Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Category: Янгиликлар
Created on 17 January 2018 Hits: 523

Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадислари ўргатилиши ҳақида хабар берган эдик. Зиё медиа маркази ушбу ташаббус ҳақида батафсил маълумот берди.

 “Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев ўзларининг кўплаб маъруза ва чиқишларида буюк аждодларимиз, бутун ислом оламида ҳурмат-ла эътироф этиладиган Имом Бухорий, Имом Термизийдек улуғ зотларнинг асарларини ўрганиш, улардаги ўлмас ғоялардан халқимизни, ёшларимизни кенг ва чуқурроқ хабардор этиш борасида қатор кўрсатмалар бериб келмоқдалар. Зеро, бу зотларнинг асарлари, энг саҳиҳ ҳадис тўпламлари бутун мусулмон уммати томонидан Қуръони каримдан кейинги энг мўътабар манба деб тан олинган бўлиб, мана, неча асрлардан буён барчани имон ва маърифатга чорлаб келмоқда. «Зиё» медиа марказининг ижодий жамоаси мана шуларни инобатга олган ҳолда, халқимизни бу буюк шахсларнинг асарларидаги ҳадислар билан чуқур таништириб бориш мақсадида янги лойиҳани бошлаш арафасида турибди.

«Имом Бухорий сабоқлари» деб номланган мазкур дастурда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий бобомизнинг «Ал-адаб ал-муфрад» яъни «Одоблар хазинаси» номли асарларидаги ҳадислар шарҳи билан юртимизнинг таниқли уламолари, муҳаддис олимлар яқиндан таништириб ўтадилар. Ҳар бир кўрсатувда асардаги 1 та янги ҳадис ўрганилиб, ҳадиснинг умумий мазмуни, ундан олинадиган фойдалар содда ва равон тилда баён этилади. Шу билан бирга, талабаларнинг мавзу юзасидан фикрлари, ҳадисдан олган ибратлари тақдим этилади.

Кўрсатув «Ўзбекистон» телеканали орқали ҳафтанинг ҳар душанба куни кечки дастурларда эфирга узатилади. Азалдан илм ва маърифатга ошно бўлган халқимизни ушбу дастуримизни кузатиб боришга чорлаб қоламиз ҳамда унинг ҳар бир юртдошимизга манзур бўлишига умид қиламиз”, дейилади хабар матнида.

Манба:azon.uz

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Росси…

23-05-2018 Hits:56

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни... Batafsil...

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федера…

21-05-2018 Hits:73

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Batafsil...

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди. Нималарга эришилди?

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи…

18-05-2018 Hits:104

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари айни дамда пойтахт Тошкент шаҳрига қайтмоқда. Batafsil...

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилган қабул маросими иштирокчиларига мурожаат йўллади

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Прези…

18-05-2018 Hits:62

Бугунги оқшомда Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева мезбонлик қилаётган қабул маросимида иштирок этаётганларга ўз саломларимни йўллайман. Batafsil...

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган кел…

17-05-2018 Hits:107

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари,... Batafsil...

Имом Бухорий меросининг Париждан  Самарқандга сафари

Имом Бухорий меросининг Париждан Самарқ…

17-05-2018 Hits:99

Жорий йилнинг 1-7 май кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази исломшунос олимларидан иборат... Batafsil...

Навоий вилоятида илмий-амалий конференция ўтказилди

Навоий вилоятида илмий-амалий конференци…

17-05-2018 Hits:188

15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Навоий Давлат Педагогика институтининг 2018 йил 10 майдаги №88-87-985/04... Batafsil...

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шериклигининг янги даври бошланмоқда

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шер…

17-05-2018 Hits:107

 Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар.  Batafsil...

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум бўлди

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисобл…

17-05-2018 Hits:89

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235... Batafsil...

Хитой уламолари Самарқандга келишди

Хитой уламолари Самарқандга келишди

14-05-2018 Hits:143

{jcomments on}2018 йил 14 май куни юртмизда меҳмон бўлиб турган Хитой ислом уюшмаси раиси шайх Ҳасан Янг Фа Минг бошчилигидаги... Batafsil...

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғ…

14-05-2018 Hits:108

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2018 йил муборак Рамазон... Batafsil...

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши мумкин

Рамазоннинг 1-куни 17 майга тўғри келиши…

11-05-2018 Hits:145

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот... Batafsil...