Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 5)

ЯНГИЛИКЛАР

Ислоҳотлар – соҳа ривожининг асоси

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 17 май куни ислом динининг Ҳанафий-Мотуридий талқинига бағишланган халқаро симпозиум бошланди. Қирғизистон-Туркия Манас университети шафеълигида ўтказилаётган икки кунлик анжуманда мезбон давлатдан ташқари Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Россия Федерацияси, Афғонистон, Индонезия ва юртимиз вакиллари қаторида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳам иштирок этмоқда. Элликдан зиёд исломшунос …

Батафсил

Турк ноширлари ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг “Иршод” нашриёти вакиллари ташриф буюрди. Марказнинг ушбу матбаа уйи билан ҳамкорлиги 2019 йилда бошланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июнда қабул қилинган “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш тўғрисида”ги қарори асосида юртимиздаги исломшунос ва шарқшунос олимлардан иборат Ишчи гуруҳнинг …

Батафсил

Хоразм фиқҳшунослигини ҳар қанча ўрганса арзийди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Хоразм ҳанафий мазҳаби намояндалари ва уларнинг қарашлари” мавзусида халқаро семинар ўтказилди. Марказ илмий ходимлари, Жазоир, Франция, Қирғизистон ва Туркиядан олимлар қатнашган анжуманда Қирғизистон-Туркия Манас университети илмий ходими, Имом Бухорий халқаро стипендияси совриндори, айни кунларда Марказда илмий амалиёт ўтаётган Уланбек Қалмурза ўғли мавзу юзасидан маъруза қилди. …

Батафсил

Тадқиқотини кутаётган қўлёзмалар бисёр

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Австрия ва Туркиядан олимлар иштирок этди. Семинарда Collège de France ҳузуридаги Туркия, Усмонийлар, Болқон ва …

Батафсил

“Турк абруси тарихи”

2024 йил 22 май куни соат 10:00 да  Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Мармара университетининг Ижтимоий фанлар институти Ислом тарихи ва санъати бўлими мудири, туркиялик илоҳиётчи олима Др. Сумайра Ўжак Аҳмад иштирокида “Турк абруси тарихи” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда. Семинарда қўлёзма асарлар реставрацияси ва абру …

Батафсил

Қўлёзмалар – илм манбаи ва билим булоғи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Мовароуннаҳр муҳаддислари асарларининг Жазоирда сақланаётган қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Жазоир, Франция, Қирғизистон ва Туркиядан олимлар иштирок этди. Жазоирда тадқиқ этиш долзарб бўлган кўп минг нусхали қўлёзма намуналари мавжуд бўлиб, улар орасида Мовароуннаҳр муҳаддислари қаламига мансуб бўлганлари ҳам …

Батафсил

Марказнинг навбатдаги меҳмони – Бирлашган Араб Амирликларидан

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига БАА Шаржа Амирлиги Мерос институти Археология бошқармаси Бош директори Исо Юсуф ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди ва Музей фаолияти билан таништирди. Исо Юсуф Шаржа Мерос институти раҳбари Шайх доктор Султон ибн Муҳаммад Қосимийнинг қизғин саломи ва эзгу тилакларини етказиб, самимий қабул …

Батафсил

Қирғизистонлик олимлар ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қирғизистон ислом университетининг бир гуруҳ олимлари ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олди ва музей фаолияти билан яқиндан таништирди. Қўшни давлат университетининг устоз ва мураббийларига Марказда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари, эришилган муваффақиятлар хусусида маълумот берилди. Ташриф чоғида муассасалараро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга …

Батафсил

Ёшлар огоҳ этилди

Куни кеча Самарқанддаги Ёшлар марказида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари билан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид. Талаба ёшларни радикал ақидавий оқимлар таъсиридан асраш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Институт раҳбарияти ва талабалари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ терроризмга …

Батафсил

Марказ раҳбари – Самарқанддаги йирик анжуманда

Бугун, 3 май куни Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида Туркиядаги Эгей университети ҳамда “Science and innovation” халқаро илмий журнали ҳамкорлигида “Ипак йўлида тил, адабиёт, таржима, туризм ва маданий мерос соҳаси тадқиқида инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди. Илм аҳли ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтаётган …

Батафсил