Home / КУН ҲАДИСИ (page 2)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир», дедилар». Имом Бухорийнинг «Ал-Адаб Ал-Муфрад» асарларидан.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга биродаридан уч кундан ортиқ аразлаш ҳалол эмас», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё ва имон иккиси эгизакдир. Қачон улардан бири кўтарилса, бошқаси ҳам кўтарилади», дедилар». Имом Ҳоким ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни тўлиқ билиб олса, жаннатга киради», дедилар». Муттафақун алайҳ.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши учун эрининг ҳузурида унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, одамларнинг кўплари уларни бой бериб қўядилар — (улар) саломатлик ва бўш вақтдир», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келади», дедилар». Имом Муслим ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракЪати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар». Имом Муслим ривояти.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта мен раҳмат ўлароқ юборилдим», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз яхши кўрган кишиси билан биргадир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil