Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ислом Каримов – Миллий ғоя ва мафкура концепцияси асосчиси (4-мақола)

Category: Мақолалар
Created on 23 January 2018 Hits: 424

Файласуфлар миллий жамияти миссияси

Биз яқинда Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятини адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказдик ва бу жамиятнинг миссияси сифатида Миллий истиқлол ғояси ва миллий мафкуранинг концептуал тамойилларини ишлаб чиқиш вазифасини белгиладик. – дедим.

- Яхши, сизлар тузган бу жамият нодавлат ва нотижорат ташкилоти ҳисобланади. – деди Ислом Каримов, - У халқнинг, жамиятнинг манфаатларини ифодалайди.

Бизда бирорта мафкура давлат мафкураси мақомига кўтарилиши мумкин эмас. Чунки Конституциямизнинг 12 моддасида бизда “ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади,” – деб ёзиб қўйилган. Демак, бизда мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигига риоя қилиб иш олиб борамиз. Бундан Миллий мафкурани, халқ мафкурасини яратиш вазифаси келиб чиқади. Сизлар ташкил қилган нодавлат-нотижорат ташкилоти – Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти миллий мафкуранинг фундаментал асосларини ишлаб чиқиши лозимлиги ўз-ўзидан келиб чиқади.

Сизнинг жамиятингиз аъзолари кимлар? – деб сўради Президент.

- Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти аъзоларими?

- Ҳа, мен бу ҳақда шуларни айтмоқчи эдимки, - деди Президент, - сизнинг жамиятингизга Ўзбекистонни Она-Ватан сифатида жондан ортиқ севувчи - ватанпарвар, соғлом фикр юритувчи ҳар бир зиёли, олим, ўқитувчи ва бошқалар аъзо бўлиши мумкин. Касбидан, миллатидан, ижтимоий аҳволидан, ихтисослигидан қатъий назар, у файласуфми, тарихчими, юристми, иқтисодчими, журналистми, психологми, физикми, математикми, энг муҳими ватанпарвар инсонлар бўлсин бу жамият аъзолари.

Айримлар ўйлаши мумкин, файласуфлар жамияти файласуфлардан ташкил топиши лозим-ку, деб. Аслида, тўғри фикр юритувчи, фикрлаш маданиятига эга бўлган ҳар бир инсон файласуфдир. Тўғрими?

- Тўғри!

- Жамиятнинг асосий миссияси миллий истиқлол ғояси ва миллий мафкуранинг концептуал тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиши лозим. Шунингдек, бу жамиятнинг олдида ўзбек миллий фалсафасининг фундаментал принципларини ҳам ишлаб чиқишдек масъулиятли вазифа турибди.

- Ҳозирги замонда фалсафа умуминсоний мазмун кашф этган...

- Мен фалсафанинг миллийлигини тан олмаслик фикрини бу фанга хато ёндашув деб ўйлайман. Миллат бор экан, унинг ўз фикрлаш тарзи, ўз фалсафаси бўлади. Фалсафа бу фикрлаш тарзи, фикрлаш маданиятидир. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос ва ўзига мос фикрлаш маданияти бўлади. Фалсафа – миллийдир. Нега биз немис фалсафаси, француз фалсафаси, япон фалсафаси, хитой ёки ҳинд фалсафаси, юнон фалсафаси ёки америка фалсафаси деймиз? Бу - ўша жойда яшовчи миллатлар фалсафаси эмас-ми? Нима, ўзбеклар миллат эмасми, улар фикрламайдими? Ўзбек фалсафаси йўқми? Коммунистик партия мафкураси барча миллий фалсафаларни инкор этиб, коммунистик мафкуранинг назарий қисми сифатида марксистик фалсафани энг улуғвор ва етук фалсафа деб эълон қилди. Марксизм ҳар қандай миллийликнинг ғоявий душмани эди. – деди ўзига хос эҳтирос билан.

 

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ФАЛСАФАСИ МОҲИЯТИ

Энди ўзбек фалсафасининг моҳияти тўғрисида фикр юритайлик. – деди И.А.Каримов вазминлик билан,-Ўзбеклар қадимдан яккаликдан умумийликни, индивидуалликдан жамоавийликни афзал билишган, шу сабабли халқимиз “якка отнинг донгги чиқмас, донгги чиқса ҳам чангги чиқмас” дейди. Ўзбек жамоавийликни афзал билганлиги учун қўни-қўшнисини, маҳалла аҳлини қадрлайди, жамоаси билан биргаликда ҳашарлар уюштириб, муҳтож қўшниларини қўллаб-қувватлайди, тўйларни ва маракаларни жамоатчилик кучи билан амалга оширишади. Жамоа, жамоатчилик тўйларда қувончингизга, мусибатда қайғунгизга шерик бўлади.

Ўзбек миллий ва умуминсоний эзгу қадриятларни эъзозлайди. Оила қадриятини олайлик. Айтингчи, ўзбек миллий оиласидан ҳам мустаҳкам оила борми дунёда. Ўзбек оилани, ота-онасини, бола-чакасини, ака-укасини, опа-синглисини, қариндош-уруғини қадрлайди. Зарур бўлганда уларга таянади, улардан кўмак олади, ёки уларга далда бериб қўллаб-қувватлайди. Оила шаънини, маҳалла шаънини, миллат шаънини кўз қорачиғидай асрайди. Бу қадриятларга доғ туширган кўрнамаклардан эса нафратланади. Фарзанд тарбиясини ҳам ўзбек жамоавий бурчи деб билади. Шу туфайли у “бир фарзандга етти маҳалла ота-онадир” деган мақолга амал қилади. Оиланинг мустаҳкамлиги ўзбекнинг никоҳни қадрлаши ва фарзандлари келажагига умиди кучлилигидан. Ўзбек умуман порлоқ келажакка умид қилиб яшайди. Эр ва хотин ўртасидаги муносабат отага ва онага ҳурмат қадриятини ардоқлашидан келиб чиқади. Буларнинг барчаси оиланинг мустаҳкамлиги учун гаровдир.

Ўзбек маҳалла бўлиб яшашни афзал деб билади. Маҳаллачилик, маҳалла одоби, маҳалла синови, маҳалладаги обрў фақат ўзбекка хос. Дунёнинг ҳеч бир нуқтасида ўзбекнинг маҳалласидай олийжаноб тарбия ўчоғи йўқ. Маҳалла жамоаси кимнинг хонадонида нима бўлаётганлигидан хабардор. Маҳалла аҳли тўйларни ҳам, маракаларни ҳам биргаликда, ҳамжиҳатликда амалга оширишади. Бу жамоавийликнинг тарбияланишига, мустаҳкамлани-шига имкон беради.

Миллий мафкурамиз миллий манфаатларимизнинг умуммиллат миқёсидаги ҳимоячиси бўлиши лозим. Буни амалга ошириш учун эса маҳалла удумларига таяниб иш юритишга тўғри келади. Ҳа, айтгандай, ўзбек миллий фалсафасининг катталарга ҳурмат, кичикларни иззат қилиш тамойили ҳам бор. Бу тамойил замирида кексаларда катта ҳаётий тажриба борлигини таъкидлаш, кичикларни эса қўллаб-қувватласак, келажакда улар орасидан улуғ инсонлар етишиб чиқиши мумкин, деган ҳикмат, яъни фалсафа, мужассамдир.

Ўзбек фалсафасида тирикликнинг замини бўлган онани эъзозлаш, онанинг мунис ва меҳрибонлигини таъкидлаш эзгу қадриятлар ҳисобланади. Ҳар бир она фарзандлари учун ўз жонини ҳам фидо қилишга тайёрдир. Бу тамойил ҳам ўзбек фалсафий тафаккурида марказий ўрин эгаллайди. Онага, умуман аёлга муносабат қадимги ёдгорликларимиз “Авесто” асарида ҳам алоҳида қайд этилган. Қуръони Каримда эса, жаннат оналарнинг оёғи остидадир, дейилган.

Баъзи халқларда аёллар камситилади, эркакларга нисбатан уларга кам ҳақ тўланади, ҳатто уларнинг гувоҳлиги ҳам инобатга олинмайди. Ўзбек учун аёл – она, маслаҳатгўй, ҳимоячи, доно тадбиркор. Бизда аёллар эркаклардан юқори қўйилса – қўйилади, асло камситилмайди. Қадимги ҳикматларда Тўмарис момодек, Розия султондек саркардалар, Барчинойдек садоқатли аёллар ҳақида меҳр билан ҳикоя қилинади. Халқимизнинг азалий удумларида аёлларни ҳимоялаш, уларнинг жисмонан ожизалиги учун оғир юмушларида уларга ёрдамлашишга интилиш қадрланган. Оиласида эркак киши бўлмаган хонадонга бостириб кириш одобсизлик ҳисобланган. Шу сабабли аёллар сув олиш учун бўш идишларини, ўтин ёриш учун тўнка ва болталарини ҳовлисидан ташқарига чиқариб қўйишар экан. Кўчадан ўтаётган эркаклар, бу уйда ожизалар яшар экан, деб уларга мурувват кўрсатиш мақсадида, идишларини анҳордан сувга тўлдириб келишган, ўтинларини эса ёриб беришган. Болта ва идишларини ўғрилаб кетишни катта гуноҳ, инсонгарчиликка зид иш деб билишган.

Хуллас ўзбек фалсафасининг хилма-хил қирралари борки, уларни фақат қалбида ўзбеклик туйғуси бўлган олимгина таҳлил қилиши мумкин. Мана, миллий мафкура замирида таянч бўлиб ана шу ўзбек фалсафаси ётиши керак деб ўйлайман.

Ўзбек миллий фалсафасининг яна бир муҳим тамойили, келажакнинг бугундан бошланишини қатъий ҳис қилишдир. Халқимиз ўтган аждодларимизни қадрлаш билан бир қаторда келажакка интилиб, келажакдан умид қилиб яшайди. Чунки, ўзбек болажон, у ўз фарзандлари ва невараларининг келажагини ўйлаб, уларга яхши замин яратиш учун бугун тер тўкади. Яъни бу жойда “келажак бугунга таъсир қилади” деган қоида амал қилади. Бу қоида янглишмасам янгича методология қоидаси, шундайми? – деди Президент менга юзланиб.

-       Ҳа, - дедим мен, - бу янгича методология – синергетиканинг қоидаси.

-Мана, Файласуфлар миллий жамияти нималар ҳақида бош қотириши лозим. Бу файласуфлар қаршисида турган асосий вазифалардан биридир. – деди Ислом Каримов, бу гапларга алоҳида урғу бериб, - Эътибор қилинг синергетика фани 20-асрнинг иккинчи яримида вужудга келган, лекин унинг қоидаларидан ота-боболаримиз қадимдан буён амалиётда фойдаланишади.

- Мен иқтисодчиман, - деб ўз сўзини давом эттирди И.Каримов, - шу сабабли ўзимнинг иқтисодий билимларимдан келиб чиқиб Ўзбекистонда иқтисодий тараққиётнинг бешта тамойилига асосланиб, ўзбек моделини ишлаб чиқдим. Бу моделнинг ҳар бир тамойили бизнинг юртимизда мукаммал ишлашига кафолат бераман. Аммо мен файласуф эмасман, Фалсафанинг ички ривожланиш қонуниятлари, категориал аппарати, асосий тамойиллари мен учун бирмунча қоронғи. Шу сабабли, файласуфлар миллий жамияти аъзолари ичида яхши файласуфлар ҳам бўлиши табиий ҳол, улар бир ёқадан бош чиқариб ўзбек миллий фалсафасининг концептуал асосларини ишлаб чиқсин. Келажакда фарзандларимиз кўп фанлар қаторида ўзбек фалсафаси асосларини ҳам ўрганишсин.

- Менинг назаримда, сизнинг ҳозир баён қилган фикрларингиз ҳар қандай етук файласуфнинг фикрларидан зиёд бўлса зиёд, кам эмас, - дедим мен.

- Йўқ, - деди, Президент, қатъий оҳангда, ҳар ким ўз иши билан шуғулланиши лозим. Давлат раҳбари давлатни тўғри бошқариш билан, тикувчи – тикувчилик билан, деҳқон – деҳқончилик билан, файласуф эса – фалсафани такомиллаштириш билан шуғуллангани маъқул. 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
директор ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, профессор
Тураев Бахтиёр Оманович

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Росси…

23-05-2018 Hits:56

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни... Batafsil...

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федера…

21-05-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Batafsil...

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди. Нималарга эришилди?

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи…

18-05-2018 Hits:104

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари айни дамда пойтахт Тошкент шаҳрига қайтмоқда. Batafsil...

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилган қабул маросими иштирокчиларига мурожаат йўллади

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Прези…

18-05-2018 Hits:61

Бугунги оқшомда Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева мезбонлик қилаётган қабул маросимида иштирок этаётганларга ўз саломларимни йўллайман. Batafsil...

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган кел…

17-05-2018 Hits:107

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари,... Batafsil...

Имом Бухорий меросининг Париждан  Самарқандга сафари

Имом Бухорий меросининг Париждан Самарқ…

17-05-2018 Hits:98

Жорий йилнинг 1-7 май кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази исломшунос олимларидан иборат... Batafsil...

Навоий вилоятида илмий-амалий конференция ўтказилди

Навоий вилоятида илмий-амалий конференци…

17-05-2018 Hits:188

15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Навоий Давлат Педагогика институтининг 2018 йил 10 майдаги №88-87-985/04... Batafsil...

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шериклигининг янги даври бошланмоқда

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шер…

17-05-2018 Hits:107

 Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар.  Batafsil...

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум бўлди

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисобл…

17-05-2018 Hits:89

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235... Batafsil...

Хитой уламолари Самарқандга келишди

Хитой уламолари Самарқандга келишди

14-05-2018 Hits:143

{jcomments on}2018 йил 14 май куни юртмизда меҳмон бўлиб турган Хитой ислом уюшмаси раиси шайх Ҳасан Янг Фа Минг бошчилигидаги... Batafsil...

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғ…

14-05-2018 Hits:108

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2018 йил муборак Рамазон... Batafsil...

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши мумкин

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши…

11-05-2018 Hits:145

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот... Batafsil...