Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Диний эркинликларни таъминлаш – Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши

Category: Мақолалар
Created on 12 January 2018 Hits: 92

Шу кунларда Интернет тармоғида АҚШ Давлат департаменти томонидан дунёнинг 10 мамлакати, шу жумладан Ўзбекистон ҳам “виждон эркинлиги ва диний эркинликлар соҳасида бузилишлар алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган давлатлар” рўйхатига киритилгани юзасидан маълумот тарқатилди.

 Таъкидлаш лозимки, мазкур рўйхатни шакллантириш учун мутасаддилар томонидан маълумот учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган 16 та диний конфессияга мансуб ташкилотларга, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази каби диний соҳада фаолият юритаёган ташкилотларга мурожааат қилинмаган. Америкалик мутахассислар ҳисобот тайёрлашда мавҳум маълумот манбаларига таяниши сабабли Ўзбекистондаги диний вазиятга нисбатан асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ хулосага келингани ачинарли ҳолдир.

Шу билан бирга АҚШнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини эътироф этиш билан бир қаторда Давлат департаментининг муайян масала юзасидан эълон қиладиган баёнотини “баҳслашиб бўлмайдиган мутлақ ҳақиқат” эмас, балки ушбу ташкилотнинг турли давлатларнинг ижтимоий кўрсаткичларини ўз имкониятлари ва қарашлари доирасида ўрганиш орқали ҳосил қилинган субъектив хулосаси сифатида қабул қилиш лозим.

Бинобарин, жаҳон бўйлаб шу каби ижтимоий кўрсаткичларни ўрганувчи сиёсий институтлар ёки тадқиқот марказларининг фаолиятини таҳлил қилсак, улар ўз тадқиқотларида эътибор қаратадиган кўрсаткичлар ва фойдаланиладиган ахборот манбалари турли-туман эканига гувоҳ бўламиз. Бирор бир мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ёки диний соҳадаги вазиятга баҳо беришда мазкур жараённи мазкур жамиятнинг ичида ўз бошидан кечирмай туриб, ушбу ҳудудда тарихан шаклланиб келган қадрият, урф-одат ва ўзига хосликни ҳисобга олмай туриб, масаланинг барча жиҳатларини тўлиқ қамраб олиш ва мукаммалликка эришиш мумкин эмас.

Бир сўз билан айтганда, муайян давлатда кечаётган жараёнларга, уларнинг мазмун-моҳиятига, қандай соҳага тааллуқли бўлишидан қатъий назар, ушбу мамлакатнинг ўз халқидан ўзга одил, холис ва ҳар томонлама тўлиқ баҳо берувчи томон бўлмайди.

Тарихдан маълумки, Ўзбекистоннинг тарихий ҳудуди турли дин ва миллат вакиллари тинч-тотув, аҳил ва бир оила бўлиб яшаб келган замин ҳисобланади. Асрлар оша ушбу ҳудудда тарқалган турфа динга мансуб инсонлар эмин-эркин эътиқодий амалларини бажариб келган.

Дунё тарихида Шарқ Уйғониш даври – Мусулмон Ренессанси деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган.

Мустақилликнинг илк давридан Ватанимиздаги умуминсоний, миллий ва диний қадриятлар ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Диний соҳага ўзбек халқи миллий маънавиятининг муҳим қисми сифатида алоҳида эътибор қаратилиб, унинг ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятида тутган ўрни ва мавқеи аниқ белгиланди. Диний соҳада мустаҳкам қонунчилик пойдевори яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 61-моддасида «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар» деган демократик тамойил мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатлангани таъкидланган.

Сўнггги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан фуқароларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда диний бағрикенглик ғояларини чуқур сингдириш, диний ва миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Жумладан, диний-маърифий соҳани янада ривожлантириш, миллий-маънавий меросимиз ва қадриятларимизни янада юксалтиришга, юртимиз ва мусулмон дунёсидан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни миллатлар ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув ҳаётни қадрлаш ва мустаҳкамлаш руҳида тарбиялаш, халқаро миқёсдаги маънавий-маърифий мулоқот ва ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган Фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилиниб, ижрога киритилди.  

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари асосида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Ислом академияси, “Мир Араб” Олий мадрасаси, ақида, фиқҳ, калом, ҳадис ва тасаввуф илмий мактаблари фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, Тошкент ислом университети ҳузурида ISESCO – Таълим , илм-фан ва маданият бўйича Ислом ҳамкорлик ташкилотининг махсус кафедраси, Бухоро ва Термиз Давлат университетларида эса “Ислом тарихи” ва “Манбашунослик” йўналишлари очилди. Барча диний таълим муассасаларида Қуръон курслари ташкил этилди.

Мазкур қарорлар, фармойиш ва меъёрий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифалардан кўзланган мақсад буюк аждодларимизнинг бой маънавий-илмий меросини ўрганиш, уларнинг асарларида акс этган инсонпарварлик, бунёдкорлик, бағрикенглик ва эзгулик ғояларини аҳоли, айниқса ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, ҳар томонлама етук, билимли, бугунги куннинг чақириқларига жавоб бера оладиган диний соҳа ходимларини тайёрлаш ва бу орқали юртимиздаги диний-маърифий соҳанинг ривожини таъминлаш, юртимиз барқарорлигини мустаҳкамлаш, буюк аждодларимизнинг илмнинг турли соҳаларида эришган етук натижаларини жаҳон ҳамжамияти орасида кенг ёйишга қаратилган.

Президентимиз юртимизнинг қай бир ҳудудига ташриф буюрмасинлар, ўша заминдан етишиб чиққан буюк алломалар, мутафаккир ва давлат арбобларининг руҳини шод этиш, уларнинг беназир маънавий меросини ўрганишни йўлга қўйишга қаратилган ўз топшириқларини беришлари эзгу анъанага айланди.

Хусусан, юртбошимиз ташаббуси билан Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида буюк муҳаддис Абу Исо Термизий мангу қўним топган мақбарада кенг кўламли ободонлаштириш ва реконструкция ишлари олиб борилиб, муҳташам зиёратгоҳ барпо этилди. Бу каби савобли ва хайрли ишлар Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Абул Муин Насафий, Наманган вилоятига Чортоқ туманидаги “Султон Увайс Қораний”, Тошкент шаҳридаги “Сузук ота” зиёратгоҳлари ва бошқа кўплаб шу каби муқаддас масканларда кенг кўламда олиб борилмоқда. 

2017 йилда республикамизда кўплаб янги масжидлар очилди ҳамда фаолият юритаётганлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Сурхондарё вилоятидаги “Қадимий Дарбанд”, “Оқ масжид”, Жиззах вилоятидаги “Маърифатли”, Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад”, Тошкент шаҳридаги “Пул емас ота”, “Яккасарой”, Тошкент вилоятидаги “Ўсмат ота”, “Пусур оқсоқол”, “Усмон Зиннурайн”, “Халқобод”, Хоразм вилоятидаги “Шайх Шароф бобо” ва бошқа ўнлаб жоме масжидлар шулар жумласига киради.

Давлатимиз Раҳбари республикамизда фаолият юритаётган турли конфессия раҳбарлари билан доимий мулоқотни амалга ошириб келмоқда. 2017 йилнинг 15 июнь куни Президентимиз диний соҳа вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр талаби” мавзусида анжуманда бугунги мураккаб замонда аҳолимизни, айниқса ёшларимизни турли ёт ғояларнинг таъсиридан асраш, жамиятда диний ва миллий бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, бу борадаги ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ўз тавсияларини берди.

Аҳолини диний экстремистик ғоялар таъсиридан асраш, уларда инсонпарварлик ва бунёдкорлик тамойилларига асосланган соф исломий қадриятларни шакллантириш, турли сабабларга кўра бузғунчи гуруҳларнинг сохта ғояларига алданиб қолган шахсларни соғлом ижтимоий ҳаётга қайтариш борасидаги ишлар тубдан такомиллаштирилди.

Мазкур йўналишда жамиятнинг ижтимоий институтларнинг, хусусан, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, имом-хатиблар, педагоглар, кўпни кўрган оқсоқолларнинг тарбиявий фаолиятига устивор ўрин берилди. Амалга оширилган тарбиявий ва тушунтириш ишлари асосида муқаддас динимизнинг соф таълимотларига ёт бўлган турли оқим ва гуруҳлар сафига адашиб қўшилиб қолган, ўз қилмишидан астойдил пушаймон бўлган 16 мингдан зиёд шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг мазкур рўйхатдан чиқарилиб, соғлом ижтимоий ҳаётга қайтди. Ушбу жараён фуқароларимиз томонидан катта мамнуният билан қабул қилинди.

Конституция куни муносабати билан Давлатимиз Раҳбари томонидан авф этилганлар қаторида диний-экстремистик оқимларга адашиб қўшилиб қолганларнинг ҳам киритилиши ўзбекона бағрикенглик, инсонпарварлик ва адолатпарварликнинг нишонаси бўлиб, уларни тўғри йўлга солиш, Ватанига, ота-онаси, оиласи бағрига қайтариш, тинч ҳаёт кечиришни ният қилган бу фуқароларимизга имкон бериш каби эзгу мақсадларга қаратилган.

“Ўз болангни ўзинг асра” деган тамойил асосида ўсиб келаётган авлодни илм ва ҳунар эгаллашга чорлаш, уларни мутассиб ғоялардан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур жараёнга кенг жамоатчилик жалб этилмоқда.

Ҳозирда чет элда меҳнат мигрантлари сифатида меҳнат қилаётган ва узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган, хорижий давлатга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларига қаратилган ишларга эътибор кучайди. Огоҳликка чорловчи маълумотларни ўз ичига олган буклетлар, турли ижтимоий роликлар тайёрланиб, жойларга етказилмоқда.

Эътиборга лойиқки, хорижий мамлакатлар, хусусан Россия ва Украина давлатларининг таклифига кўра диний уламоларимиз мазкур мамлакатларда бўлиб, у ерда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ва маҳаллий аҳоли вакилларининг диний-маънавий иммунитетини ошириш, уларни бузғунчи оқимларнинг бузғунчи ғояларига қарши раддиялар билан қуроллантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

2017 йили мусулмонларимизнинг азалий орзу-истаклари бўлган муқаддас зиёратларга боришлари учун кенгроқ имконият яратиш мақсадида ҳаж сафарига борувчилар сони 2 мингдан зиёдга оширилиб, 7200 тага етказилди.

Маълумки, қариялари қадрланган юрт фаровон бўлади. 2017 йилда республикамиздаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг давлат ҳисобидан ҳаж ибодатини адо қилиш учун юборилишлари фахрийлар ва уларнинг оила аъзоларида чексиз қувонч ва фахр туйғуларини уйғотди. Шу вақтга қадар бирор мамлакат тажрибасида бўлмаган мазкур савобли иш ҳаж вақтида мусулмон жаҳон ҳамжамияти учун ҳақиқий сенсация бўлгани ҳорижий мусулмонлар томонидан эътироф этилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон диний экстремизм ва терроризм таҳдидлари ва зарарларини бошидан кечирган мамлакат ҳисобланади. Юртимизда ушбу иллатларга қарши курашиш, унинг сабабларини олдини олиш бўйича жаҳон ҳамжамиятига намуна бўла оладиган даражада ўзига хос тажриба шаклланган. Шу нуқтаи-назардан, муҳтарам Президентимиз БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқида халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этиши, шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифа эканига эътибор қаратдилар.

Давлатимиз Раҳбарининг икки умумбашарий аҳамиятга эга, яъни ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат - БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция”сини ишлаб чиқиш ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли махсус резолюциясини қабул қилиш ҳақидаги таклифлари барча мамлакатлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди ва қўллаб-қувватланди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” мавзуида ташкил этилган халқаро конференция айнан жаҳон ҳамжамиятида маърифат ва диний бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишда дунё уламоларини бирлаштиришга хизмат қилди.

Шу ўринда ўтган йил давомида турли халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлардан келган раҳбар ва мутахассисларнинг республикамизда фуқароларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида сўнгги вақтда амалга оширилаётган ишларни ижобий баҳолаганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар қаторида БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад Хусайн,  БМТнинг эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид, Хьюман Райтс Вотч» халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Вильямс ва ташкилотнинг минтақавий вакили Стив Свердлоу, ЕХҲТ инсон ҳуқуқлари бўйича департаменти раҳбари О.Фишер ва гендер масалалари бўйича бўлим бошлиғи Т.Куккамаа-Бах, АҚШ диний эркинликлар бўйича комиссияси раиси Д.Марк, Рус православ черкови Москва ва бутун Русь Патриархи Кирилл, Ватиканнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Челестино Мильорени қайд этиш мумкин.

Албатта, бошқа соҳалардаги каби диний йўналишда ҳам олдимизда ўз ечимини кутаётган кўплаб масалалар мавжуд бўлиб, уларни Муҳтарам Президентимиз ўзларининг деярли барча чиқишларида, республикамиз бўйлаб ташрифлари давомида очиқ ва баралла халқимиз муҳокамасига қўйиб, йўл қўйиб келинаётган камчиликларимизга барҳам бериш юзасидан мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотларга ўз кўрсатма ва тавсияларни бериб келмоқда.

Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний амалларини бажаришларига янада кенг ва қулай шароитлар яратиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқий заминни мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёшларимизни азалий миллий ва диний қадриятларимиз асосида баркамол этиб тарбиялаш, уларни ҳозирги таҳликали даврда турли сохта ва мутассиб ғоялардан авайлаб-асрашга қаратилган ишларимизнинг натижадорлигини ошириш каби муҳим вазифаларни бажариш жамиятимиз келажаги учун ўзини даҳлдор ҳисоблайдиган барчамизнинг маъсулиятимиз ҳисобланади.

Ушбу йўлда бизни мураккаб синовлар кутаётгани, шу билан бирга, уларни енгиб ўтишга кучимиз, билимимиз ва тажрибамиз етишини теран ҳис этмоқдамиз.

Бир сўз билан айтганда, сўнгги йилларда мамлакатимизда маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида бўлгани каби диний соҳада ҳам эришилган ютуқ ва натижаларимиз одил халқимиз томонидан холисона эътироф этилиб ва қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Буларнинг барчаси ёшлари етук, халқи фаровон, ўз куч-қудрати ва мустаҳкам марраларига эга мустақил Ўзбекистоннинг порлоқ яқин келажагидан нишона деб қатъий ишонч билан айтишга мустаҳкам асос ҳисобланади. 

Манба:religions.uz
Хасанбоев Ўткир,
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигида

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси …

19-01-2018 Hits:57

Жорий йилнинг 16-26 январь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси... Batafsil...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қил…

17-01-2018 Hits:59

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо... Batafsil...

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имо…

17-01-2018 Hits:89

Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадислари ўргатилиши ҳақида хабар берган эдик. Зиё медиа маркази ушбу ташаббус ҳақида батафсил... Batafsil...

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда да…

16-01-2018 Hits:139

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ... Batafsil...

Диний масалалар бўйича масъулиятни кучайтириш зарур

Диний масалалар бўйича масъулиятни кучай…

12-01-2018 Hits:106

Ички ишлар вазирлигида диний масалалар билан бевосита шуғулланадиган мутасадди ташкилотлар масъулиятини янада кучайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Batafsil...

Бош имом-хатиб: Президентнинг сўзлари кимни таъсирлантирмайди, кимни қувонтирмайди?!

Бош имом-хатиб: Президентнинг сўзлари ки…

11-01-2018 Hits:109

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасини алоҳида эътибор, катта ҳаяжон, чуқур мамнуният билан тингладик. Унда қайд этилган масалалар... Batafsil...

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида диний-маърифий соҳага оид бўлган бандлар

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўнал…

10-01-2018 Hits:120

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга... Batafsil...

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 2079 нафарга етди

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 2…

10-01-2018 Hits:120

“Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда. Иштирок этиш истагида бўлганлар 15 январга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин”, деб хабар беради... Batafsil...

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат демакдир

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат…

10-01-2018 Hits:143

2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил... Batafsil...

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 733 нафарга етди

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 7…

08-01-2018 Hits:206

Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни ҳали давом этмоқда, деб хабар беради Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг... Batafsil...

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёзли боради

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёз…

08-01-2018 Hits:188

Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида... Batafsil...

Хушхабарлар олдинда

Хушхабарлар олдинда

08-01-2018 Hits:207

6 январь куни Диний идорада Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш... Batafsil...