Home / МАҚОЛАЛАР

МАҚОЛАЛАР

СУВ – УЛУҒ НEЪМАТ!

Сув – тириклик манбаларидан бири ва табиатнинг ажралмас қисмидир. Аллоҳ таоло Ерни яшашга қулай қилиб, сувларни оқизиб қўйди. Сув Аллоҳ таолонинг мавжудотларига берган улкан неъматидир. Рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз суюқлик танамизни тетиклаштиради, либосларини поклайди, ташналикни қондиради, ҳаёт давом этишига сабаб бўлади. Сув “Обиҳаёт”дир. Инсон сувсиз уч кунга ҳам чидай олмайди. Танадаги …

Батафсил

ҚАБРЛАР ЗИЁРАТИ МУМКИН ЭМАСМИ?!

Аҳли бидъат мусулмонлар орасида ҳар турли фикрларни тарқатиб, фитна чиқаришга уриниши, давлат ва жамият ҳаётининг маромини бузишга ҳаракат қилиши одатий ҳол бўлиб қолди. Эътиборсиз қолгани сари ҳужумларини манзилли қилишга, оқибатда кўпроқ машҳур бўлишга интилмоқда. Янада кўпроқ намозхонни жамлаш, зиёратчиларга қулайликлар яратиш ва маърифат улашиш мақсадида мутлақ янги қиёфа касб этган …

Батафсил

САҲИҲ ҲАДИС ҚИСМЛАРИ

Ҳадис илмида ривоятларнинг саҳиҳлик даражасини аниқлаш ва уларнинг ишончлилик мақомини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Муҳаддис уламолар ҳадисларни санад ва ровийлар ҳолатига қараб турли даражаларга ажратган. Хусусан, Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг “Саҳиҳ” китобларида келтирилган ҳадислар энг юқори мақомда баҳоланган. Ҳадис уламолари саҳиҳ ва сунан китобларида ривоят қилинган ҳадисларни қуйидаги етти …

Батафсил

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ – МУСТАҲКАМ ЭЪТИҚОД АСОСИ

Тарихдан маълумки, ҳар қандай жамият тараққиётига таҳдид солувчи омиллардан бири ақидавий бўлиниш ва фикрий парокандалик ҳисобланади. Ислом тарихида ҳам турли даврларда мусулмонлар орасида ихтилоф келтириб чиқарган ботил фирқа ва адашган оқимлар пайдо бўлган. Бундай вазиятларда уламолар соғлом эътиқодни ҳимоя қилиш, диний қарашларни мустаҳкамлаш ва жамият бирлигини сақлаш йўлида катта хизмат …

Батафсил

ДУОНИНГ ИНСОН РУҲИЯТИДАГИ ТАЪСИРИ (3 қисм)

Инсон ҳаёти турли синов, ташвиш, қувонч ва умидлар билан тўла. Инсон ўз ҳаёти давомида баъзан ожизлигини ҳис қилади, баъзида эса қалбида қўрқув, хавотир ва тушкунлик пайдо бўлади. Ана шундай дамларда инсоннинг маънавий таянчи, руҳий таскин манбаи сифатида дуо муҳим аҳамият касб этади. Дуо – банданинг Робби билан мулоқоти, Унга муҳтожлигини …

Батафсил

ДУО – ИБОДАТ МАҒЗИДИР (2-қисм)

Дуо пайғамбарлар ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутган. Қуръони каримда пайғамбарларнинг дуолари кўплаб зикр қилинган. Бу эса, дуонинг ҳар қандай ҳолатда зарур эканини кўрсатади. Одам алайҳиссалом хатоларидан кейин тавба-тазарру қилиб, дуо қилди, хатолари кечирилди. Нуҳ алайҳиссалом қавмлари ҳақида дуо қилди. Иброҳим алайҳиссалом ўз зурриётлари учун дуо қилди. Закариё алайҳиссалом қарилик чоғида …

Батафсил

Мезбоннинг одоблари

Камбағални меҳмон қилиш керак. Бойларни хослаб зиёфатга чақирмаслик зарур. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Таомларнинг энг ёмони бойлар хослаб чақирилиб, фақирлар таклиф қилинмай қолганидир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Зиёфатга таклиф қилишнинг яна бир шарти шуки, бир уйдан оила бошлиғи чақирилса, унинг ўғлини ҳам таклиф қилиш керак. Меҳмонни иззат-икром қилиш …

Батафсил

ДУО – ИБОДАТ МАҒЗИДИР (1-қисм)

Ҳамду санолар оламларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳ таолога бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин. Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, у ўзининг ожизлигини ҳис этади, қалби таскин излайди, мушкуллари ечимини қидиради. Ана шундай пайтларда мўмин банданинг энг катта суянчиғи ва руҳий таянчи …

Батафсил

ҲАДИСЛАР ҲАМ ВАҲИЙГА АСОСЛАНГАНДИР (ваҳийнинг таърифи ва турлари)

Ҳадис Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган ваҳий ҳамда динда эргашилиши вожиб бўлган ҳужжат ҳисобланади. Бу хусусда Набий алайҳиссалом: “Менга Қуръон билан бирга унинг мислича (илм ва ҳикмат) берилди”, деб айтганлар. Шу боис суннатга саҳобалар давридан буён бутун уммат ижмо қилган (келишиб қабул этган) бўлиб, бирор олим …

Батафсил

Жонли ва жонсиз тарбия

«Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!» деб, (Каломуллоҳ Қуръони каримнинг Қалам сураси 4 оятида) марҳамат қилиб, макорими ахлоқни такомиллаштириш учун юборилган Жаноби севимли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаган Парвардигори оламга беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! «Ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг чеккасида бир қаср бино қилинишига; ҳазил бўлса ҳам ёлғонни тарк қилган кишига …

Батафсил