Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз яхши кўрган кишиси билан биргадир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу умматга улуғлик, юксаклик, нусрат ва ер юзида мустаҳкам ўрнашиш башоратини бер. Улардан ким охират амалини дунё учун қилса, охиратда унга насиба бўлмас», дедилар». Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорга ифтор берса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, аҳллари билан алоқа қилишдан узоқлашар эдилар, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳи кечирилади», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Арафа кунининг рўзаси ҳақида сўрашди. Шунда у зот: «Ўтган ва кейинги йилга каффорат бўлади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақанинг афзали беҳожатликдан қилинганидир. Устун қўл остин қўлдан яхшидир», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
BatafsilКУН ҲАДИСИ
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини узган киши жаннатга кирмайди», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.
Batafsil