Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Қуръонни Қуръон билан тафсирлаш усули

Category: Мақолалар
Created on 11 January 2018 Hits: 325

Ҳанафий мазҳабининг таниқли олимларидан бири муфассир Абу Бакр Розий ал-Жассоснинг (917–980) “Аҳком ал-Қуръон” асарида  тафсир қилиш усулининг бир неча турларидан фойдаланганини кўрамиз. Шуни таъкидлаш лозимки, аллома ва муфассир Абу Бакр Розий ва унинг илмий меросини ўрганиш ва тадқиқ этишга собиқ шўролар даврида эътибор берилмаган.

Бугунги кунда бу алломанинг ҳаёти ва илмий меросига нафақат юртимиз олимлари, балки мусулмон оламининг кўпгина илмий марказлари ва европолик тадқиқотчилар ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда.

Абу Бакр Розий ал-Жассос таниқли аллома ва муфассир эканини “Аҳком ал-Қуръон” (Қуръон ҳукмлари) тафсирида қўлланган бир қанча тафсир усуллардан ҳам билиб олишимиз мумкин. Абу Бакр Розий ал-Жассоснинг ҳаёти ва илмий фаолияти сиёсий ва ижтимоий муносабатлар кескин тус олган бир даврга тўғри келгани боис турли оқим ва мактабларга муносабат билдириши тасодиф эмаслигини инобатга олиш даркор. Шу боис аллома Жассоснинг фиқҳий масалалар юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари ва қарашларини тафсир илми орқали беришга ҳаракат қилиши бугунги кунга қадар ислом дини тарихи ва манбашунослиги тадқиқотчилари диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Маълумки, Қуръони каримда муайян масала ёки ҳодиса муносабати билан бирон ўринда қисқача изоҳ берилса, бошқа бир ўринда унга кенгроқ ва батафсил тўхталинган ёки бир оятда келган ҳукмни бошқа оятда насх қилинишини учратамиз. Бундай ҳолатлар Қуръони каримда кўп учрайди. Шунинг учун Қуръони каримни тафсир қилаётган муфассир, биринчи навбатда Қуръонни пухта билиши ҳамда бир мавзудаги оятларни тўплаб, уларни бир-бирига солиштириб кўриши ва шу оятлар мазмун-моҳиятини тушунишда мужмалликка йўл қўймаслиги лозим. Агар шундай йўл тутилса, Аллоҳнинг оятда кўзда тутган мақсадини У зотнинг ўзидан келган ҳукм воситасида тушунган бўлади ва бундай тафсир усулини Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиш деб аталади. Ҳар бир муфассир бундай тафсир усулидан фойдаланмасдан тўғридан-тўғри бошқа тафсир усулига ўтиб кетишга ҳаққи йўқ, чунки илоҳий сўз эгаси ўз сўзининг маъносини ўз бандаларидан яхшироқ билади.

Тарихий ва илмий манбаларга мурожаат қилинса, Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиш усулини энг биринчи Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари қўллаганлар. Бутун башариятни тўғри йўлга бошлашга юборилган Пайғамбар алайҳиссалом ўзларига нозил бўлган оятларни тушуна олмаган саҳобаларига бошқа оятлар билан шарҳлаб берар эдилар. Масалан, “Имон келтирган ва имонларига зулм (ширк) ни аралаштирмаганлар...” (Анъом сураси 82-оятояти нозил бўлганда, саҳобалар қайси биримиз зулм қилмаган, деб маҳзун бўлишди. Шунда Расулуллоҳ  мазкур ояти каримада келтирилган зулм сўзи улар ўйлаган зулм эмаслигини, балки ширк маъносида қўлланганини билдирганларидан кейин бу оятни янада кенгроқ тушунишга ёрдам бериш учун, “Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: “Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки, ширк улкан зулмдир" оятини ўқидилар.

Муфассир Абу Бакр Розий Қуръонни Қуръон билан тафсир қилишга алоҳида эътибор қаратиб, бир-бирига ўхшаш оятларни жамлаб, бир-бирига солиштиришга ҳаракат қилган: фиқҳ ва ҳукмга оид оятларда ҳам ёки бошқа бир маънога алоқадор барча оятларни шарҳлашда шундай тафсир усулидан кенгроқ фойдаланишган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Абу Бакр Розийнинг Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиш усулини икки қисмга ажратиш мумкин бўлади:

  1. Бирон оятда келган сўз ёки жумланинг луғавий маъносига Қуръоннинг оятидан ҳужжат-далил келтириш;
  2. “Мавзуий тафсир”, яъни тафсир қилинаётган оят мавзусига алоқадор яна бошқа оятларни келтириш.

Бундан ташқари, муфассир аллома тафсир қилаётган бирон оятдаги лафзнинг луғавий маъносини тушунтириш ва унга изоҳ беришда Қуръон каримнинг ўзидан ҳужжат-далил келтириши “Аҳком ул-Қуръон” тафсирида кўп ўринларда учраб туради. Масалан, Бақара сурасининг 234-оятини шарҳлашда ундаги “ятараббасна” (يتربصن) лафзининг маъноси “бир нарсани кутиш” эканини келтириб, ҳудди шу лафз шу маънода ишлатилганини Мўминун сурасининг 30-ояти, Тавба сурасининг 98-ояти ва Тур сурасининг 30-оятларини далил сифатида келтириб ўтади[8]. Шунингдек, Бақара сурасининг 236-оятидаги “ёки” маъносини англатувчи “ав” (أو) зидловчи юкламаси баъзи оятларда “ва” маъносини ҳам англатиб келишини билдириб, унга Инсон сурасининг 24-ояти, Нисо сурасининг 43-ояти, Соффот сурасининг147-ояти ҳамда Анъом сурасининг 146-оятини далил қилиб кўрсатади ва бу оятларда ҳам ўша лафз “ёки” эмас, балки “ва” маъносида келганини тушунтиради.

Муфассир Абу Бакр Розий Қуръонни Қуръон билан тафсир қилишда кўп ўринларда мавзуий тафсир усулидан фойдаланади, яъни тафсир қилинаётган оят мавзусидаги яна бошқа оятларни келтириш билан кифояланади. Шу боисдан бир мавзу ёки атамага оид оятларни келтириш ўша мавзу ёки атамани тўлиқроқ ва яхшироқ тушунишга омил вазифасини бажаради.

 Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, муфассир шарҳ бераётган бирон оятга айни шу оятдан олинадиган ҳукмлардан келиб чиққан ҳолда сарлавҳа қўйилганини ҳам учратамиз. Масалан, “Хавф намози боби”, “Илмни яширишдан қайтарилганлик боби”, “Ота-онага яхшилик боби”, “Пайғамбарга итоат этиш лозимлиги боби”, “Садақани миннат қилиш боби” ва бошқалар. Агар сарлавҳа қўйилган оятга ўхшаш бошқа оятлар мавжуд бўлса, уларни ҳам шу ўринда келтириб, қисқача ва мухтасар ҳолда шарҳлаб ўтилган. Масалан, Бақара сурасининг 159-оятида “Илмни яширишдан қайтарилганлик” номи остида алоҳида сарлавҳа берилиб, унда илмни яширишга доир оятлар – Бақара сурасининг 174-ояти ва Оли Имрон сурасининг 187-оятлари келтирилган. Шунингдек, қасосга оид оятнинг шарҳида “Қасддан ўлдирилган кишининг валийсига вожиб бўладиган нарсалар” номли сарлавҳа очилиб, унда қасосга тааллуқли барча  оятлар – Бақара сурасининг 178-ояти ва 194-ояти, Моида сурасининг 45-ояти, Исро сурасининг 33-ояти ва Наҳл сурасининг 126-ояти келтирилган. Бундай мисоллар “Аҳком ул-Қуръон” тафсирида кўплаб келтирилганини учратиш мумкин.

Шунга қарамасдан, муфассир Абу Бакр Розий ўз тафсирида бундай йўл тутмасдан, яъни сарлавҳа қўймасдан тафсир қилган мавзулар ҳам учрайди. Тафсир билан танишиш давомида бундай ҳолатларни осонлик билан аниқлаб, уларнинг мавзусига қараб сарлавҳа қўйиш мушкуллик туғдирмайди.

Масалан, Нисо сурасининг 28-ояти шарҳида алоҳида сарлавҳа қўйилганини кўрмасак ҳам, аммо шу оят мазмуни ва уни шарҳлаш давомида келтирилган оятлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда унга “Динда қийинчилик ва машаққатнинг йўқлиги” деб сарлавҳа қўйиш мумкин. Зеро, оят шарҳида берилган оятлар – Аъроф сурасининг 157-ояти, Бақара сурасининг 185-ояти ва Оли Имрон сурасининг 28-оятларининг барчаси айнан шу мавзуга оид эканини билиш қийин эмас. Худди шу суранинг 5-ояти шарҳида ҳам худди шундай ҳолат кўзга ташланади. Бу оят тафсирида ҳам алоҳида сарлавҳа қўйилмаган бўлса ҳам, аммо оят мазмуни ва унинг шарҳида келтирилган оятлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда унга “Мол-мулкни сақлашга буюрилганлик ва уни зоеъ қилишдан қайтарилганлик” деб сарлавҳа қўйилса хато бўлмайди. Чунки мазкур оят шарҳида берилган оятлар – Исро сурасининг 26, 27 ва 29-оятлари, Фурқон сурасининг 67-ояти ва Оли Имрон сурасининг 159-оятлари ҳам айнан шу мавзуга алоқадор бўлгани учун шундай хулоса чиқаришга имкон беради.

Умуман олганда, муфассир ўз асарида Қуръонни Қуръон билан тафсир қилишга алоҳида эътибор қаратиб, Қуръондаги бир-бирига ўхшаш оятларни бир ўринда жамлашдан ташқари хоҳ фиқҳий ҳукмларга оид оятлар бўлсин, хоҳ умумий тафсирга оид оятлар бўлсин, уларни бир-бирига солиштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Аксар тадқиқотчилар машҳур муфассирлардан бири  Ибн Касирни Қуръонни Қуръон билан тафсир қилган муфассир деб ҳисоблаши кўпчиликка маълум[17]. Бу фикрни қўллаб-қувватлаган ҳолда аллома Абу Бакр Розийнинг Қуръон билан Қуръони тафсирлаш усулидан фойдаланишда муфассир Ибн Касирдан қолишмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Агар Абу Бакр Розийнинг Ибн Касирдан тўрт аср олдин яшаб ўтганини ҳам инобатга оладиган бўлсак, Абу Бакр Розий  Қуръони каримни тафсир қилишда бу усулни қўллаган илк муфассирлардан бири деган хулосага келиш ўринли бўлади.

Манба:muslim.uz
Бурҳониддин АҲМЕДОВ,
тайёрлади

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг кишига мўлжалланган биноси қурилмоқда (фото)

Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг …

20-04-2018 Hits:57

Самарқанд шаҳрининг энг қадимий масжидларидан бири саналган “Хўжа Зудмурод” жомеъ масжидининг хонақоси ортида каттагина бўш жой бор эди. Batafsil...

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнинг юзи ёруғ бўлсин

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнин…

19-04-2018 Hits:31

Жорий йилнинг 19 апрель куни  Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок... Batafsil...

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи асосий медиа тузилма бўлади

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги я…

19-04-2018 Hits:69

Маълумки, Тошкент ислом университетини ривожлантириш жамғармаси қошида 2000 йил июнь ойида “Зиё” студияси ташкил этилган бўлиб, студиянинг асосий вазифаси этиб, миллий... Batafsil...

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилди

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такоми…

18-04-2018 Hits:45

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3668, 16.04.2018 й) қабул қилинди. Batafsil...

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ре…

18-04-2018 Hits:50

Нематула Ибрагимов Ҳукуматнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор этиб тайинланди. Batafsil...

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис этилади

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис эт…

17-04-2018 Hits:82

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Batafsil...

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан та…

17-04-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо... Batafsil...

“Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти”ни ўрганган саудиялик тадқиқотчилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

“Имом Термизий илмий меросининг ислом та…

16-04-2018 Hits:90

2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари... Batafsil...

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзуси…

16-04-2018 Hits:95

2018 йил 13 апрел куни Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтида “Бухорий авлодлари”, “Марғиноний авлолари”, “Ислом цивилизацияси билимдони ” шиори остида “Ислом... Batafsil...

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар…

14-04-2018 Hits:87

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк кунлариданоқ ҳукуматимиз томонидан миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг ёрқин хотираларини эъзозлаш, уларнинг илмий-маънавий меросларини... Batafsil...

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёзмалари кўргазмага қўйилди

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёз…

13-04-2018 Hits:95

Қоҳирадаги Ислом санъати музейида Қуръоннинг тарихий қўлёзма нусхалари, жумладан, энг кичик қўлёзмаларидан бири намойиш қилинмоқда. Ушбу қўлёзма нусхалар турли тарихий... Batafsil...

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида мусобақа ўтказилди

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактаблари…

09-04-2018 Hits:149

2018 йилнинг  9-апрель куни Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг  682 йиллиги... Batafsil...