Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Бидъатнинг келиб чиқиш сабаблари

Category: Мақолалар
Created on 08 February 2018 Hits: 109

Бидъатнинг халқ орасида қандай тарқалгани ва бидъат кимлар томонидан тарқатилганини билиш учун, аввало, унинг келиб чиқиш сабабларини билишимиз лозим бўлади.

Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида шундай марҳамат қилади:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا

“Эй, иймон келтирганлар, агар бир фосиқ хабар келтирса, текшириб кўринг”

Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин – мусулмон бандаларига нидо қилиб, бир одам сизга хабар келтирса, уни шундайлигича олмасдан, текшириб кўринг, демоқда. Хабар қандай хабар, айтаётган одам ким, унга ишонса бўладими ёки йўқми, асоси борми ёки асоссизми? Ана шунда Аллоҳннг амрига буюрилган бўлади, хабарларнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги аниқланади. Бундай ҳолатлар қуйидаги илмларни билмаслик натижасида келиб чиқади:

1. Қуръон ва Суннат таълимотларини билмаслик.

2. Шариатнинг нуқсонсиз ва мукаммал эканини тушуниб етмаслик.

3. Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда бир-бирига зидлик йўқлигини тушуниб етмаслик.

4. Суннатнинг аслини ва унинг саҳиҳини билмаслик.

5. Ақлга ҳаддан ташқари ишониб кетиш.

6. Муташобиҳ – бир-бирига ўхшаш ва оддий одам тушуниши қийин бўлган матнларга эргашиб кетиш.

7. Ҳавойи нафсга эргашиш.

8. Урф-одатларни маҳкам ушлаб олиш.

9. Ота-боболарининг қилган ишини диндан деб билиш.

10. Баъзи тақлидчилар мазҳабига маҳкам ёпишиб олиш.

11. Бузуқ тасаввуфга эргашиш.

12. Тушга амал қилиш.

Биз юқорида бидъатнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган омиллар билан танишиб ўтдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча умматларига диннинг асосидаги барча ишларни ўзлари кўрсатиб, айтиб берганлар. Шариатга тегишли бўлган маросимларни бирортасида ҳам одамларни ўзлари хоҳлаган нарсасини чиқаришига йўл қўймаганлар. Лекин кейинчалик халқимизни диндан узоқлашиб кетиб, ораларидаги ёши улуғроқ одам кўпроқ билувчироқ деб, нима деса шунга эргашиб кетганлар. Ваҳоланки, бу динда йўқ, Расулуллоҳ бу ишларни буюрмаган. Улар эса асл моҳиятини қидирмай, тўғри келган фикрга эргашиб кетганлар. Бу бидъат- хурофотларни чиқариш фақатгина, диндан узоқлашганлар томонидан эмас балки, дин душманлари томонидан ҳам ўйлаб топилган. Мисол учун ҳадис илмини юзага келишида ҳам буни учратиш мумкин. Ҳазрати Умар (р.а) ўз ҳалифалик вақтларида саҳобаларга Мадинадан кўчиб-чиқиб кетишга рухсат бермас эдилар.

Доимий яшаш жойлари Мадина бўлар эди. Шунинг учун ҳадис ўрганмоқчи бўлганлар Мадинаи Мунавварага келишарди. Ҳазрати Усмон (р.а)нинг даврларида саҳобалар турли юртларга, шаҳарларга кўчиб кетдилар. Шу билан бирга ислом давлатининг чегараси ҳам тезлик билан кенгайиб борди. Турли халқлар, динлар, мазҳаблар, миллат ва элатлар вакиллари исломни қабул қилдилар. Бунинг устига уларнинг орасида ғаразгўй кишилар ҳам бор эди. Қолаверса, сиёсий фитналар чиқиб, турли жанжаллар бошланди. Хилма-хил фирқалар юзага келди. Орада ҳам қуролли, ҳам фикрий жанглар авж олди. Маълумки, тарафкашлик, гуруҳбозлик бор жойда, мутаассиблик бор жойда ўз тарафдорларини қўллаш учун ҳеч нарсадан қайтилмайди. Ўша пайтдаги оммавий ҳаёт диний ҳаёт бўлгани учун ҳар ким ўзини диндор қилиб кўрсатишга, ўзининг қилаётган ишига, айтаётган гапига Қуръон ва Суннатдан далил келтиришга уринар эди. Албатта ҳақиқат бирдир, асло икки бўлмайди. Аммо, ҳақиқат бир бўлганидан уни талашаётган икки томондан бири ҳақу, иккинчи томон ноҳақ. Ана шундай ҳолатда ноҳақ томон Қуръонни ботил равишда таъвил қилишга ва ичидан тўқиб чиқарган гапга ҳадис деб ёлғон даъво қилишга ўта бошлади. Айниқса, бундай ишларда яҳудий Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул каби Исломни бузиш мақсадида ўзини мусулмон қилиб кўрсатган шахслар, ўзларини кўрсатдилар.

Сохта ҳадисларнинг пайдо бўлишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

1.      Сиёсий ихтилофлар. Бу борада Рофиза мазҳабидагилар сохта ҳадис айтишда ҳаддан ошганлари алоҳида таъкидланган.

2.      Зиндиқлик. Яъни, зимдан Ислом динига ва давлатига қарши кураш олиб борувчи ҳаракат томонидан ҳадис тўқиш.

3.      Қавмига, қабиласига, тилига, юрти ва имомига мутаасиб бўлиш. Бунда ҳар ким ўз қавмини, қабиласини, тилини, юрти ва имомини мақтаб, бошқаларни ёмонлаб сохта ҳадис тўқиш.

4.      Қиссачилик ва ваъзхонлик. Баъзи бир жоҳил кишилар одамларни оғзига қаратиб шуҳрат қозониш мақсадида ҳадис тўқиш.

5.      Фиқҳий ва эътиқодий мазҳабдаги ихтилофлар. Бунда ўз мазҳаби ҳақ эканлигини исботлаш мақсадида ҳадис тўқийдилар.

6.      Жоҳил кишиларнинг динга хизмат қиламан, деб уринишлари оқибатида тўқилган ҳадислар.

7.      Подшоҳ ва амирларга ёқиш мақсадида ҳадис тўқиш.

Ана шундай бир пайтда ҳақиқий ва сохта ҳадисларни аралаштириб юбормаслик масаласи кўндаланг қўйилди. Ушбу ишни тобеъинлар амалга ошира бошладилар. Чунки тобеъинлар саҳобаларни кўрган мусулмонлар авлоди ичида бу ишга лаёқатлилар кўп эди. Тобеъинлар ичида Саъид ибн Мусаййиб, Ато ибн Абу Рабоҳ, Қатода, Товус, Ҳасан ал-Басрий каби кишилар улкан муҳаддис сифатида машҳур бўлганлар. Бу муборак ва масъулиятли ишга алоҳида ҳимматли уламолар бел боғлаб, ишга тушдилар. Улар бу мақсадга эришиш йўлида инсоният тарихида мисли кўрилмаган улкан ва нозик, ишончли иш олиб бордилар. Аллоҳ таоло уларга ажр беришини сўраб, дуо қиламиз. 

Собирова Мунира
Xадичаи Кубро ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Экспертлар гуруҳининг дастлабки йиғилиши

Экспертлар гуруҳининг дастлабки йиғилиши

17-02-2018 Hits:71

15 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги қўлёзмалар ва нодир экспонатлар бўйича экспертлар гуруҳи ўзининг дастлабки мажлисини ўтказди. Экспертлар аҳоли... Batafsil...

“Умра-2018” Баҳор мавсуми зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи умра сафаридан мамлакатимизга қайтди

“Умра-2018” Баҳор мавсуми зиёратчиларини…

13-02-2018 Hits:81

Жорий йилнинг 11 февраль куни “Умра-2018” Баҳор мавсумининг 220 нафардан иборат датлабки гуруҳи умра амалларини бекаму-кўст бажариб мамлакатимизга қайтиб келдилар. Batafsil...

“Араб тили” курслари қачондан бошланиши маълум бўлди

“Араб тили” курслари қачондан бошланиши …

13-02-2018 Hits:115

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муҳим қарорни қабул қилди. Batafsil...

Ўзбекистон билан илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш

Ўзбекистон билан илмий ҳамкорликни муста…

09-02-2018 Hits:113

Оксфорд ислом тадқиқотлар марказининг расмий нашри OCIS хабарига кўра,  2017 йилнинг декабрь ойи Тошкентда Оксфорд ислом тадқиқот маркази директори академиклар... Batafsil...

Кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

Кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

08-02-2018 Hits:105

Самарқандда имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатини кўрикдан ўтказиш бўйича бошланган ишлар вилоят бўйлаб давом этмоқда деб хабар бермоқда ЎМИ Самарқанд... Batafsil...

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожлантирилади

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожл…

07-02-2018 Hits:110

Шавкат Мирзиеёв «Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилди. Batafsil...

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбарас…

31-01-2018 Hits:164

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида дафн... Batafsil...

Илмий мактаблар фаолиятига 70 кун: камчиликлар, натижалар ва таклифлар

Илмий мактаблар фаолиятига 70 кун: камчи…

26-01-2018 Hits:167

Кеча, 25 январь куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Калом, Ҳадис, Тасаввуф, Ақида, Фиқҳ илми бўйича 5 та илмий... Batafsil...

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигида

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси …

19-01-2018 Hits:251

Жорий йилнинг 16-26 январь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси... Batafsil...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қил…

17-01-2018 Hits:232

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо... Batafsil...

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имо…

17-01-2018 Hits:255

Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадислари ўргатилиши ҳақида хабар берган эдик. Зиё медиа маркази ушбу ташаббус ҳақида батафсил... Batafsil...

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда да…

16-01-2018 Hits:317

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ... Batafsil...