Home / КУН ҲАДИСИ (page 3)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Сумома ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу хабар қилади: «Анас идиш (дан ичаётган)да икки ёки уч марта нафас олар ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта нафас олар эдилар», дер эди». Имом Бухорий ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир. Кимда улардан биттаси бўлса, уни тарк қилмагунча, унда нифоқлик бордир. Агар омонат берилса, хиёнат қилади; гапирса, ёлғон сўзлайди; аҳдлашилса, шартнома тузилса, устидан чиқмайди; хусуматлашилса, бузуқлик қилади», дедилар». Имом Бухорий ва Имом …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким (қарзини) адо қилишни ирода қилиб одамлардан мол олса, Аллоҳ унинг тарафидан адо қилади (тўлаш сабабларини муҳайё қилиб қўяди), ким талофат етказишни ирода қилиб олса, Аллоҳ унга талофат етказади», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки назарнинг тўқлигидадир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир яхшилик садақадир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга дуо қилиб сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади», дедилар». Имом Термизий ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким дуоси қабул бўлиши ва дарду ғамлари кетишини истаса, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин», дедилар». Имом Термизий ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди», дедилар». Имом Аҳмад ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннамга қулф солинади ва шайтонлар кишанланади», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Batafsil