Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР

ҚЎЛЁЗМАЛАР

شرح تصريف العزى (Шарҳу тасриф ал-иззий)

№ inv. MR 473/III Муаллиф. Муаллиф номаълум Грамматика. Асар Абулфазоил Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (ваф. 655/1257 й.)нинг “Тасриф ал-иззий” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига оид қоидалар форс тилида шарҳланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в.88а). Асар боши (в. 88а) : الحمد الله رب العالمين ثنا و ستايش ثابت …

Батафсил

شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

№ inv. MR 473/II Муаллиф. Муаллифи номаълум Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV аср) нинг  араб тили морфологиясига оид “Тасрифул афъол” номли асарига форс тилида, савол-жавоб тарзида ёзилган шарҳдир. Унда феълларнинг тусланиши, сарф қоидалари мисоллар ёрдамида батафсил ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 8б) : Асар боши (в. 8б) …

Батафсил

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 473/I Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). …

Батафсил

چهار ديوان امير على شير نوائى (Чаҳор девон амир Девони Навоий)

№ inv. MR 471 Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501й). Шеърият.. Асарда Алишер Навоий ғазаллари жамланган бўлиб, ундаан 335 та ғазали ўрин олган. Девоннинг умумий номи “Хазойин ул-маоний” (“Маънолар хазинаси”) бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун “Чор девон” деб ҳам аталган. Девон шоирнинг бутун ҳаёти давомида ёзилган шеърларини қамраб олган, …

Батафсил

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 470 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асарда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало даштида имом Ҳусайннинг …

Батафсил

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 468/III Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала …

Батафсил

الحاشية على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла ал-ақоид ал-Азидийя)

№ inv. MR 468/II Муаллиф. Инаятуллоҳ ибн Неъматуллоҳ Қозий Ҳанафий Бухорий (1780-1857 й.) Ақоид. Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Шайх Охунд номи билан қозилик лавозимида ишлаган. Муаллиф бу асарни ёзишда асарнинг муқаддимасида Юсуф Қорабоғий, Ҳалхолий, Муҳамад Шариф Ҳусайниий каби устозларини асарларини тадқиқ этгандан сўнг ушбу шарҳни ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган бўлиб, …

Батафсил

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 468/I Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала …

Батафсил

دعاى قدح (Дуойи қадҳ)

№ inv. MR 467/II Муаллиф. Муаллифи – номаълум Дуо.Асар Аллоҳни ёд этиш ва пайғамбар (с.а.в.)га саловот айтиш дуо, зикр, саловотлар жамланмаси бўлиб, халқ орасида жуда кўп нусхалари тарқалган асарлардан бири ҳисобланади. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б): استاد دعاى قدح اين است نقل است كه جون حضرت رب …

Батафсил

بخت نامه (Бахт нома)

№ inv. MR 467/I Муаллиф. Номаълум. Дуо. Асарда ким бу бахтномани ўқиса ёки ўзи билан олиб юрса ҳамма вақт унга бахт ҳамроҳ бўлиши, мазлум киши бўнига боғласа бахти яхши бўлиши баён қилинган. Шунингдек, юзи нурли, кўзи ўткир бўлиши ва яна сафар қилса соғ-саломат етиб келиши ҳақида маълумотлар келтирилган Нусха тўлиқ. …

Батафсил