Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ислом тинчлик ва меҳр – оқибат динидур!

Category: Мақолалар
Created on 03 January 2018 Hits: 415

Ислом – тинчлик динидир. У террорни, фасод ва бузғунчиликни лаънатлайди. Аллоҳ таоло муқаддас китоби – Қуръони каримда ҳам Ер юзида бузғунчилик қилмасликни қатъий буюради. Жумладан, Бақара сураси, 205 оятда “Аллоҳ эса бузғунчилик – фасодни севмайди”, дейилади. Мана шу суранинг 60-оятида эса: “Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар, ер юзида бузғунчилик жиноятларини қилманглар” дейилган.

Чиндан ҳам, ушбу оятга кўра Аллоҳ таоло ер юзида ҳар қандай бузғунчиликни таъқиқлайди, ёвузлик йўлига кирганларни лаънатлайди. Минг афсуслар бўлсинки, бугун дунёда ўзларини мусулмон атаб Аллоҳнинг юқоридаги ана шу буйруқларига бўйсунмаган разил кимсалар мавжуд. Уларнинг жирканч қилмишлари эса жаҳон тинчлигига раҳна солаётгани айни ҳақиқат. Аслида террорчиликнинг оқибатларини санаб тугатиш мумкин эмас. Бинобарин, бузғунчиликнинг зарарлари ҳадсиз, ҳисобсиз. Тинчлик бебаҳо неъмат. Жамики эзгуликлар осойишталик бўлсагина рўёбга ошади. Бироқ ана шу неъматнинг илдизига болта ураётган разиллар, аслида инсон номига нолойиқдир. Уларнинг қилмишларидан бугун бутун жаҳон нотинч бўлмоқда, озор чекмоқда. Абдулла Орипов айтганидек: “Юрт нотинч бўлса, бошингдан ўқ учиб турса, бу тенгсиз бунёдкорлик, буюк келажак ҳақида қайғуриш у ёқда турсин, ҳатто ичаётган бир пиёла чойинг ҳам заҳар-заққумга айланади”.

Аввало улар ёшларнинг онгига ҳужум қилмоқда. Ҳали ҳаётни англашга улгурмаган мурғак онгларни маънавиятга зид, инсонийликдан йироқ ғоялар билан тўлдириб, натижада ҳар қандай буйруқни адо этишга тайёр манқуртга айланиб боради. Бундай кимсалар ҳаттоки ўз яқинларига, маҳаллаю ватанига ҳам хиёнат қилаётганларини тушуниб етмайдилар. Террорчиларнинг инсонларни ўзига жалб этишдаги биринчи қуроли бу – дин ниқобидир. Аввалига ўзини диндор қилиб кўрсатиб, гапларига исломга алоқадор сўзлар билан зеб бериб, содда кишиларни ўзига қарам қилиб оладилар. Улар аслида диннинг асл моҳиятини тушунмайдиган жаҳолат эгалари эканлигини ташқаридан билиш мушкул. Айнан ислом номи орқасидан амалга оширилган қўпорувчилик ва вайронкорликлар мусаффо динни билмаганлар учун шубҳа уйғотади. Бу билан эса жамиятда фитналарга сабаб бўлиши мумкин. Натижада, Ислом дини борасида нотўғри тушунчалар пайдо бўлади.

Ҳа, бугун дунёнинг бир неча давлатлари террорчиликдан, нотинчликдан азият чекмоқда. Террор аталмиш касофатнинг дастидан минг-минглаб бегуноҳ одамлар ҳалок бўлмоқда, миллионлаб заминдошларимиз ўз уйидан, ватанидан чиқишга мажбур бўлиб, сарсон саргардон юрибди. Минглаб болалар таълим олиш у ёқда турсин, уйсиз бошпанасиз, баъзилар хатто яқинларисиз ёлғизликда, ночор ҳаёт кечирмоқда. Абдулла Авлоний айтган экан: “Маърифат соҳиби бўлмак учун аҳволи оламдан хабардор бўлмак керак”. Бу воқеалар ҳар биримизни чуқур ўйлашга мажбур этади. Ҳар соҳада огоҳликни қўлдан бермасликни талаб қилади. Адашган, тўғри йўлни танлай олмаётганларга эса ҳақ йўлни кўрсатиш ёки муҳим маслаҳат бериш муҳимлигини унутмаслигимиз лозим. бу ҳақда Баҳоуддин Нақшбанд шундай деган экан:

Кўр кетар экан билмай истиқболда чоҳ,

Уни огоҳ этмасанг сендадир улуғ гуноҳ.

Маҳмуд Замахшарий эса ҳар кишини огоҳликка чорлайди: “Огоҳ кишини эҳтиёткорликнинг оқибати билан таништиргин. Ҳидоятга бошловчиларни эслатиш орқали уни мулоҳаза юритишга кўндириб, олижаноб ишларни қилишга чақир”.

Демак, огоҳликни қўлдан бой бермаслигимиз лозим. Тинчлик-осойишталигимизни эса кўз қорачиғидек асрашимиз муҳимдир.

“Роҳиддин ҳожи”
жоме масжиди имом хатиби А.Толипов

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг кишига мўлжалланган биноси қурилмоқда (фото)

Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг …

20-04-2018 Hits:57

Самарқанд шаҳрининг энг қадимий масжидларидан бири саналган “Хўжа Зудмурод” жомеъ масжидининг хонақоси ортида каттагина бўш жой бор эди. Batafsil...

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнинг юзи ёруғ бўлсин

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнин…

19-04-2018 Hits:31

Жорий йилнинг 19 апрель куни  Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок... Batafsil...

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи асосий медиа тузилма бўлади

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги я…

19-04-2018 Hits:69

Маълумки, Тошкент ислом университетини ривожлантириш жамғармаси қошида 2000 йил июнь ойида “Зиё” студияси ташкил этилган бўлиб, студиянинг асосий вазифаси этиб, миллий... Batafsil...

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилди

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такоми…

18-04-2018 Hits:45

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3668, 16.04.2018 й) қабул қилинди. Batafsil...

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ре…

18-04-2018 Hits:50

Нематула Ибрагимов Ҳукуматнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор этиб тайинланди. Batafsil...

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис этилади

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис эт…

17-04-2018 Hits:82

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Batafsil...

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан та…

17-04-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо... Batafsil...

“Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти”ни ўрганган саудиялик тадқиқотчилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

“Имом Термизий илмий меросининг ислом та…

16-04-2018 Hits:90

2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари... Batafsil...

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзуси…

16-04-2018 Hits:95

2018 йил 13 апрел куни Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтида “Бухорий авлодлари”, “Марғиноний авлолари”, “Ислом цивилизацияси билимдони ” шиори остида “Ислом... Batafsil...

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар…

14-04-2018 Hits:87

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк кунлариданоқ ҳукуматимиз томонидан миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг ёрқин хотираларини эъзозлаш, уларнинг илмий-маънавий меросларини... Batafsil...

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёзмалари кўргазмага қўйилди

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёз…

13-04-2018 Hits:95

Қоҳирадаги Ислом санъати музейида Қуръоннинг тарихий қўлёзма нусхалари, жумладан, энг кичик қўлёзмаларидан бири намойиш қилинмоқда. Ушбу қўлёзма нусхалар турли тарихий... Batafsil...

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида мусобақа ўтказилди

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактаблари…

09-04-2018 Hits:149

2018 йилнинг  9-апрель куни Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг  682 йиллиги... Batafsil...