Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди. Нималарга эришилди?

Category: Янгиликлар
Created on 18 May 2018 Hits: 237

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари айни дамда пойтахт Тошкент шаҳрига қайтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп биланучрашди. Музокаралар аввал тор доирада кейин кенг доирада бўлиб ўтди. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этади, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Трамп билан учрашувда ҳар икки давлат раҳбарлари экстремизм ва халқаро терроризмни қораладилар ҳамда умумий таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга интилишларини қайд этдилар. Улар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган келишувларни амалга оширишга содиқ эканликларини билдирдилар ҳамда беш йилга мўлжалланган илк ҳарбий ҳамкорлик Режасини амалга татбиқ қилиш орқали мудофаа соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шундан сўнг Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев президент Дональд Трамп билан мулоқоти ўзаро ишонч ва ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш руҳида ўтганини алоҳида таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгаяётгани таъкидланди. Икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзолангани юқори баҳоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Тадбирда кўп йиллик самарали ижоди, ўзбек мақом санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилганиэълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Мирзиёев Пентагонда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан музокара олиб борди. Давлат раҳбари кўп йиллик ва самарали ҳамкорлик учун АҚШ томонига миннатдорлик билдириб, президент Дональд Трамп билан ўтган мулоқот натижасида давлатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. АҚШ мудофаа вазири президент Мирзиёев ташрифидан мамнун эканини билдириб, Ўзбекистон минтақадаги муҳим геостратегик давлат эканини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, президент Капитолийда АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги конгрессменлар билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида тобора ривожланиб бораётган муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу куни Вашингтон шаҳридаги Жаҳон банки штаб-квартирасида ҳам бўлди. Давлат раҳбарини Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Кимкутиб олди. Учрашув чоғида боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналарининг энергия тежамкорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консультатив хизмат кўрсатиш каби соҳаларга оид битимлар имзолангани айтилмоқда. Музокарада янги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шу билан президентнинг АҚШга ташрифи ўз якунига етди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен: “Шавкат Мирзиёевнинг тарихий ташрифи муваффақиятли якунланди. Барча сафардагилар, жумладан, янги Боинг (Дримлайнер)дагилар эсон-омон етиб олсин! Вашингтон”, - дея хабар берган.

Фото: Памела Спратлен

Шунинг алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, АҚШ элчиси томонидан эълон қилинган суратда иккита Boeing’ни кўриш мумкин. Аввалроқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳамда Boeing корпорацияси навбатдаги Boeing-787-8 Dreamliner йўловчи самолётини етказиб бериш бўйича шартнома имзолангани хабар қилинганди

Kun.uz ахборот манбалари тахминига кўра, ушбу янги Dreamliner ҳам Тошкентга парвоз қилган. 239 млн долларлик самолёт Boeing томонидан президент Мирзиёевнинг ташрифи якунида тайёр ҳолда тақдим этилгани тахмин қилинмоқда. 

Манба: kun.uz

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
“Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”нинг 9-бандига Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг МУНОСАБАТИ

“Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчил…

24-06-2018 Hits:57

Аллоҳга шукрки, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондириш ислоҳотларнинг бош мезонига айланди. Диёримизда диний соҳада амалга оширилаётган... Batafsil...

Бош вазир Самарқанднинг тарихий қисмидаги қурилиш ишлари билан танишди

Бош вазир Самарқанднинг тарихий қисмидаг…

24-06-2018 Hits:35

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кеча Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган. Бу маълумотни Kun.uz’га Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати тасдиқлади. Batafsil...

Таълим тизими тубдан янгиланади, жамиятда ўқитувчининг обрўси ошади

Таълим тизими тубдан янгиланади, жамиятд…

22-06-2018 Hits:77

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган... Batafsil...

Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вази…

19-06-2018 Hits:101

Тошкент шаҳрида 2018 йил 27 март куни бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция давомида эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ушбу... Batafsil...

“БОТИЛ ОҚИМЛАР ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ” МАВЗУСИДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“БОТИЛ ОҚИМЛАР ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ…

18-06-2018 Hits:120

14 июнь  куни Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институтида  “Ботил оқимлар ва уларга қарши курашишнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти”  мавзусида диний-маърифий... Batafsil...

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси янги қиёфага киради (фотожамланма)

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси янги қиёф…

18-06-2018 Hits:127

Самарқанд вилоят ҳокимлигида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини қайта қуриш бўйича лойиҳа таклифларининг тақдимоти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Самарқанд вилояти... Batafsil...

РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

12-06-2018 Hits:147

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА Халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми... Batafsil...

Ҳадис ва Калом илми мактабларида “Қуръони карим ва тажвид” пуллик ўқув курслари бошланди

Ҳадис ва Калом илми мактабларида “Қуръон…

11-06-2018 Hits:173

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш... Batafsil...

Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилинди

Ўзбекистон Президентининг таклифига муво…

11-06-2018 Hits:90

  ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Саммит натижалари бўйича Циндао декларацияси қабул қилинди. Яна бир қатор ҳужжатлар... Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Циндаога етиб келди

Ўзбекистон Президенти Циндаога етиб келд…

08-06-2018 Hits:105

  Президент Шавкат Мирзиёев  8 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат... Batafsil...

Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида ишти…

07-06-2018 Hits:197

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 8-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг... Batafsil...

Ўзбекистонда диний ташкилотлар, масжидларни рўйхатдан ўтказиш беш бараварга арзонлашди

Ўзбекистонда диний ташкилотлар, масжидла…

06-06-2018 Hits:163

Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби... Batafsil...