Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Қуръони каримда ҳақиқий мўминлар сифати

Category: Мақолалар
Created on 13 January 2018 Hits: 323

Аллоҳ таоло мўминларни бундай васф қилади: «Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Ўзларининг Парвардигоригагина (барча ишларида) таваккул қиладиган, намозни баркамол ўқийдиган ва ризқ қилиб берганимиздан (садақа ва)эҳсон қиладиган кишилардир. Айнан ўшалар ҳақиқий мўминлардир.

Улар учун Парвардигор ҳузурида даражалар ва фаровон ризқ (бордир)» (Анфол сураси, 2–4-оят).

Демак, ҳақиқий мўминлар юксак сифатларга эга бўлган кишилардир: «...Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган...»
Банда доимо Аллоҳ таолонинг зикри билан машғул бўлиши керак. Бу ҳақда Қуръонда бундай марҳамат қилинади: «Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилингиз ва эртаю кеч Унга тасбеҳ айтингиз! (Аҳзоб сураси, 41-42-оят); «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара сураси, 152-оят).

Дарҳақиқат, мусулмоннинг бутун ҳаёти, қалби, тили, ўй-хаё­ли Аллоҳ таолога боғланган бўлади. Зикр бандани Раббисига энг осон ва тез яқинлаштирувчи йўлдир. Банда ўз Раббисининг зикри ила умр кечирар экан, ҳаёти осо­йишта ва хотиржам бўлади.

«...Оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган...». Банда Қуръонни қанчалик кўп тингласа ва тиловат қилса, унинг маъноларини тафаккур қилса, имони шунча мустаҳкам бўлади.

«...Ўзларининг Парвардигоригагина (барча ишларида) таваккул қиладиган...». Аллоҳга таваккул қилиш ҳақиқий мўминнинг сифатидир. Аллоҳ бундай марҳамат қилади: «Осмонлар ва Ернинг ғайбий сири (уларнинг илми) Аллоҳга хосдир. Барча иш Унгагина қайтарилур. Бас, Унга ибодат қилинг ва Унга таваккул этинг! Қилаётган ишларингиздан (эса) Раббингиз ғофил эмасдир» (Ҳуд сураси, 123-оят).

Мўмин банда ҳар бир иш Аллоҳнинг иродаси ила бўлишига имон келтиради, шу сабабли ҳар бир ишини Аллоҳга таваккул қилган ҳолда бажаради.

«...Намозни баркамол ўқийдиган...». Ҳақиқий мўминлар намозни бенуқсон адо этишади.

«...Ризқ қилиб берганимиздан (садақа ва) эҳсон қиладиган кишилардир...». Мўмин қўлидаги барча нарса Аллоҳнинг унга берган омонати эканини билади. Шу боис, Аллоҳ рози бўладиган йўлларга сарф қилади, қўлидаги бойликнинг кўп ёки озлигидан қувонмайди, балки холис Аллоҳ йўлида сарфлаганидан севинади.

Аллоҳ йўлида сарф қилинган бойлик асло камаймайди, аксинча, янада кўпаяди. Аллоҳ бундай марҳамат қилади: «Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (саво­бини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами)кенг ва билимдон Зотдир» (Бақара сураси, 261-оят).

Демак, ушбу оятнинг бошида келтирилган сифатларга эга бўлган мусулмон ҳақиқий мўмин номига лойиқдир ва улар учун «...Парвардигор ҳузурида даражалар ва фаровон ризқ (бордир)...».

Ҳақиқий мўминлардан бўлишни истаган банда ўз нафсини тафтиш этиши лозим. Зикр этилган сифатларнинг бандада мавжуд бўлиши мўминнинг комиллигидандир. Барчамиз Аллоҳ таоло ҳузуридаги улуғ даражаларга ана шу сифатлар билан эришишга ҳаракат қилмоғимиз зарур.

Манба:muslim.uz
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг кишига мўлжалланган биноси қурилмоқда (фото)

Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг …

20-04-2018 Hits:57

Самарқанд шаҳрининг энг қадимий масжидларидан бири саналган “Хўжа Зудмурод” жомеъ масжидининг хонақоси ортида каттагина бўш жой бор эди. Batafsil...

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнинг юзи ёруғ бўлсин

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнин…

19-04-2018 Hits:31

Жорий йилнинг 19 апрель куни  Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок... Batafsil...

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи асосий медиа тузилма бўлади

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги я…

19-04-2018 Hits:69

Маълумки, Тошкент ислом университетини ривожлантириш жамғармаси қошида 2000 йил июнь ойида “Зиё” студияси ташкил этилган бўлиб, студиянинг асосий вазифаси этиб, миллий... Batafsil...

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилди

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такоми…

18-04-2018 Hits:45

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3668, 16.04.2018 й) қабул қилинди. Batafsil...

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ре…

18-04-2018 Hits:50

Нематула Ибрагимов Ҳукуматнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор этиб тайинланди. Batafsil...

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис этилади

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис эт…

17-04-2018 Hits:82

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Batafsil...

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан та…

17-04-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо... Batafsil...

“Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти”ни ўрганган саудиялик тадқиқотчилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

“Имом Термизий илмий меросининг ислом та…

16-04-2018 Hits:90

2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари... Batafsil...

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзуси…

16-04-2018 Hits:95

2018 йил 13 апрел куни Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтида “Бухорий авлодлари”, “Марғиноний авлолари”, “Ислом цивилизацияси билимдони ” шиори остида “Ислом... Batafsil...

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар…

14-04-2018 Hits:87

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк кунлариданоқ ҳукуматимиз томонидан миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг ёрқин хотираларини эъзозлаш, уларнинг илмий-маънавий меросларини... Batafsil...

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёзмалари кўргазмага қўйилди

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёз…

13-04-2018 Hits:95

Қоҳирадаги Ислом санъати музейида Қуръоннинг тарихий қўлёзма нусхалари, жумладан, энг кичик қўлёзмаларидан бири намойиш қилинмоқда. Ушбу қўлёзма нусхалар турли тарихий... Batafsil...

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида мусобақа ўтказилди

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактаблари…

09-04-2018 Hits:149

2018 йилнинг  9-апрель куни Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг  682 йиллиги... Batafsil...