№ inv. MR 263 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 1 (“Фотиҳа”) сурадан бошланиб, 2 (“Бақара”) сурасининг 267 оятида тугаган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : الحمد لله رب العالمين الرحمـن الرحيم مالك يوم الدين … …
Батафсилصرف بهائى (Сарфи Баҳоий)
№ inv. MR 413/V Муаллифи. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 57б). Асар боши (в. 57б) : بدان …
Батафсилتصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)
№ inv. MR 413/IV Муаллифи. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 55б). Асар боши (в. 55б) : الحمد لله على نعمائه و …
Батафсилشرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)
№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур …
Батафсилشرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)
№ inv. MR 333 Муаллифи. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом бу асарни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар …
Батафсилالنقاية (Ан-Ниқоя)
№ inv. MR 331 Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …
Батафсилالفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)
№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва …
Батафсилاحاديث قدسية (Аҳадис қудсия)
№ inv. MR 339/II Муаллифи. Муаллиф – номаълум. Ҳадис. Асар тобеъинлардан саналган Каъб ал-Ахбор томонидан ривоят қилинган Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) айтган ҳадислари, ҳадиси қудсийлар, шунингдек Каъб ал-Ахборнинг ўз фикрлари алоҳида туплам ҳолида келтирилган. Асарда одоб-ахлоқ ва дунёга ҳирс қўймаслик каби хислатлар тарғиб этилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 11а). Асар боши (в. …
Батафсилمطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)
№ inv. MR 339/I Муаллифи. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши …
Батафсилالعوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)
№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. …
Батафсил