Home / КУН ҲАДИСИ (page 10)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг умматига қилган дуоси бўлади. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар», дедилар». Имом Термизий ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Бурс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилинг доим Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлиб турсин», дедилар». Имом Термизий ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапириб, ростгўйликни исташда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқ (ростгўй)» деб ёзилади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ кунда соясига олур: одил имом, Роббининг ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва ҳусни-жамол эгаси бўлган …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларга уч нарсани: қийлу қолни, молни зое қилишни ва кўп саволни ёмон кўрди», дедилар».* Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар. * «Қийлу қол» одамларнинг бефойда гап сўзлари, ҳаракатлари ва мишмишларни тарқатиш. Молни зое қилиш уни шариат белгилаб берган …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ суратингиз ва молу дунёларингизга қарамайди, лекин қалбларингиз ва амалларингизга қарайди», дедилар». Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг энг ёмони анавиларга бир юз билан, манавиларга бир юз билан келадиган икки юзлисидир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши ва ёмон суҳбатдош аттор билан босқончига ўхшайди. «Аттор ё сенга туҳфа беради, ё ундан сотиб оласан, ёки ундан хушбўй ҳид туясан. Босқончи эса ё кийимингни куйдиради, ё ундан бадбўй ҳид туясан», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil