Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Бировнинг ҳаққи

Category: Мақолалар
Created on 04 January 2018 Hits: 456

Бир қашшоқ балиқчи катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.

Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун ҳаражат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.

Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмасдан балиқни олиб жўнаб кетибди..

Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.

Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга ҳарчанд уринаётган маҳал бош бармоғини балиқ жароҳатлабди.. Бармоғидан қон оқа бошлапди. Бунга эътибор бермаган безори одам уйига келиб, ҳеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.

Жароҳатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб ҳузурига борибди.

Табиб жароҳат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.

Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жароҳат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жароҳат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.

Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебди:

-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..

Зўравон безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.

Шунда у одам балиқчидан сўрабди:

-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?

Шунда балиқчи дебди:

-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..

Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг кишига мўлжалланган биноси қурилмоқда (фото)

Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг …

20-04-2018 Hits:57

Самарқанд шаҳрининг энг қадимий масжидларидан бири саналган “Хўжа Зудмурод” жомеъ масжидининг хонақоси ортида каттагина бўш жой бор эди. Batafsil...

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнинг юзи ёруғ бўлсин

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнин…

19-04-2018 Hits:31

Жорий йилнинг 19 апрель куни  Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок... Batafsil...

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи асосий медиа тузилма бўлади

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги я…

19-04-2018 Hits:69

Маълумки, Тошкент ислом университетини ривожлантириш жамғармаси қошида 2000 йил июнь ойида “Зиё” студияси ташкил этилган бўлиб, студиянинг асосий вазифаси этиб, миллий... Batafsil...

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилди

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такоми…

18-04-2018 Hits:45

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3668, 16.04.2018 й) қабул қилинди. Batafsil...

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ре…

18-04-2018 Hits:50

Нематула Ибрагимов Ҳукуматнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор этиб тайинланди. Batafsil...

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис этилади

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис эт…

17-04-2018 Hits:82

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Batafsil...

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан та…

17-04-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо... Batafsil...

“Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти”ни ўрганган саудиялик тадқиқотчилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

“Имом Термизий илмий меросининг ислом та…

16-04-2018 Hits:90

2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари... Batafsil...

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзуси…

16-04-2018 Hits:95

2018 йил 13 апрел куни Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтида “Бухорий авлодлари”, “Марғиноний авлолари”, “Ислом цивилизацияси билимдони ” шиори остида “Ислом... Batafsil...

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар…

14-04-2018 Hits:87

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк кунлариданоқ ҳукуматимиз томонидан миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг ёрқин хотираларини эъзозлаш, уларнинг илмий-маънавий меросларини... Batafsil...

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёзмалари кўргазмага қўйилди

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёз…

13-04-2018 Hits:95

Қоҳирадаги Ислом санъати музейида Қуръоннинг тарихий қўлёзма нусхалари, жумладан, энг кичик қўлёзмаларидан бири намойиш қилинмоқда. Ушбу қўлёзма нусхалар турли тарихий... Batafsil...

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида мусобақа ўтказилди

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактаблари…

09-04-2018 Hits:149

2018 йилнинг  9-апрель куни Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг  682 йиллиги... Batafsil...