Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Махлуқотларнинг энг буюк устуни

Category: Мақолалар
Created on 05 January 2018 Hits: 143

Ҳар бир жамиятнинг мақсади иқтисодий жиҳатдан кучли бўлиш ва ҳузур-ҳаловатли муҳитга эришишдир. Бу даражага етишмоқ эса фақат жамиятларни ташкил этган кишиларнинг якка мақсад ва ҳаракатлари билан мумкиндир. Чунки ҳаётнинг давоми учун Аллоҳнинг бизга қонун қилиб берган иш-ҳаракатда бўлишликдир.

Шу сабабдан коинотда мавжуд миллионларча жонзотларнинг ҳар бири ўз қамрови доирасида иш-ҳаракатда бўлади. Жонлиларнинг энг кичиги бўлмиш атомлар ва уларнинг ташкил этувчилари ўз ҳаракат орбиталарида буюк бир улуғлик билан ҳаракат ҳолидадир. Атомни ташкил этувчи бўлмиш электронлар ва протонлар ўз вазифаларини бажармай қўйишлари билан атомнинг мувозанати бузилади. Айни шаклда планеталар ўз орбиталари ва қуёшнинг атрофида айланмай қўйишлари билан Сомон йўлидаги муҳташам система бузилади. Инсоннинг биологик тузилишида асосий функцияларни ижро этган қалбнинг ҳаракатларига сабаб бўлган ҳаёт туради. Айни шаклда бозор иқтисодиётида, худдики велосипеднинг педалларини айлантирилиб туриши билан ҳаракатда тўғри кетгани каби айланма ҳаракат бўлмаса, иқтисод тўхтайди ва ҳаёт кечириш қийинлашиб қолади.

Инсон ҳаракатли борлиқдир. Доимо ҳаётийлигини ҳимоя қилган ҳолда ишласа, ҳузурга эришади. Ишламаган ва бекорчилик билан яшаган инсонларда пайти келиб руҳий бузуқликлар ва хасталикларга мубтало бўладилар. Бошқа томондан инсон қисқагина умри давомида ҳам дунёси учун, ҳам охирати учун ҳаракат қилмоқ мажбуриятидадир.

Инсон – соғинч ва хаёллари чексиз, қуввати чеклангандир. Инсоннинг бир қанча эҳтиёжлари бордир. Эҳтиёжни бартараф этувчи воситаларнинг мол бўла олишлари учун фойдали бўлмоғи лозимдир. Табиатда топилган моддаларнинг фойдали бўла олишлари эса фақатгина бартараф этилиши лозим бўлган эҳтиёжнинг жинсига кўра бир шаклда ёки устунлик кўрсата олишлари билангина мумкиндир. Натижада моддалардан фойдалана олишлик мақсади билан ишлаб чиқариш тушунчасига мавзу бўлмоқда.

У ҳолда ишлаб чиқаришни табиатдаги моддаларни мол ёки фойдали ҳолга келтира олиш учун қилинган бир фаолият шаклида белгилаб олиш мумкиндир. Бу таърифда диққат этилиши лозим бўлган жиҳат мол калимаси билан биргина моддий нарсалар ифода этилмагани ва бу тушунча ичида хизматларнинг ҳам мавжудлигидир. Зеро, инсонлар эҳтиёжларини фақатгина моддий моллар билангина эмас, балки бир пайтнинг ўзида хизмат номини олган ғайримоддий моллар билан ҳам қондирмоқдалар.

Демак, хизмат кўрсатмоқ учун қилинган ҳар фаолият ишлаб чиқариш бўлиб, юқоридаги таъриф ҳам моддий молларни ҳамда хизматларни биргаликда ўз ичига олмоқдадир. Масалан: уруғни тупроққа ташлаб, ундан буғдой етиштириш ёхуд бошоқдаги буғдойни ун ҳолига келтириш бир ишлаб чиқариш фаолияти бўлгани каби бир докторнинг, бир имомнинг, бир ўқитувчининг кўрсатган хизматлари ҳам ишлаб чиқаришдир.

Янада чуқур ва аниқроқ таъриф бериш билан бир модданинг буюм ҳолига келмоғи саноат, соҳибининг ўзгаришига тижорат, макон алмашинувига транспортировка дейилиб, умуман бир-бирига боғлиқ бўлмаган каби кўринган бу фаолиятларнинг ҳар бирининг жами ишлаб чиқаришдир.

Ишлаб чиқариш фаолиятининг мукаммал бир шаклда юриши учун ишлаб чиқариш факторларининг ижобий бир тарзда бирлашишлари зарурдир. Бу факторлар эса кўпгина иқтисодчиларнинг фикрига кўра табиат, меҳнат, сармоя ва ташаббусдир. Юқоридаги уч омил – тамал омил, ташаббус эса 19 асрнинг иқтисодчилари томонидан қабул этилган ёрдамчи омилдир. Бир мол ёки хизматни йўлга қўймоқ учун табиатдаги моддалардан фойдаланмоқ лозим бўлади. Айни шаклда бу аснода сарф этилган ақлий ва жисмоний меҳнат ҳам мутлақо керакдир.

Бу икки омилни ҳаракатга келтириш учун сарфланганига билим, нақд нарсаларга эса сармоя дейилмоқда. Умуман олганда қўлга киритилган маҳсулотлар бу учлик омилнинг бир орага келишидандир. Яъни, бир машинага соҳиб бўлишлик учун авваламбор ҳам моддага, уни қўлга киритиш учун эса сармояга, ишлата олишлик учун ҳам пулга эҳтиёж бордир.

Ислом дини инсонларни ҳаракат қилишга, уларни юксалиш уфқи ила безаган бир диндир. Бу динга мансуб кишилар ўзининг яшаб турган қобиғини йирта олмаган, ўз фасод доираларида тақдирига рози бўлган бечоралар каби эмасдирлар. Буюк Аллоҳ мусулмонларнинг ишбилармон бўлмоғликларини ташвиқ этмоқда: “У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, анинг ҳар турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир” (Мулк, 15).

Шубҳасизки, ер юзида юрмоқдан мақсад ғоясиз бир юравериш дегани эмасдир. Мўминнинг ҳар бир феълининг бир мақсади бўлгани каби, у “ўзига буйсундирилган” ҳар нарсани танишга, ундан фойдаланишга, уни шакллантиришга ва бошқаларнинг хизматига тақдим этишни илгари суради. Мўмин бу фаолиятларда бўлар экан, бажарадиган ҳар бир ишининг ибодат эканлигини билган ҳолда бутун шуури билан ишлашга ҳаракат қилади.

Инсон иқтисодий фаолиятларда бўлар экан йўлида сон-саноқсиз тўсиқ, ғовларга учраши мумкин. Шунинг учун тирикчилик учун мужодалада бўлиб, режалаштирган ишлари қийинчилик билан амалга оширган, сабр мусобақасини муваффақият билан тамомлаган, ҳаракатларини муваффақият билан тожлантирганлардир.

Тезлик ва бадбинлик билан қисқа вақтда муваффақиятга эришишга ҳаракат қилганлар, тадқиқотчилик-ривожлантириш фаолиятларида бўлмаганларга аксар ҳолларда муваффақиятсизликка маҳкумдирлар. Бугунги кунда “Осиё мамлакатлари”нинг муваффақиятида, муаззам ишлаб чиқаришларида асл унсурлардан бири ҳам уларнинг сокин, сабрли бўлишлари ва сабот ичида яшашларидир. Мусулмонларни бу борада қувватли тутадиган бир нечта сабаблар бордир. Сабаблардан бири сифатида шуни келтиришимиз мумкин. Яъни, Буюк Аллоҳ: “Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар – Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз – ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар” (Аъроф, 42-оят) деди.

Мусулмон ишлаб чиқариш фаолияти давомида “бажара олармикинман?” деган тушунчадан бу оятдан оладиган илҳом билан қутулмоқда ва ўзига ишонч ҳосил қилмоқда. “Мусулмонларнинг ҳаётини қўлайлаштирмоқ ва уларга фойдали бўлмоғликнинг ҳам жаннатга киришига васила эканлиги”га ишончи билан яшамоқдалар. Натижада инсон дунёга ранжиган ҳолда эмас, балки кундан кунга кўпроқ ҳаракат қилган, ишлаб чиқарган, савдолашган, бўлишган, узлуксиз хаёл қилиш ва тасаввур билан яшаш ҳолига келган бир борлиққа айланади. У нафақат “homo-economicus” (иқтисод одами), балки айни пайтда ҳулқ, одат ва муносабатлари мувозанатли бўлган “махлуқларнинг энг буюк устуни”га айланади. 

Имом Бухорий халқаро маркази
Халқаро алоқалар бўлими ходими Соғдулла Примов

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигида

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси …

19-01-2018 Hits:57

Жорий йилнинг 16-26 январь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси... Batafsil...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қил…

17-01-2018 Hits:59

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо... Batafsil...

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Расман: Ўзбекистон телеканали орқали Имо…

17-01-2018 Hits:89

Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистон телеканали орқали Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадислари ўргатилиши ҳақида хабар берган эдик. Зиё медиа маркази ушбу ташаббус ҳақида батафсил... Batafsil...

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда да…

16-01-2018 Hits:139

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ... Batafsil...

Диний масалалар бўйича масъулиятни кучайтириш зарур

Диний масалалар бўйича масъулиятни кучай…

12-01-2018 Hits:106

Ички ишлар вазирлигида диний масалалар билан бевосита шуғулланадиган мутасадди ташкилотлар масъулиятини янада кучайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Batafsil...

Бош имом-хатиб: Президентнинг сўзлари кимни таъсирлантирмайди, кимни қувонтирмайди?!

Бош имом-хатиб: Президентнинг сўзлари ки…

11-01-2018 Hits:108

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасини алоҳида эътибор, катта ҳаяжон, чуқур мамнуният билан тингладик. Унда қайд этилган масалалар... Batafsil...

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида диний-маърифий соҳага оид бўлган бандлар

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўнал…

10-01-2018 Hits:120

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга... Batafsil...

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 2079 нафарга етди

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 2…

10-01-2018 Hits:120

“Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда. Иштирок этиш истагида бўлганлар 15 январга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин”, деб хабар беради... Batafsil...

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат демакдир

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат…

10-01-2018 Hits:143

2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил... Batafsil...

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 733 нафарга етди

Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 7…

08-01-2018 Hits:206

Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни ҳали давом этмоқда, деб хабар беради Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг... Batafsil...

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёзли боради

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёз…

08-01-2018 Hits:188

Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида... Batafsil...

Хушхабарлар олдинда

Хушхабарлар олдинда

08-01-2018 Hits:206

6 январь куни Диний идорада Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш... Batafsil...