Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР

ҚЎЛЁЗМАЛАР

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 340 Муаллиф. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, …

Батафсил

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 319/V Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 69а). Асар боши (в. 69а) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة على …

Батафсил

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 319/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 59а). …

Батафсил

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 319/III Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …

Батафсил

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 319/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …

Батафсил

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 319/I Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …

Батафсил

رسالة (Рисола)

№ inv. MR 274/XII Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар фиқҳ илмининг фазилатига оид бўлиб, у фиқҳ илмининг фазлатига далолат қилувчи оят ва ҳадисларни ўз ичига олган. Шу билан бирга унда саҳоба ва мужтаҳид уламоларнинг сўзларидан иқтибослар ҳам келтирилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 335б). Асар боши (в. 335б): سپاش …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 274/IX Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Соний ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарининг мухтасаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб …

Батафсил

مجموعة المسائل (Мажмуът ал-масоил)

№ inv. MR 274/ VIII Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асарда Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъанинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” асарига ёзилган шарҳдан бир варақ. Ундан сўнг “Китобут таҳорат”(“Таҳорат китоби”), “Китобуз забоиҳ” (“Қурбонлиқлар китоби”), “Китобус сойд” (“Ов китоби”) ва араб ва форс тилидаги фиқҳга оид турли маслалар келтирилган. Нусха …

Батафсил

تعبیر نامه (Таъбирнома)

№ inv. MR 274/VII Муаллифи – номаълум. Фиқҳ ва дуо. Асарда туш таъбирини, Одам алайҳис салом жаннатдан чиқгандан сўнг Аллоҳ таоло амри билан Жаброил алайҳис салом унга таълим бергани ва бирор иш бажараётганда қайси дуолар ўқилиши баён этилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 75а). Асар боши (в. 75а): الحمد الله رب …

Батафсил