Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Риёсиз амал охиратда заҳирадир

Category: Мақолалар
Created on 20 June 2018 Hits: 238

Риё бу қилаётган амални, гапираётган гапни, қилаётган ниятини атрофдагилар билсин дея бажаришидир. Агарда бирор яхшилик қилаётган бўлса одамлар мени яхши инсон десин, молидан инфоқ қилаётган бўлса мени сахий деб ўйласин, ибодат қилаётган бўлса инсонлар тақволи экан деб ўйласин деб ҳаракат қилишдир.

Динимизда бу гуноҳи азим ҳисобланади. Бу хусусда оятлар, ҳадислар келтирилган. Қуръони каримда бу гуноҳнинг оқибати ажойиб бир мисол билан келтирилган. “Остидан анҳорлар оқиб турувчи, хурмою узумлари бор, турли хил мевалари мўл боғи бўлган бир одам ўзи кексайиб, нотавон(ёш) болалари билан қолган пайтида ўша боғини оловли тўфон уриб, ёниб кетишини хоҳлайдими? Тафаккур қилурсизлар, деб Аллоҳ ўз оятларини сизларга шундай баён қилади[1]”. Бу мисол савобли ишларни одамлар кўзи учун қиладиган кишиларга танбеҳдир. Риёкор одам ҳам охиратда ажру-савобдан бебаҳра қолади. Оятда ҳам гўё ҳамма нарсага эришган одамнинг бутун бойлиги бир зумда олов туфайли йўқ бўлиб кетиши риёкор одамнинг мисолига ўхшайди. Энг ёмони бу дунёда молу-давлатдан бир зумда ажраган инсон яна ҳаракат қилиб унга эга бўлиши мумкин, лекин бутун ҳаёти давомида яхши амаллар қилган, садақа, эҳсонлар қилган, нафл ибодатлар қилган, Қуръон тиловати билан машғул бўлган одам охиратда булар эвазига ҳеч бир савобга эга бўлмаса бундан катта ҳасрат, надомат бўлмайди.

Ҳадиси шарифларда ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гуноҳдан қайтаргани, хавфсираганини кўрамиз. Ибн Лубайддан(р.а) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в) “Сизлардан енг хавфсирайдиган нарсам махфий ширкдир”, дедилар. Шунда саҳобалар “Эй Аллоҳнинг Расули, махфий ширк нима?” деб сўрашди. У зот: “Бу риёдир”, деб жавоб бердилар. Ҳадисда риёдан Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳам биз ҳаққимизда хавотирлангани ҳатто бу гуноҳни ширкка тенглаштирганини кўришимиз мумкин. Динимизда бир қанча гуноҳи кабиралар бор, бировнинг ҳаққини ейиш, зино, ўғирлик, туҳмат ва бошқа гуноҳлар. Меҳрибон Роббимиз ҳақиқий тавба қилиб, бу гуноҳларга бошқа қайтмасликка аҳд қилган кишини гуноҳини кечиши мумкин, аммо ширкни кечирмаслигини Ўз каломида баён қилган. Ҳадисда риё ширкка далолат қилиши айтилмоқда. Ундан ҳар бир мўмин-мусулмон эҳтиёт бўлиши керак. Чунки риё қалбни қорайтиради. Қалб қорайган сари унда холис ният ва ихлос қолмайди. Қорайган қалбга ҳикмат ёғдуси таъсир қилмайди. Оқибатда бошқа гуноҳларни қўрқмасдан қиладиган бўлади. Инсон қилаётган амалига озгина риё аралашса, бу ибодатидан фойда йўқ. Агар у риё билан намоз ўқиса, закот берса, ҳаж қилса, Қуръон ўқиса, инфоқ қилса булардан фақат машаққат чеккани, ҳамда Аллоҳ таолога осий бўлгани қолади холос.

Аллоҳ таоло молига риё аралаштирганларнинг мисолини қуйидаги оятда шундай баён қилади: “Эй иймон келтирганлар. Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, кишиларга риё учун молини нафақа қилганга ўхшаб, бекорга кетказманг. У мисоли устини тупроқ босган силлиқ бир тошга ўхшайдир. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қолади. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмасалар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас ”. Оятнинг аввалида садақани миннат ва озор бериш билан ботил қилмасликка амр бўляпти. Кейин агар шундай қилинса, риё учун садақа қилганга ўхшаб қолишининг баёни келмоқда. Риё учун қилган садақаси қаттиқ тошнинг устига тўпланиб қолган озгина тупроққа ўхшайди. Ёмғир ёғса ювилиб оқиб кетади ва қаттиқ тош очилиб қолади. Бундай садақа қилувчилар ҳеч қандай савобга эга бўлмайдилар.[2]

Одамларнинг мақтовини истаб ёки бировлар кўрсин учун қилинган амаллар эвазига Аллоҳ таоло бу дунёда банданинг мақсадини ҳосил қилади. Аммо, охиратда савоб ато этмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қиладилар: “Ким бу дунёда бирор амални одамлар эшитсин деб қилса, Аллоҳ уни одамларга эшиттириб қўяди. Ва ким одамлар кўрсин деб қилса, Аллоҳ уни одамларга кўрсатиб қўяди”. Демак, бу дунёнинг обрўсини истаб қилинган амалга фақат бу дунёнинг ўзидагина мукофот берилади, охиратда эса насиба бўлмайди. Мўмин одам ҳар бир амалини холис Аллоҳ таоло учун бажармоғи лозим. Одамларнинг мақтовини истаган киши эса икки дунё саодатидан ажраб қолиши мумкин. Аллоҳ барчамизни ўзига ихлос билан адо этадиганлардан қилсин. 

Кенжабек Солиев
Чуст тумани “Ғойиб Эронлар” масжиди имом хатиби
 

[1]Қуръон Бақара. 266

[2]Тафсири ҳилол Бақара сураси 264 оят 274-275 бетлар.

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:72

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 1-10 июль кунлари ишчи ташриф билан Малайзияда бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

17-07-2018 Hits:63

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари ташриф доирасида II "Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатлар" халқаро конференциясида иштирок этди.  Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:85

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВга Ўзбекистон ҳақида гапираман

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВг…

13-07-2018 Hits:112

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳам бўлган Ўзбекистон делегацияси Индонезияда сафарда эканликлари ҳақида хабар берган эдик. Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛОЙИҲАЛАРИДА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТИ БАНКИНИНГ ИШТИРОКИ САЛМОҚЛИ БЎЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛО…

11-07-2018 Hits:93

2018 йилнинг 6 июль куни Ислом тараққиёти банки президентининг илмий тадқиқотлар, технология ва инновациялар бўйичабош маслаҳатчиси Доктор Хаят Сулейман Синди... Batafsil...

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мовароуннаҳрлик алломаларнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мов…

11-07-2018 Hits:122

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг Малайзия давлатига бўлган илмий сафари доирасида кўплаб юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг илмий меросига оид... Batafsil...

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти”  ва  “Малайзия исломни англаш институти”  масъуллари билан учрашди

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий универс…

10-07-2018 Hits:113

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти” директори проф. Дато доктор Моҳд Юсуф Усмон  ва  “Малайзия исломни англаш... Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ ЎЧОҒИГА АЙЛАНАДИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ Ў…

06-07-2018 Hits:160

Аввал хабар қилганимиздек, муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев қарори билан таъсис этилган Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом... Batafsil...

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

06-07-2018 Hits:113

  Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:141

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид нашр курсларида ўқиш давом этмоқда

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид…

05-07-2018 Hits:129

2018 йил 26 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Ислом тадқиқот маркази (ИСАМ)да 10 Халқаро таҳқиқ курси ва Усмонли туркий танқидий... Batafsil...

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқу…

05-07-2018 Hits:129

Бугун, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи... Batafsil...