Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ҚАРДОШ ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ТАРИХИЙ МЕМОРАНДУМ

Category: Янгиликлар
Created on 02 June 2018 Hits: 376

2 июнь куни Туркия Жумҳуриятиннг бир гуруҳ олим ва профессорларидан иборат илмий делегация Самарқандга ташриф буюришди.

Меҳмонлар орасида Туркиянинг бир нечта олийгоҳларида фаолият олиб бораётган ректорлар, ректор ўринбосарлари, илоҳиёт факультетлари деканлари жами 36 нафардан иборат калом, фиқҳ, ҳадис, тафсир, тасаввуф ва динлар тарихи соҳасидаги фан доктори ва профессорлар жой олган.

Илмий делегация аъзолари дастлаб Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюришди. Уларни мажмуада Самарқанд вилояти бош имом хатиби З.Эшонқулов билан биргаликда Самарқанд имом хатиблари ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов ва илмий ходимлар жамоси кутиб олишди. Меҳмонлар Имом Бухорий қабрини зиёрат қилишиб, У зотнинг ҳақларига Қуръон ўқиб, икки дўст мамалакат халқларига эзгу тилак ва дуолар қилинди.

Шундан сўнг, меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори асосида қурилаётган Имом Бухорий халқаро илмий - тадқиқот маркази билан танишишди. Марказда олиб борилаётган қурилиш ишлари ва марказнинг асосий мақсадлари ҳақида марказ директори Ш.Зиёдов делегация аъзоларига гапириб берди.

Меҳмонлар ИБХИТМ қўлёзмалар фонди билан ҳам танишиб, бу ердаги нодир қўлёзма ва тошбосма асарларни кўздан кечиришди. Делегация таркибида келган Мармара университети илоҳиёт факультети профессори Неждат Тусун Ўзбекистонга кўп бор илмий-тадқиқот ишлари билан келганлиги ва бу юртдан етишиб чиққан алломаларнинг қолдирган бой илмий мероси ҳозирда ҳам бутун дунёни лол қолдириб келаётганлигини таъкидлади.  

Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро маркази мажлислар залида Турк-Ўзбек олимлари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатини ИБХИТМ директори Ш.Зиёдов олиб борди ва Туркиялик олимларни муборак Рамазон ойининг улуғ кунларида юртимизга қилган ташрифлари билан самимй қутлаб ИБХИТМ фаолияти ҳақидаги презинтацияни намойиш қилди. 

Шундан сўнг, Ибн Ҳалдун Университети ректори, профессор Режеп Сентурк сўзга чиқиб, Ўзбекистонга келганидан ва ўзбек халқининг меҳмондўстлигидан жуда хурсанд эканликларини изҳор қилди.

У нутқи давомида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази билан биргаликда келажакда “Имом Бухорий” номли симпозиумни ташкил этиш нияти борлигини ва бу симпозиум аввал Туркияда бўлиб ўтганлигини энди эса, айнан, Ўзбекистонда ташкил этиш ўта муҳим эканлигини билдириб ўтди.

Давра суҳбатида Истанбул Сабаҳитдин Заим университети ректори, профессор Меҳмет Булут сўз олиб, ИБХИТМ қўлёзмалар фондида сақланаётган асарларнинг нақадар қимматлилигини эътироф этиб, улардан илмий тадқиқотларда фойдаланиш катта аҳамият касб этиши ва Истанбул Сабаҳитдин Заим университети ҳамкорлигида қўлёзмалар соҳасида илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди. Меҳмет Булут нутқи давомида бугунги кунда Турк-Ўзбек илмий-амалий ҳамкорлигини кўролмайдиганлар ҳам йўқ эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Кастамону университети проректори, профессор Али Рафет Ўзган сўз олиб, ИБХИТМ ва Кастамону университети ўртасида илмий алоқалар бошланиб кетганлигини маълум қилди. 2017 йил 5-7 май кунлари Кастамону университетида ўтказилган “Ҳанафийлик-Мотуридийлик” халқаро симпозиумда ИБХИТМ ходимлари иштироки бўлиб ўтганлигини эсга олди. У жорий йилнинг куз ойларида   Кастамону университетида яна бир катта халқаро симпозиум ташкил этилаётгани ва унда албатта Ўзбекитонлик олимлар иштирок этишларига умид билдирди.

Истанбул университети илоҳиёт факультети дегани Муртазо Бадр тадбирда сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ҳали ўрганилмаган кўплаб қўлёзмаларни тадқиқ этиш, уларни каталогларини тузиш ва кенг илмий жамоатчиликка етказиш зарурлигини таъкидлади. Бундай хайрли ва савобли ишда албатта ўзбек-турк олимлари ҳамкорлиги лозимлигини айтиб, агарда илмий ҳамкорликка чақирилса биринчилар қаторидан келиб илм йўлида бор тажрибасини ўзбек олимлари билан баҳам кўришини билдирди.

Давра суҳбати якунида Ибн Ҳалдун университети, Истанбул Сабаҳитдин Заим университети, Кастамону университети ва Истанбул университетлари ўртасида халқаро алоқаларни ўрнатиб, илмий‑амалий ҳамкорлик қилиш мақсадида икки томонлама меморандум имзоланди.

ИБХИТМ директори Ш.Зиёдов меҳмонларни Самарқанд шаҳрига қилган ташрифлари билан яна бир бор қутлаб, уларга ИБХИТМ илмий ходимлари тамонидан нашр этилган “Имом Бухорий таърифи”, “Самарқанд алломалари”, “Қўлёзмалар катологи”, “Имом Бухорий сабоқлари”  илмий журнали ва ИБХИТМ фаолияти ҳақида турк тилида маълумот берувчи буклетлардан совғалар улашди. 

 

Диний-маърифий бўлими ходими Т.Эвадуллаев
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:72

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 1-10 июль кунлари ишчи ташриф билан Малайзияда бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

17-07-2018 Hits:63

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари ташриф доирасида II "Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатлар" халқаро конференциясида иштирок этди.  Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:85

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВга Ўзбекистон ҳақида гапираман

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВг…

13-07-2018 Hits:112

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳам бўлган Ўзбекистон делегацияси Индонезияда сафарда эканликлари ҳақида хабар берган эдик. Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛОЙИҲАЛАРИДА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТИ БАНКИНИНГ ИШТИРОКИ САЛМОҚЛИ БЎЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛО…

11-07-2018 Hits:93

2018 йилнинг 6 июль куни Ислом тараққиёти банки президентининг илмий тадқиқотлар, технология ва инновациялар бўйичабош маслаҳатчиси Доктор Хаят Сулейман Синди... Batafsil...

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мовароуннаҳрлик алломаларнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда

Малайзиядаги музей ва кутубхоналарда мов…

11-07-2018 Hits:122

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларининг Малайзия давлатига бўлган илмий сафари доирасида кўплаб юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг илмий меросига оид... Batafsil...

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти”  ва  “Малайзия исломни англаш институти”  масъуллари билан учрашди

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий универс…

10-07-2018 Hits:113

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти” директори проф. Дато доктор Моҳд Юсуф Усмон  ва  “Малайзия исломни англаш... Batafsil...

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ ЎЧОҒИГА АЙЛАНАДИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЗ ОРАДА ЯНА ИСЛОМ ИЛМЛАРИ Ў…

06-07-2018 Hits:160

Аввал хабар қилганимиздек, муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев қарори билан таъсис этилган Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом... Batafsil...

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

06-07-2018 Hits:113

  Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:141

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид нашр курсларида ўқиш давом этмоқда

10-Халқаро таҳқиқ ва Усмонли турк танқид…

05-07-2018 Hits:130

2018 йил 26 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Ислом тадқиқот маркази (ИСАМ)да 10 Халқаро таҳқиқ курси ва Усмонли туркий танқидий... Batafsil...

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди

ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқу…

05-07-2018 Hits:129

Бугун, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи... Batafsil...