусха тўлиқ. Асар тили. Форс. Басмала (в. 81б). Асар боши (в. 81б) …

Батафсил

شرح الفقه الأكبر (Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар)

№  inv. MR 94/V Муаллиф. Абу Мунтаҳа Аҳмад ибн Муҳаммад Мағнисавий ( ваф. 939/1532 й.). Ақоид. Асар Абу Ҳанифанинг “Фиқҳ ал-акбар” асарига шарҳ бўлиб, ҳанафий мазҳаби тарқалган минтақаларда ақидавий масалаларни ўрганишда асосий манбалардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 124а). Асар боши (в. 124а) : الحمد الله الذي هدانا الى طريق …

Батафсил

Шарҳ матолиб ал-мусалли (Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)

№inv. MR 127/II Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ ан-Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб …

Батафсил

المطول (Ал-Мутоввал)

المطول ( شرح التلخيص المطول)  Ал-Мутоввал (Шарҳ ат-талхис ал-мутоввал) № inv. MR 137/II Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Балоғат. Ушбу асар Муҳаммад ибн Абдураҳмон Қазвинийнинг (ваф. 739/1339 й.) “ат-Талхис фий улум ал-балоға” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, унда араб тили нотиқлигидаги балоғатга оид мулоқатда қўлланиладиган маъжозий маънога эга сўзларнинг …

Батафсил

تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

№ inv. MR 224/I Муаллиф. Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.). Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига ёзилган шарҳ бўлиб, мантиқ илмига оид турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба …

Батафсил

أصول الفقه (Усул ал-фиқҳ)

№ inv. MR 60/IV Муаллиф. Умар ибн Абдулазиз ибн Мазеъ Бухорий (ваф. 536/1141 й.). Фиқҳ. Муаллиф – Ҳисомиддин Умар ибн Абдулазиз ибн Мазеъ Бухорий. Салжуқий Санжар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр бош муфтийси бўлиб, “Садр ал-Шаҳид” номи билан аталади. Аллома Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим бўлган. Асар ислом ҳуқуқи …

Батафсил

جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

№ inv. MR 94/IV Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асарда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари масалаларга бўлиб баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 119б). Асар боши (в. 119б) : اعلم إذا مات الإنسان أول ما يبدء من التركة تكفينه وتجهيزه  ويهتاج …

Батафсил