Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган “Мовароуннаҳрда ислом цивилизациясининг шаклланиши” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг иккинчи куни ҳам қизғин илмий баҳслар ва долзарб маърузаларга бой бўлди. Олимлар Мовароуннаҳр илмий мактабларининг жаҳон тамаддунидаги ўрнини замонавий талқинлар асосида таҳлил қилиб, тафсир илми, маданий ҳамкорлик ва Имом Бухорий меросидаги умуминсоний қадриятларнинг аҳамиятини атрофлича …
БатафсилИслом цивилизацияси тадқиқида янги босқич халқаро конференциянинг дастлабки натижалари
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 23 апрель куни “Мовароуннаҳрда ислом цивилизациясининг шаклланиши” мавзусидаги икки кунлик халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. Мазкур нуфузли тадбир Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Малайзия Халқаро ислом университети ва Жазоир Ислом илмлари ва цивилизацияси маркази ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда ислом дунёсининг етакчи олимлари ва …
БатафсилМаънавий мерос – замонавий бошқарувнинг ахлоқий пойдевори
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори Жасур Салихов раҳбарлигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни муассасанинг бугунги фаолияти, эришилган илмий натижалар ва амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар билан таништирди. Мулоқот давомида асосий эътибор буюк муҳаддис Имом Бухорий сийрати, алломанинг ибратли …
БатафсилҲар бир саҳифа – тарихдан садо: Халқаро семинар якунланди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Франциянинг “College de France” олий ўқув муассасаси ва Тиллар ва цивилизациялар университети кутубхонаси (BULAC) билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусидаги халқаро семинар-тренинг 21 апрель куни ўз ишини муваффақиятли якунлади. Машғулотларнинг сўнгги куни иштирокчилар учун қўлёзмашуносликнинг энг мураккаб ва қизиқарли жиҳатларини кашф …
БатафсилИкки муқаддас масжид вакиллари – Марказда
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Саудия Арабистони Подшоҳлиги Икки муқаддас масжид Дин ишлар бошқармасининг илмий тадқиқотлар ва кутубхоналар бўйича масъул раҳбари, доктор Аҳмад бин Фаҳд Шувайъир бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди. Ташриф давомида делегация аъзолари Марказ музейи ва кутубхонаси фонди билан яқиндан …
БатафсилФранциялик экспертлар навбатдаги гуруҳ билан иш бошлади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 20 апрель куни “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусидаги халқаро семинар-тренингнинг иккинчи босқичи ўз ишини бошлади. Ўтган ҳафта мазкур ўқув курсининг биринчи гуруҳ учун машғулотлари муваффақиятли якунланиб, эндиликда тингловчилар жамоаси учун тренингига старт берилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа ўтган йилги тажрибанинг мантиқий давоми бўлиб, юртимиздаги …
БатафсилМарказда канадалик олим тадқиқотларини бошлади
Имом Бухорий халқаро стипендиясининг навбатдаги совриндори, Канада ислом маданияти институти директори, доктор Аҳмад Бадра илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳузуридаги қабулда амалиётчи ўз изланишларининг мақсад-вазифалари билан ўртоқлашди. Учрашувда, шунингдек, икки муассаса ўртасида илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбатдан сўнг …
БатафсилБухоролик журналистлар – маърифат масканида
Самарқанд ва Бухоро – асрлар давомида ислом тамаддунининг икки йирик маркази, илм-фан ва маърифат бешиги бўлиб келган. Бугун ушбу тарихий ва маънавий ришталар янгича мазмун касб этиб, икки қадимий шаҳар ўртасидаги илмий ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Бухоро вилояти ОАВ вакиллари, таниқли журналистлар ва блогерлар иштирокида ташкил …
БатафсилНазарий билимлар амалиёт билан мустаҳкамланди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил қилинган «Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари» мавзусидаги семинар-тренингнинг иккинчи куни сермазмун амалий машғулотларга бой бўлди. Тадбирнинг бу босқичида асосий эътибор тингловчиларнинг мустақил тадқиқотлари ва қўлёзма манбалар билан бевосита ишлаш жараёнига қаратилди. Дастурга мувофиқ, Франциялик эксперт Франс Ришар қўлёзмашуносликнинг назарий асослари юзасидан якуний хулосалар бергач, …
БатафсилҚўлёзмашунослик соҳасидаги халқаро семинар ўз ишини бошлади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 16 апрель куни “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида навбатдаги ўқув семинар-тренинг старт олди. Унда мамлакатимиз олимлари, тадқиқотчилар, реставраторлар, шунингдек, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоизки, мазкур илмий тадбир анъанавий характерга эга бўлиб, ўтган йили ўтказилган семинарнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Ушбу …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





