Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига аллома номидаги халқаро стипендия дастури доирасида навбатдаги хорижлик тадқиқотчи – Туркиянинг Дижла университети Илоҳиёт факультети докторанти Усома Бўзкурт илмий амалиёт ўташ учун келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов қабулида амалиётчи ўзининг илмий режалари ва изланишларидан кўзлаган асосий мақсадлари билан ўртоқлашди. Усома Бўзкурт ҳадис илми султони ҳаётининг …
БатафсилМарказнинг Telegram канали ҳам расмий мақом олди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг рақамли экотизимини шакллантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўналишида навбатдаги муҳим қадам қўйилди. Марказнинг мамлакатимизда энг оммабоп ва тезкор ахборот майдони ҳисобланган Telegram канали ҳам верификациядан ўтказилиб, унга расмийлик мақомини тасдиқловчи юлдузча белгиси берилди. Бу ютуқ яқинда Facebook ва Instagram саҳифаларимиз расмий мақом олганидан кейин амалга …
Батафсил“Мовароуннаҳр ёзги семинарлари”нинг қамрови кенгаймоқда
Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр бешинчи ёзги семинарлари” доирасидаги малака ошириш ўқувлари бошланди. Айтиш керакки, бу мавсумдан иштирокчи давлатлар географияси сезиларли даражада кенгайди. Илмий ўқув дастурида 10 давлатдан келган 30 тадқиқотчи иштирок этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Косово, Босния ва Герцеговина, Болгария, Татаристон (Россия Федерацияси)дан вакиллар жам бўлган. Юртимиздан …
БатафсилСунъий интеллект ва синергетик тафаккур: Тошкентда янги жамоавий монография тақдимоти
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек фалсафаси ва замонавий илм-фани учун муҳим воқелик — “СИНЕРГЕТИКА-4: Сунъий интеллект” номли жамоавий монографиянинг тақдимоти бўлиб ўтди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқанд давлат университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда …
БатафсилИмом Сарахсий меросига бағишланди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё ҳанафийлик мактаби шаклланишида Имом Сарахсийнинг ўрни» мавзусида халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон-Туркия Манас университети Илоҳиёт факультети Исломшунослик кафедраси мудири, доцент доктор Айитмамат Кариев Zoom платформаси орқали маъруза қилди. Олим ислом ҳуқуқи тарихида ҳанафийлик мазҳабининг шаклланиш босқичлари, бу ҳуқуқий мактабнинг Марказий Осиёда …
БатафсилФорум иштирокчисининг миннатдорлик мактуби
Ислом цивилизацияси бўйича халқаро эксперт, ICESCO маслаҳатчиси, Жаҳон ислом лигаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси меросини асраш комиссияси (Буюк Британия, Лондон) Бош директори Сали Шаҳсуворийдан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, профессор Шовосил Зиёдовга мактуб келди. Унда муаллиф 7-11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказилган “I Ислом цивилизацияси форуми: Тинчлик, …
БатафсилИроқлик олим – Марказ меҳмони
“Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I Халқаро ислом форуми доирасида юртимизга ташриф буюрган Ироқдаги Имом Аъзам Нўъмон ибн Собит университети доктори Фаҳмий Аҳмад Абдураҳмон Қаззоз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонни дастлаб Имом Бухорий музейи фаолияти, олим ва тадқиқотчилар учун яратилган шарт-шароит ва …
БатафсилРақамли маконда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масалалари муҳокама марказида бўлди
Пойтахтимизда “Рақамли дунёда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик барқарорлигининг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Глобаллашув ва ахборот технологияларининг жадал ривожланиши шароитида энг долзарб ҳисобланган мавзулардан бирига бағишланган мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистондаги ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича …
БатафсилИмом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази профессори нуфузли халқаро журналда илмий мақола эълон қилди
International Journal of Artificial Intelligence and Machine Learning халқаро илмий журналида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази профессори Бахтиёр Тўраевнинг ўзбекистонлик ва ҳиндистонлик олимлар билан ҳаммуаллифликда тайёрлаган “Multi Task Pareto Optimization Algorithms for Balanced Performance Across Diverse Objectives” (“Турли мақсадлар бўйича мувозанатли натижаларга эришишга хизмат қиладиган кўп вазифали Парето оптималлаштириш алгоритмлари”) …
БатафсилИлмий ҳамкорликнинг янги босқичи
Юртимизда бўлиб ўтган “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I Халқаро ислом форуми доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида хорижий олимлар ва илмий муассасалар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Анжуманнинг фахрий меҳмонларидан бири — Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” исломий мерос фонди (Al-Furqan Islamic Heritage Foundation) директори Сали Шоҳсуворий Марказга …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





