Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Алишер Навоийнинг динимиз ривожига қўшган ҳиссаси

Category: Мақолалар
Created on 07 February 2018 Hits: 413

Ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилган. Замондошлари у ҳақида кўпинча “Низомиддин Мир Алишер” деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, “мир” – амир демакдир.

 Навоийнинг 1492-1498 йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат улкан “Хазойин ул-маоний” шеърий куллиёти шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини ўз ичига қамраб олган. Навоийнинг ёзган ғазалларини ўқир эканмиз, аввало инсон Аллоҳ таоло севиши, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, уни севиб, фидоий бўлиб хизмат қилишлиги, Ватанини обод қилишлиги, бева-бечоралар ҳолидан хабар олишлиги, етимларни бошини силашлиги, ота-онага бўлган муҳаббатини англаш мумкин. Инсон ҳаётда яшар экан, шу ҳаёти давомида яхши амаллар, ширин сўзли бўлишлиги ва барчага доимо яхшилик қилиб, ҳеч кимга ёмонлик қилмасдан яшашга инсонларни даъват қилади.

Зеро, Абу Мусо (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: Ё Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайси бири афзал? Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: “Мусулмонлар унинг тилидан ҳам, қўлидан ҳам саломат бўлганидир”.

Навоий Ҳазрат “Арбаин ҳадис” китобларида ушбу ҳадиси шарифни ўз мисраларида  шундай дейдилар:

Ким мусулмонлиғ айласа даъво,

Чин эмас гар фидо қилур жонлар.

Ул мусулмондурки, солимдур,

Тилию илгидин мусулмонлар.

Бундан ташқари Навоий муҳтожларга ёрдам, олиму-фозилларга қудрати етганича ҳомийлик, эл-юрт фаровонлиги учун хайрия ишлар қиларди. Ўз даврида шаҳар ва қишлоқларнинг ободончилиги, йўллар, ўнлаб мадрасалар, кутубхоналар, работу  кўприклар қурдиришда фаолият кўрсатганлиги барчамизга маълум. Бу ишларни барчаси одамларга, халққа фойда – манфаат келтириш, одамларнинг яхшиси деган номга мушарраф бўлди. Халқ ғаму ташвиши ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи бўлишлиги билан бирга имони бақувват ва сийлаи-раҳмни, яъни, қариндош-уруғчиликни маҳкам боғлашликка, ҳақиқий мўмин-мусулмон эканлигига чақиради. Ҳақиқий мўмин киши ҳадисда айтилганидек: “Ўзига раво кўрганни, ўзгага раво кўрадиганидир” – дейилган бўлса, Навоий ўз мисрасида шундай дейди:

Мўмин эрмастур улки, имондин,

Рўзгорида юз сафо кўргай,

Токи қариндошиға раво кўрмас –

Ҳар неким ўзига раво кўргай.

Навоий умри давомида халқ фаровонлиги, инсон манфаатлари йўлида, ўлмас, боқий асарлар яратдики, биз Ўзбек халқи ҳали-ҳанузгача унинг қолдирган бой илмий-меросидан фойдаланиб келмоқдамиз. Унинг ғазалларида одамзот ер юзини обод қилишлиги, ўзидан яхши излар қолдиришлиги, фарзандларини илмли, ҳунарли, таълим-тарбияли бўлишга тарғиб қилади.

Ҳадисда, Ҳазрати Сарвари олам а.с. айтганларидек: “Инсонларнинг яхшиси – инсонларга манфаатлисидир”. Навоий 

“Нафъинг агар халққа бешак дурур,

Балки, бу нафъ ўзингга кўпрак дурур.”

Инсонни ҳалққа манфаати тегиши, Одамларни оғирини енгил қилиши, инсонни халққа қанча фойдаси тегса, бу нарса унинг ҳам ўзига ҳам фойдаси кўпроқ тегишини баён этади.

Демак, бундан маълум бўладики Навоий Пайғамбаримиз (с.а.в)дан келтирилган ҳадиси-шарифларини ўзларини мисра, рубоий ва ғазалларида халқимизга етиб борадиган даражада таъриф қилган.

Навоий бобомиз ўз умрини элу-юртининг ободлиги, халқнинг фаровонлиги йўлида сарфлаб, барчамизга ўрнак бўлдилар.

Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек, Ватанга фидоий бўлиб, унинг манфаати йўлида тинимсиз меҳнат қилсак, бундай улуғ зотларнинг ибратли ҳаёт йўлларини келажак авлодимизга ўқитиб, ўргатсак, халқимиз биздан рози бўлади. 

Миржон Эгамбердиев  
Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имоми

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Росси…

23-05-2018 Hits:56

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни... Batafsil...

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федера…

21-05-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Batafsil...

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди. Нималарга эришилди?

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи…

18-05-2018 Hits:104

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари айни дамда пойтахт Тошкент шаҳрига қайтмоқда. Batafsil...

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилган қабул маросими иштирокчиларига мурожаат йўллади

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Прези…

18-05-2018 Hits:61

Бугунги оқшомда Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева мезбонлик қилаётган қабул маросимида иштирок этаётганларга ўз саломларимни йўллайман. Batafsil...

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган кел…

17-05-2018 Hits:107

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари,... Batafsil...

Имом Бухорий меросининг Париждан  Самарқандга сафари

Имом Бухорий меросининг Париждан Самарқ…

17-05-2018 Hits:98

Жорий йилнинг 1-7 май кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази исломшунос олимларидан иборат... Batafsil...

Навоий вилоятида илмий-амалий конференция ўтказилди

Навоий вилоятида илмий-амалий конференци…

17-05-2018 Hits:188

15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Навоий Давлат Педагогика институтининг 2018 йил 10 майдаги №88-87-985/04... Batafsil...

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шериклигининг янги даври бошланмоқда

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шер…

17-05-2018 Hits:107

 Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар.  Batafsil...

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум бўлди

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисобл…

17-05-2018 Hits:89

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235... Batafsil...

Хитой уламолари Самарқандга келишди

Хитой уламолари Самарқандга келишди

14-05-2018 Hits:143

{jcomments on}2018 йил 14 май куни юртмизда меҳмон бўлиб турган Хитой ислом уюшмаси раиси шайх Ҳасан Янг Фа Минг бошчилигидаги... Batafsil...

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғ…

14-05-2018 Hits:108

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2018 йил муборак Рамазон... Batafsil...

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши мумкин

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши…

11-05-2018 Hits:145

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот... Batafsil...