Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Category: Янгиликлар
Created on 21 September 2017 Hits: 278

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди.

 Қуйида қарор лойиҳаси билан танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби, муқаддас ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва келажак авлодларга етказиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Таъкидлаш лозимки, буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида мамлакатимиз диний таълим тизимида ҳам ислоҳотлар амалга оширилаётганини ижобий баҳолаш мумкин.

Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан буюк муҳаддислар Имом Доримий, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Ибн Ҳиббон, Хайсам ибн Кулайб Шоший, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Барокотий, Иброҳим ибн Маъқил Насафий ва Абд ибн Ҳумайд Кешийлар томонидан катта ҳадис мактабига асос солинган бўлиб, ушбу илму маърифат ва зиё масканлари ҳадис илми ривожи ҳамда дунё илм-фан тараққиётида ўчмас из қолдирган.

«Ҳадис илмининг султони» мақомини олган буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг «Ал жомеъ ас-саҳиҳ» китоби мусулмон дунёсида Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба бўлиб, ислом дини эътиқодига кўра, у башарият томонидан битилган китобларнинг энг улуғи ҳисобланади.

Муқаддас ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда ислом дини асослари ва ҳадис илмини мукаммал ўзлаштирган олий маълумотли етук мутахассис-кадрларни етиштириб чиқариш мақсадида:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий халқаро маркази негизида Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар Ҳадис илми Олий мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

- «Таълим тўғрисида»ги Қонун ҳужжатлари ва таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий приципларига таянган ҳолда ислом дини соҳасида фундаментал билим ва тушунчалар, тарихий ва замонавий анъаналар, инновация технологияларини, динлар тарихи ва назариясини чуқур эгаллаган, ислом дини асосларини, ҳадис илмини мукаммал ўзлаштирган, дунёга машҳур ҳадис уламолари томонидан битилган олти ишончли ҳадис тўпламларини пухта ўзлаштирган, турли оқимларнинг ёт ғояларига қарши раддиялар бера оладиган ҳамда ҳадис ва ҳадис илми бўйича олий диний маълумотга эга бўлган етук мутахассис-кадрларни тайёрлаш;

- ёшларни миллий қадриятларимизга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрларга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш;

- Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий ва бошқа юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис алломалар меросини ҳар томонлама ўрганиш ва улар асосида илмий тадқиқот ва таржима ишларини олиб бориш;

- юртимизда асрлар давомида шаклланган «Устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириш мақсадида ҳадис, калом илми, тафсир, фиқҳ, араб тили фанлари бўйича замонавий модуль тизимига асосланган дарс ва тўгараклар ташкил этиш ва улар фаолиятига юртимизда ва жаҳонда кўзга кўринган уламоларни жалб қилиш;

- ҳадис ва ҳадис илми бўйича етук мутахассис кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, кадрлар соҳасида халқаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.

3. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ҳадис мактабида сиртқи, қайта тайёрлаш ёки масофавий ўқиш шакли, диний соҳадаги илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлашга қаратилган олий ўқув юртидан кейинги таълим учун тегишли илмий даражаларни бериш юзасидан Илмий кенгаш ташкил этилсин.

4. Ҳадис илми Олий мактаби Низоми 1 илова, ташкилий-бошқарув тузилмаси 2 иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ҳадис илми Олий мактаби билан ҳамкорликда «Ҳадис сабоқлари» телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар бериб борилишини таъминласин.

6. Қуйидагилар Ҳадис илми Олий мактаби фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

- Ўзбекистон мусулмонлари идораси;

- Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси;

- маҳаллий ҳамда хорижий мамлакатлар жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайрия маблағлари;

- маҳаллий ва халқаро молия ташкилотлари грантлари;

- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Ҳадис илми Олий мактабининг педагог-ўқитувчилари ва илмий ходимларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Имом Бухорий халқаро маркази илмий ходимлари учун фойдаланишга топширилган 10 та коттежни Ҳадис илми Олий мактаби ходимлари фойдаланиши учун расмийлаштирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 23 майдаги «Имом Бухорий халқаро марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-875 сон Қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М.Султонов зиммасига юклансин.

Қарор лойиҳаси бўйича таклифларингизни 2017 йил 5 октябрь кунига қадар  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  манзилига юборишингиз мумкин!

Манба:azon.uz

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:124

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:110

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:148

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:143

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:187

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:279

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...