Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР

ҚЎЛЁЗМАЛАР

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 462/VI Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат …

Батафсил

مراح الارواح (Мароҳ ал-арвоҳ)

№ inv. MR 462/V Муаллиф. Аҳмад ибн Али ибн Масъуд (ваф. 738/1338 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда морфология ва синтаксиснинг олтита бобга бўлиб ўрганилган. Асарда асосан феълларнинг тусланиши ва турланиши кўрсатиб ўтилган. Асарнинг кўплаб нусхалари бўлиб, Марказий Осиё мадрасаларида араб тили грамматикасини ўзлаштиришда асосий дарслик сифатида фойдаланилган. …

Батафсил

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 462/IV Муаллиф. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва …

Батафсил

عقائد النسفى (Ақоид ан-Насафий)

№ inv. MR 462/III Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.). Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Бу асарга олимлар томонидан кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Нусха тўлиқ эмас. …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 462/II Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …

Батафсил

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 462/I Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). …

Батафсил

فى بيان العقايد على مذهب اهل السنه والجماعة (Фи баёни ал-ақоид ала мазҳаби аҳли сунна вал жамоат)

№ inv. MR 460/VII Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.). Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Унда аҳли сунна вал жамоа мазҳбларининг ақидавий масалалари ёритилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала …

Батафсил

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 460/VI Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. …

Батафсил

شرح حكمت العين (Шарҳ ҳикмат ал-айн)

№ inv. MR 460/V Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад ибн Муборак Шоҳ Бухорий (в. 1б) (ваф. 740/1340 й.). Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, Нажмиддин Котибийнинг “Ҳикмат ал-айн” асарига ёзилган шарҳ. Асар ўрта аср мадрасаларда жуда машҳур ҳисобланиб, мантиқ илмидан асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала …

Батафсил

جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

№ inv. MR 460/IV Муаллиф. Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асарда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари масалалар асосида баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 119а). Асар боши (в. 119а) : اعلم إذا مات الإنسان أول ما يبدء من التركة تكفينه …

Батафсил