Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ВАТАН ҲИМОЯСИ

Category: Мақолалар
Created on 09 January 2018 Hits: 403

Муборак истиқлол шарофати билан она юртимиз нурафшон бўлди. Бу олий неъмат заминимизни, оиламизни, ҳаётимизни нурга тўлдирди. Ватан сарҳадлари даҳлсизлигини таъминлаш, юрт шаъни ва ор-номусини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш шу заминда яшаётган ҳар бир имонли, эътиқодли ва ихлосли фарзанднинг муқаддас бурчи эканлигини дилдан сезамиз ва англаймиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тинчликни сақлаш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда миллий армиямиз алоҳида аҳамиятга эга.

Мустақил юртимизда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни шодиёнасидир. Бу байрамни тинчлик хотиржамлик ва осойишталик посбонлари байрами сифатида нишонлаш юртимизда анъанага айланган. Байрамни кенг нишонланиши замирида теран маъно мужассам. Зеро, она юртда тинчлик ва осойишталик барқарор, сарҳадларимиз мустаҳкам экан, халқимиз кўнглига шоду хуррамлик сиғади, тоат-ибодатлар омонликда адо этилади, байрамлар ярашади, ҳаётимизнинг ободлиги давом этади.

Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи даркор. Айникса, Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифани Аллоҳ ва инсонлар ҳузурида улуғ масъулият деб эътироф этар экан, албатта у муқаддас ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажаришга доим шай бўлади.

Ватан ҳимоячиси бўлиш энг шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил она юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир. Бу йўлда фидойи бўлган киши юксак мақомга етиши, улкан ажрлар соҳиби бўлиши ҳақида башоратлар мавжуд. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойлаган кишига, бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади…,», -деб марҳамат қилган эканлар.

Буюк аждодларимиз юрт ҳимояси йўлида шаъни, ору номусини, имонини ўртага қўйиб, Ватанини ҳимоя қилишганликларини тарих варақларида зарҳал билан ёзиб қўйилгандир. Ватан озодлиги йўлида қўлида тиғ ва туғ ила жон берган ҳазрат Шайх Нажмиддин Кубро, Ватан ҳажри ва доғида ёниб ўтган ҳазрат Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзоларнинг ибратли ҳаётлари беихтиёр кўз олдимизга келиши бежиз эмас. Шу боис бўлса керак, улуғ мутафаккирларимиздан бирлари «Ватанпарвар — ўз Ватани камолоти йўлида, ўз халқига муҳаббати туфайли моли, куч ғайрати, жонини ҳам аямайдиган, халқи ва Ватанииинг озодлиги, фаровонлиги учун бор-будини фидо қилувчи инсондир», – деган экан. 

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори”
жоме масжиди имом-хатиби 

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг кишига мўлжалланган биноси қурилмоқда (фото)

Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг …

20-04-2018 Hits:57

Самарқанд шаҳрининг энг қадимий масжидларидан бири саналган “Хўжа Зудмурод” жомеъ масжидининг хонақоси ортида каттагина бўш жой бор эди. Batafsil...

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнинг юзи ёруғ бўлсин

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнин…

19-04-2018 Hits:31

Жорий йилнинг 19 апрель куни  Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок... Batafsil...

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи асосий медиа тузилма бўлади

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги я…

19-04-2018 Hits:69

Маълумки, Тошкент ислом университетини ривожлантириш жамғармаси қошида 2000 йил июнь ойида “Зиё” студияси ташкил этилган бўлиб, студиянинг асосий вазифаси этиб, миллий... Batafsil...

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилди

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такоми…

18-04-2018 Hits:45

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3668, 16.04.2018 й) қабул қилинди. Batafsil...

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ре…

18-04-2018 Hits:50

Нематула Ибрагимов Ҳукуматнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор этиб тайинланди. Batafsil...

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис этилади

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис эт…

17-04-2018 Hits:82

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Batafsil...

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан та…

17-04-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо... Batafsil...

“Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти”ни ўрганган саудиялик тадқиқотчилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

“Имом Термизий илмий меросининг ислом та…

16-04-2018 Hits:90

2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари... Batafsil...

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзуси…

16-04-2018 Hits:95

2018 йил 13 апрел куни Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтида “Бухорий авлодлари”, “Марғиноний авлолари”, “Ислом цивилизацияси билимдони ” шиори остида “Ислом... Batafsil...

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар…

14-04-2018 Hits:87

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк кунлариданоқ ҳукуматимиз томонидан миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг ёрқин хотираларини эъзозлаш, уларнинг илмий-маънавий меросларини... Batafsil...

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёзмалари кўргазмага қўйилди

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёз…

13-04-2018 Hits:95

Қоҳирадаги Ислом санъати музейида Қуръоннинг тарихий қўлёзма нусхалари, жумладан, энг кичик қўлёзмаларидан бири намойиш қилинмоқда. Ушбу қўлёзма нусхалар турли тарихий... Batafsil...

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида мусобақа ўтказилди

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактаблари…

09-04-2018 Hits:149

2018 йилнинг  9-апрель куни Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг  682 йиллиги... Batafsil...