Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

“Буллинг”дан огоҳ бўлайлик !!!

Category: Мақолалар
Created on 26 January 2018 Hits: 459

Бугунги кунда “буллинг” тушунчаси оммалашиб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. “Буллинг” инглизча сўз бўлиб, уришқоқ, зўравон каби маъноларни англатади. Ижтимоий моҳияти бошқаларни қўрқитиш, камситиш, жисмоний ва руҳий террор қилиш йўли билан ўзига бўйсундириб олиш демакдир.

Қолаверса бировларнинг устидан кулиб, мазах қилиш орқали руҳий жароҳат етказишдир. Бундай ҳолатлар, айниқса ўсмирлик ёшида жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Яқинда ижтимоий тармоқда 14 ёшли қизни ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар қилинди. Маълум бўлишича қиз интернет тармоғида “буллинга” учраган. Қизнинг отаси интернет тармоғи орқали қизига босим уюштирганларни дафн маросимига таклиф қилган. Бу билан у қизининг ҳаётини заҳарлаб, оиласига қандай кулфат келтирганини кўрсатмоқчи бўлган.

Инсонларнинг айби, нуқсонини масхаралаб кулиш, мазах қилиш ва лақаб қўйишдан тийилмаган кимсалар нафақат ўзининг қандай тарбия кўрганини кўрсатиб қўяди, балки ўзини ўзи азобга гирифтор қиладиган золим ҳам бўлади.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда огоҳлантириб: “Эй мўминлар, (сизлардан) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмни масхара қилмасин! Эҳтимол (масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (Сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасинлар)! Эҳтимолки (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир” (Ҳужурот, 11).

Оятнинг нозил бўлиш сабабларидан бири ҳақидаги ривоятга кўра, оят Тамим қабиласи вакиллари ҳақида тушган. Улар Мадинага келишганида, Аммор, Хаббоб ибн Фуҳайра, Билол каби камбағал саҳобийларнинг бир аҳволдаги уст-бошларини кўриб кулишади. Бу албатта уларга нисбатан ҳурматсизлик эди. Шу сабаб Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасини 11-оятини нозил қилдики, нафақат саҳобаларга балки қиёматгача инсониятга эслатма бўлиб қолди.

Ёшларимиз орасида шундай хунук ҳолатларни кўрасанки, ота-онаси олиб берган қимматбаҳо кийимларини кўз-кўз қилиб, кибр-ҳавога берилишади. Агар ўзлари пешона-тер билан ишлаб топган пулига сотиб олганда ҳам бошқа гап эди. Ота-онаси ўртаҳол бўлиб, қимматбаҳо кийим-кечакларни олиб беришга имконияти бўлмаган йигит-қизларни эса мазах қилгандай бўлишади. Бундай камситишдан уларни руҳий тушкунликка тушишига ва кўпинча ўзаро адоват келиб чиқишига сабаб бўлади. Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни келиб чиқиш сабабларидан бири “буллинг”га муккасидан кетишидир. Дунё бўйича 11-13 ёшдаги мактаб ўқувчиларини “буллинг”ни қурбони бўлаётгани бугунги кунни фожеасидир. Демак ота-она фарзандларида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ бўлмаслиги керак. Масалан боланинг мактабга бормаслик учун баҳона қидириши, асабийлашиши, мактабга боришда бошқа йўлларни қидириши ва бошқа ҳаракатлари шубҳали бўлиши мумкин. Яхши биламизки таълим даргоҳларида аъло баҳога ўқийдиганлар баъзи устозларни арзандаси бўлади. Ақлан ва жисмонан заиф ўқувчилар, ота-онаси кам таъминланган ёки ота-онаси ажрашиб кетган ёҳуд ота-онаси йўқ етимларга эса эътиборсизлик билан қарашлари оқибатида руҳий жароҳат етиши мумкин. Шундай ҳолатларни ҳам гувоҳи бўлдикки қўлига эрк бериб ўзини ҳаммадан кучли ҳисоблаб зўравонлигини кўрсатмоқчи бўлганларга қонун устиворлиги таъминланди. Қолаверса бундай ёшлар кучини кимгадир эмас, балки спорт соҳасида ўзини кўрсатиши, жонажон ватанини байроғини юқориларга кўтариши мақсадга мувофиқ бўларди. Яна таъкидлаш лозим бўлардики, “буллинг”дан ташқари “Кибербуллинг” деган бало интернет сервислари орқали ёшларни ижтимоий қарам қилишга, агрессияга, бошқаларни ҳақорат қилишга даъват этувчи ахборотлари билан интернет ёки мобиль телефон орқали амалга ошириладиган бебошликдир. “Кибербуллинг” қурбонлари ота-оналарига ёрдам учун мурожаат қилишдан қўрқишади. Негаки қўшимча жазо олиши компьютер ёки телефондан фойдаланишдан маҳрум этилиши мумкин. Шу сабаб бошига тушган муаммони ечимини излаб боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Бу борада ота-оналар огоҳ бўлиши керак. Аслида фарзанд тарбияси болалар боғчаси тарбиячиси ёки мактаб ўқитувчилари зиммасида эмаслиги, балки ҳар бир ота-онани Аллоҳ таолони олдида берган ваъдасига вафо қилиши демакдир. Чунки фарзанд яратган томонидан берилган омонатдир.

Фарзандлари соғлом юрт – қудратлидир. Бу ғоя ҳаётимизга кириб, ўз самарасини бермоқда. Юртни, элни қудратли кўришни истасак, фарзандларимизни ёмон таъсир ва таҳдидлардан асрай олишимиз керак. 

Бўстонлиқ тумани “Дониёр бин Озод” жоме масжиди
 имом-ноиби М.Абдусаитов

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
“Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”нинг 9-бандига Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг МУНОСАБАТИ

“Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчил…

24-06-2018 Hits:57

Аллоҳга шукрки, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондириш ислоҳотларнинг бош мезонига айланди. Диёримизда диний соҳада амалга оширилаётган... Batafsil...

Бош вазир Самарқанднинг тарихий қисмидаги қурилиш ишлари билан танишди

Бош вазир Самарқанднинг тарихий қисмидаг…

24-06-2018 Hits:35

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кеча Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган. Бу маълумотни Kun.uz’га Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати тасдиқлади. Batafsil...

Таълим тизими тубдан янгиланади, жамиятда ўқитувчининг обрўси ошади

Таълим тизими тубдан янгиланади, жамиятд…

22-06-2018 Hits:77

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган... Batafsil...

Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вази…

19-06-2018 Hits:101

Тошкент шаҳрида 2018 йил 27 март куни бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция давомида эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ушбу... Batafsil...

“БОТИЛ ОҚИМЛАР ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ” МАВЗУСИДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“БОТИЛ ОҚИМЛАР ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ…

18-06-2018 Hits:120

14 июнь  куни Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институтида  “Ботил оқимлар ва уларга қарши курашишнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти”  мавзусида диний-маърифий... Batafsil...

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси янги қиёфага киради (фотожамланма)

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси янги қиёф…

18-06-2018 Hits:127

Самарқанд вилоят ҳокимлигида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини қайта қуриш бўйича лойиҳа таклифларининг тақдимоти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Самарқанд вилояти... Batafsil...

РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

12-06-2018 Hits:147

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА Халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми... Batafsil...

Ҳадис ва Калом илми мактабларида “Қуръони карим ва тажвид” пуллик ўқув курслари бошланди

Ҳадис ва Калом илми мактабларида “Қуръон…

11-06-2018 Hits:173

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш... Batafsil...

Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилинди

Ўзбекистон Президентининг таклифига муво…

11-06-2018 Hits:90

  ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Саммит натижалари бўйича Циндао декларацияси қабул қилинди. Яна бир қатор ҳужжатлар... Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Циндаога етиб келди

Ўзбекистон Президенти Циндаога етиб келд…

08-06-2018 Hits:105

  Президент Шавкат Мирзиёев  8 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат... Batafsil...

Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида ишти…

07-06-2018 Hits:197

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 8-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг... Batafsil...

Ўзбекистонда диний ташкилотлар, масжидларни рўйхатдан ўтказиш беш бараварга арзонлашди

Ўзбекистонда диний ташкилотлар, масжидла…

06-06-2018 Hits:163

Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби... Batafsil...