Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР

ҚЎЛЁЗМАЛАР

رساله (Рисола)

№ inv. MR 464/IV Муаллиф. Муаллифи номаълум. Фиқҳ. Асарда нафл намозларининг турлари, қандай ўқилиши ва неча ракатдан иборатлиги баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 49б): Асар боши (в. 49б): اول نماز اشراق دو ركعت نيت كند دو ركعت اول فاتحه ١ بار آيت الكرسى… Асар сўнги (в. 50б): …هر ركعت …

Батафсил

قصيدة معظمه (Қасида муъззама)

№ inv. MR 464/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Мулло Шеър Муҳаммад Шерозий (в. 5б). Тасаввуф. Асарда қодирия тариқатининг асосчиси Абдулқодир Жийлоний ва тасаввуф ривожига улкан ҳисса қўшган машҳур машоихлар ҳақида қисқача маълумотлар келтириб ўтилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 5б). Асар боши (в. 5б) : الحمد لله الذى نور بنور معرفة صدورالعارفين …

Батафсил

سلسله شريفه (Силсилаи шариф)

№ inv. MR 464/I Муаллиф. Муаллифи номаълум. Тасаввуф. Асарда Нақшбандия ва Чистия тариқатларининг силсиласи берилган. Ушбу силсила пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га бориб етган. Шунингдек, рисолада тасаввуф ривожига улкан ҳисса қўшган машҳур олимлар ҳақида қисқача маълумотлар ва ижозатнома ҳам келтириб ўтилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : …

Батафсил

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 463 Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур …

Батафсил

صرف عاشقان (Сарфи ошиқон)

№ inv. MR 462/ХIII Муаллиф. Муаллифи номаълум. Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Араб тилида бир калимани турли хил қолипларга солиш сарф ва тасриф, деб аталганидан бу илмга “сарф илми” ёки “тасриф илми”, деб айтилади. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар …

Батафсил

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 462/ХII Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 345б). Асар …

Батафсил

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 462/ХI Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 321б). Асар боши (в. 321б) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة على …

Батафсил

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 462/Х Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …

Батафсил

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 462/IХ Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …

Батафсил

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 462/VIII Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …

Батафсил