Юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиб, улардан таълим, маънавий – аҳлоқий тарбия ишларида фойдаланиш учун зарур дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий – амалий тавсиялар тайёрлайди, қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб боради.
Юртимиздан етишиб чиққан алломалар ҳаётини ва уларнинг илмий-маънавий меросини ўрганади, ноёб асарлар, қўлёзма ва тошбосма китобларни ўрганиш, тадқиқ этиш мақсадида Республикамиздаги ва хориждаги илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди.
Ўтган уч йил мобайнида ўндан ортиқ монографиялар ва илмий-оммабоп китоблар нашр қилинди.
Жумладан "Ўзбекистон – буюк алломалар юрти", "Ҳадис илмининг султони", "Буюк донишманд", "Имом ал -Бухорий", "Шаҳобуддин Умар Суҳравардий", “Илмнинг фазилати” сингари китоблар нашрдан чиқарилди.
Ўн иккита алломаларимиз ҳаёти ва асарларига бағишланган рангли плакатлар, шунингдек ўнта алломалар ҳаёти ва илмий-маънавий мероси ҳақида кирилл ва лотин алифбосида ёзилган чўнтакбоп рисолалар нашр этилди.
-1000 бетдан зиёд араб тилидаги асарлар матнлари ўзбек тилига таржима қилинди;
-200 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар газета ва журналларда чоп қилинди;
Марказда йилига тўрт марта “Имом ал-Бухорий сабоқлари” илмий-маърифий журнали ҳам нашр этилади.
20-04-2018 Hits:57
Самарқанд шаҳрининг энг қадимий масжидларидан бири саналган “Хўжа Зудмурод” жомеъ масжидининг хонақоси ортида каттагина бўш жой бор эди. Batafsil...
19-04-2018 Hits:31
Жорий йилнинг 19 апрель куни Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок... Batafsil...
19-04-2018 Hits:69
Маълумки, Тошкент ислом университетини ривожлантириш жамғармаси қошида 2000 йил июнь ойида “Зиё” студияси ташкил этилган бўлиб, студиянинг асосий вазифаси этиб, миллий... Batafsil...
18-04-2018 Hits:45
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3668, 16.04.2018 й) қабул қилинди. Batafsil...
18-04-2018 Hits:50
Нематула Ибрагимов Ҳукуматнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор этиб тайинланди. Batafsil...
17-04-2018 Hits:82
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Batafsil...
17-04-2018 Hits:72
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо... Batafsil...
16-04-2018 Hits:90
2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари... Batafsil...
16-04-2018 Hits:95
2018 йил 13 апрел куни Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтида “Бухорий авлодлари”, “Марғиноний авлолари”, “Ислом цивилизацияси билимдони ” шиори остида “Ислом... Batafsil...
14-04-2018 Hits:87
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк кунлариданоқ ҳукуматимиз томонидан миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг ёрқин хотираларини эъзозлаш, уларнинг илмий-маънавий меросларини... Batafsil...
13-04-2018 Hits:95
Қоҳирадаги Ислом санъати музейида Қуръоннинг тарихий қўлёзма нусхалари, жумладан, энг кичик қўлёзмаларидан бири намойиш қилинмоқда. Ушбу қўлёзма нусхалар турли тарихий... Batafsil...
09-04-2018 Hits:149
2018 йилнинг 9-апрель куни Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги... Batafsil...