Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Оксфорд билан илмий соҳадаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Category: Мақолалар
Created on 29 June 2018 Hits: 188

Оксфорд билан илмий соҳадаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ушбу ном билан дунёнинг энг нуфузли таълим муассасаларидан бири – Оксфорд университетининг Ислом тадқиқотлари маркази нашрида мақола эълон қилинди.
Мақолада ёзилишича, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази вакилларидан иборат делегация Буюк Британияга сафар уюштириб, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази билан илмий-маърифий соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
 
Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда буюк алломаларимиз меросини тадқиқ қилиш, табаррук қадамжоларини обод этиш ҳамда диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотларни халқимиз, хусусан халқаро жамоатчиликка етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа вақт мобайнида дунёнинг йирик илмий-тадқиқот марказлари, маданий муассасалар ушбу йўналишда Ўзбекистондаги марказлар билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.
 
Ташриф давомида Буюк Британия илмий доираларига Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, қадимий ва бетакрор заминимизнинг зиёрат туризми йўналишидаги салоҳиятини ёритиб беришга бағишланган маърузалар, тақдимот ва кўргазмалар ташкил этилди.
 
Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий Ўзбекистондаги исломшуносликка оид илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликдан манфаатдор эканини таъкидлаб, биргаликда каталоглар нашр этиш, қадимий қўлёзмалар устида илмий изланишлар олиб борилишини қайд этган.
 
Ҳеч шубҳасиз, етакчи халқаро илмий марказлар билан ҳамкорлик Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятининг ривожланиб бораётганидан, Ўзбекистоннинг ушбу соҳадаги ислоҳотлари жаҳон миқёсида эътироф этилаётганидан дарак беради.
Манба: uza.uz
Шоазим Минаваров,
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:72

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 1-10 июль кунлари ишчи ташриф билан Малайзияда бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

17-07-2018 Hits:63

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари ташриф доирасида II "Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатлар" халқаро конференциясида иштирок этди.  Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:85

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВга Ўзбекистон ҳақида гапираман

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВг…

13-07-2018 Hits:112

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳам бўлган Ўзбекистон делегацияси Индонезияда сафарда эканликлари ҳақида хабар берган эдик. Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛОЙИҲАЛАРИДА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТИ БАНКИНИНГ ИШТИРОКИ САЛМОҚЛИ БЎЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛО…

11-07-2018 Hits:93

2018 йилнинг 6 июль куни Ислом тараққиёти банки президентининг илмий тадқиқотлар, технология ва инновациялар бўйичабош маслаҳатчиси Доктор Хаят Сулейман Синди... Batafsil...

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мовароуннаҳрлик алломаларнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мов…

11-07-2018 Hits:122

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг Малайзия давлатига бўлган илмий сафари доирасида кўплаб юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг илмий меросига оид... Batafsil...

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти”  ва  “Малайзия исломни англаш институти”  масъуллари билан учрашди

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий универс…

10-07-2018 Hits:113

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти” директори проф. Дато доктор Моҳд Юсуф Усмон  ва  “Малайзия исломни англаш... Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ ЎЧОҒИГА АЙЛАНАДИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ Ў…

06-07-2018 Hits:160

Аввал хабар қилганимиздек, муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев қарори билан таъсис этилган Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом... Batafsil...

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

06-07-2018 Hits:113

  Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:142

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид нашр курсларида ўқиш давом этмоқда

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид…

05-07-2018 Hits:130

2018 йил 26 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Ислом тадқиқот маркази (ИСАМ)да 10 Халқаро таҳқиқ курси ва Усмонли туркий танқидий... Batafsil...

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқу…

05-07-2018 Hits:130

Бугун, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи... Batafsil...