Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Халқимизнинг ардоқли фарзандини хотирлаб

Category: Мақолалар
Created on 29 January 2018 Hits: 349

Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди эди. Шўролар даврининг тазйиқларидан халқни қутқариб, неча йиллар давом этган қарамликдан озод қилган, жар ёқасига келиб қолган буюк юртни қайта тиклади.

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик куни эълон қилинди. Ҳар томонлама ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар рўй берди. Мустабидлик даврида унутилган аждодлар номи тикланди, хурликка орзуманд халқ диний эркинликка эришди. Миллионлаб юртдошларимиз ўз ибодатларини эмин-эркин адо этадиган бўлдилар. Таҳликали вазият ва қийинчиликларга қарамасдан қисқа вақт мобайнида юртимиз ўзлигига эришишига, қадриятлари тикланишига замин яратилди.

Шунингдек, Ислом Каримов ажойиб инсоний фазилатларга эга бўлганларини таъкидлайдилар. Донолардан бири, олим Абу Наср Форобий: “Инсоний хислатлар тўрт қисмга бўлинади: назарий фазилатлар, тафаккур фазилатлари, яралма (ҳаёт жараёнида вужудга келувчи) фазилатлар ва амалий санъат (касб) фазилатлари”, деган экан. Ана шу жиҳатлар муҳтарам Биринчи Президентимизда мужассам эди, десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Бинобарин, мустақиллик йилларининг илк давриданоқ халқ манфаати, инсонларнинг қадр-қимматини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, кексаларни эъзозлаш, она-бола саломатлигига эътиборли бўлиш, аёлларга эҳтиромда бўлиш каби инсоний қадриятлар қарор топишига сабабчи бўлдилар.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори халқимизнинг ўзининг буюк фарзандига чексиз ҳурмат ва садоқатининг амалий ифодаси бўлди.

Қарорга асосан, Биринчи Президентимиз номини абадийлаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди, жумладан, 2017 йил 31 август куни Биринчи Президентимиз кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов ҳайкали очилди. Тошкент шаҳар, Яшнобод туманининг Фарғона йўли кўчасида жойлашган жоме масжиди “Ислом ота” жоме масжиди деб аталди. Бу каби савобли ишларни яна кўплаб санашимиз мумкин, буларнинг барчаси Биринчи Президентимизга кўрсатилган ҳурмат-эҳтиромнинг гўзал кўринишидир.

Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан, халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш борасида улкан чора тадбирларга қўл урилди, айни пайтда ҳам бу хайрли ишлар давом этмоқда.

Абдулвосе ҒАНИЕВ
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудир муовини
ЎМИ Матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Росси…

23-05-2018 Hits:56

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни... Batafsil...

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федера…

21-05-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Batafsil...

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди. Нималарга эришилди?

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи…

18-05-2018 Hits:104

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари айни дамда пойтахт Тошкент шаҳрига қайтмоқда. Batafsil...

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилган қабул маросими иштирокчиларига мурожаат йўллади

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Прези…

18-05-2018 Hits:61

Бугунги оқшомда Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева мезбонлик қилаётган қабул маросимида иштирок этаётганларга ўз саломларимни йўллайман. Batafsil...

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган кел…

17-05-2018 Hits:107

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари,... Batafsil...

Имом Бухорий меросининг Париждан  Самарқандга сафари

Имом Бухорий меросининг Париждан Самарқ…

17-05-2018 Hits:98

Жорий йилнинг 1-7 май кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази исломшунос олимларидан иборат... Batafsil...

Навоий вилоятида илмий-амалий конференция ўтказилди

Навоий вилоятида илмий-амалий конференци…

17-05-2018 Hits:188

15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Навоий Давлат Педагогика институтининг 2018 йил 10 майдаги №88-87-985/04... Batafsil...

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шериклигининг янги даври бошланмоқда

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шер…

17-05-2018 Hits:107

 Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар.  Batafsil...

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум бўлди

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисобл…

17-05-2018 Hits:89

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235... Batafsil...

Хитой уламолари Самарқандга келишди

Хитой уламолари Самарқандга келишди

14-05-2018 Hits:143

{jcomments on}2018 йил 14 май куни юртмизда меҳмон бўлиб турган Хитой ислом уюшмаси раиси шайх Ҳасан Янг Фа Минг бошчилигидаги... Batafsil...

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғ…

14-05-2018 Hits:108

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2018 йил муборак Рамазон... Batafsil...

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши мумкин

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши…

11-05-2018 Hits:145

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот... Batafsil...