Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида диний-маърифий соҳага оид бўлган бандлар

Category: Янгиликлар
Created on 10 January 2018 Hits: 120

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Дастур лойиҳаси 237 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 22-декабр куни Олий Мажлисга тадқим этган мурожаатномасида кўрсатилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. 

Жамоатчилик муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги фармойишига кўра 2018 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган. 

Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасининг бешинчи йўналиши “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар” деб номланиб унда диний-маърифий соҳага оид бўлган қуйидаги бандлар киритилган. 

211-банд. Экстремизм таҳдидларини олдини олиш, унга қарши курашиш ва бартараф этишга қаратилган “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Муддат 2018 йил 30 август этиб белгиланган. 

Лойиҳада экстремизм тушунчасининг таърифи, унга қарши курашиш, олдини олиш ва бартараф этиш механизмлари, тамойиллари, усуллари, масъул органларнинг ваколатлари ҳамда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш масалалари белгиланади. 

213-банд. Экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш тизимини янада такомиллаштириш.

Муддат 2018 йил 30 июнь этиб белгиланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси тайёрланиши ва унда: 

- терроризм ва диний экстремизмга алоқадор фуқароларни, айниқса, ёшларни кечириш ва соғлом ҳаётга қайтариш, аҳоли ўртасида зарарли диний ғоялар таъсирига тушиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ишларни жадаллаштириш; 

- мазкур ишларда маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа идоралар томонидан кафилликка олиш институтининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва амалиётда қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш; 

- ушбу тоифадаги шахсларнинг бандлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари назарда тутилади. 

218-банд. Диний таълимот соҳасида тадқиқотлар ўтказиш тизимини ривожлантириш. Муддати 2018 йил 20 июнь этиб белгиланган. 

Лойиҳада диний соҳада фундаментал тадқиқотлар ўтказиш, буюк аждодларимизнинг маънавий-интеллектуал меросини оммалаштириш ҳамда халқаро ва хорижий диний ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари назарда тутилади. 

219-банд. Қуръон тиловати бўйича I халқаро фестивални ташкил этиш. Муддати 2018 йил 10 июль этиб белгиланган бўлиб, фестивални Бухоро вилоятида ўтказиш кўзда тутилган. 

Ташкилий чора-тадбирлар: 

- ислом динининг асл моҳиятини жаҳон ҳамжамиятида тарғибот қилиш; 

- иқтидорли Қуръон тиловат қилувчиларни турли номинациялар бўйича рағбатлантириш; 

- жамоатчилик ҳамда ёшларнинг маънавий-маърифий етукликка эришишига кўмаклашиш; 

- Ўзбекистоннинг бой тарихий, диний мероси ва обидаларини хорижий сайёҳларга тарғиб этиш назарда тутилади 

230-банд. Ислом оламининг жаҳон фани ва цивилизациясига қўшган беқиёс меросини тарғиб қилиш борасида мусулмон давлатлари билан ўзаро мулоқотни янада фаоллаштириш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш кўзда тутилган.

ЎМИ матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигида

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси …

19-01-2018 Hits:57

Жорий йилнинг 16-26 январь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси... Batafsil...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қил…

17-01-2018 Hits:59

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо... Batafsil...

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имо…

17-01-2018 Hits:89

Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадислари ўргатилиши ҳақида хабар берган эдик. Зиё медиа маркази ушбу ташаббус ҳақида батафсил... Batafsil...

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда да…

16-01-2018 Hits:139

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ... Batafsil...

Диний масалалар бўйича масъулиятни кучайтириш зарур

Диний масалалар бўйича масъулиятни кучай…

12-01-2018 Hits:106

Ички ишлар вазирлигида диний масалалар билан бевосита шуғулланадиган мутасадди ташкилотлар масъулиятини янада кучайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Batafsil...

Бош имом-хатиб: Президентнинг сўзлари кимни таъсирлантирмайди, кимни қувонтирмайди?!

Бош имом-хатиб: Президентнинг сўзлари ки…

11-01-2018 Hits:109

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасини алоҳида эътибор, катта ҳаяжон, чуқур мамнуният билан тингладик. Унда қайд этилган масалалар... Batafsil...

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида диний-маърифий соҳага оид бўлган бандлар

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўнал…

10-01-2018 Hits:121

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга... Batafsil...

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 2079 нафарга етди

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 2…

10-01-2018 Hits:121

“Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда. Иштирок этиш истагида бўлганлар 15 январга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин”, деб хабар беради... Batafsil...

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат демакдир

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат…

10-01-2018 Hits:143

2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил... Batafsil...

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 733 нафарга етди

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 7…

08-01-2018 Hits:206

Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни ҳали давом этмоқда, деб хабар беради Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг... Batafsil...

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёзли боради

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёз…

08-01-2018 Hits:188

Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида... Batafsil...

Хушхабарлар олдинда

Хушхабарлар олдинда

08-01-2018 Hits:207

6 январь куни Диний идорада Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш... Batafsil...