Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР

ҚЎЛЁЗМАЛАР

الحصن الحصين من كلام سيد المرسلين (Ал-ҳисн ал-ҳасин мин калом сайд ал-мурсалин)

№ inv. MR 428/I Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жазарий (1350-1429 й.). Ҳадис. Мазкур асар саҳиҳ ҳадислар асосида тузилган дуо ва зикрлар тўпламидир. Уни асрлар давомида мусулмонлар орасида ўқиш одат бўлиб келган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : لا اله الا الله عدة للقائه اللهم …

Батафсил

المجالس الواعظين و رياض المزكرين (Ал-Мажалис ал-воиъзин ва риёз ал-музаккирин)

№ inv. MR 287/I Муаллифи. Мавлоно Калон Самарқандий. Ҳадис-тасаввуф. Асар зикр баҳсига бағишланган бўлиб, 13 мажлисга бўлинган. Уларда қуръон оқтлари ва ҳадислар асосида дўзах, унинг аҳли ва жаннат, жаннат аҳлининг таърифи каби масаллар ҳикоя, рубойи ва байт шаклида ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1а). Асар боши (в. 1а): الحمد …

Батафсил

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 388 Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, …

Батафсил

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 315 Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.). Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир …

Батафсил

موسى نامه (Мусанома)

№ inv. MR 392/V Муаллифи. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асарда Мусо алайҳиссаломга ваҳий келиши, Аллоҳ таолони амрлари, аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссаломнинг гаплашгани, Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолодан Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини нима сабабдан дўст тутгани ҳақида сўрагани, Аллоҳ таоло  Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини таҳорат билан юрган, номозни вақтида ўқигани, рамозонда рўза тутгани, закот бергани, …

Батафсил

جامع الاسرار (Жомеъул асрор)

№ inv. MR 277 Муаллифи. Абулфазл Сулаймон. Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига оид бўлиб, Абдуллахон 2 нинг ҳукмронлик даврида яшаган тариқат суфиси Шайх Қосим Азизоннинг “Ҳақиқат” асари асосида ёзилган. Унда тариқатнинг одоблари ва кўпгина шайхлар каромати ёритилган. Шунингдек, Ҳусайн Хоразмий, Нуриддин Сафин, Муҳаммад Жомийнинг асарларидаги маснавийлар келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б) …

Батафсил

فوز النجات (Фавзун нажот)

№ inv. MR 627/I Муаллифи. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Унда таҳоратга оид ҳукмлар, намоз ва намозга доир масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха …

Батафсил

مسائل (Масоил)

№ inv. MR 628/I Муаллифи. Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асар диний аҳкомларга бағишланган бўлиб, унда таҳоратда масҳ тортиш, намоз ўқиш тартиби ва шартлари, талоқ масалалари далиллар билан келтирилган. Баъзи мавзулар савол-жавоб шаклида берилган. Шунингдек, асарда таҳорат, намоз, мерос, дафн маросимлари тартиби ва бошқа шаръий-ижтимоий масалаларнинг ечимлари келтирилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар …

Батафсил

رساله (Рисола)

№ inv. MR 627/IV Муаллифи. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асарда 66 бобдан иборат бўлиб, Аллоҳ таоло раҳматидан умид қилиш, шукр, сабр ва қаноат каби ахлоқий фазилатлар баён қилинган. Шунингдек, мисвак тутиш, таҳорат, азон, жамоат билан намоз ўқиш фазилати, нафл ва жума намози, рўза ва ийд қурбон ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Нусха тўлиқ …

Батафсил

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 593 Муаллифи. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ эмас. …

Батафсил